Loyiha matni 75253-(77541)
Download 377 Kb. Pdf ko'rish
|
Loyiha matni - 75253-(77541)
project.gov.uz
26.03.2023 8 бошқа ходимларнинг ўз меҳнат мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилувчи ҳаракатларни содир этмаслиги; _________________________________________________________________ (бошқа мажбуриятлар) __________________________________________________________________. 12. Иш берувчининг мажбуриятлари: меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга, меҳнат шартномалари шартларига, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига ҳамда хавфсизлик шартларига риоя этиши; ходимни меҳнат шартномасида шартлашилган иш билан таъминлаши; меҳнатни муҳофаза қилиш норматив талабларига мувофиқ бўлган меҳнат хавфсизлигини ва шарт-шароитларини, ходимни ўз меҳнат мажбуриятларини бажариши учун зарур бўлган асбоб- ускуналар, асбоблар, техник ҳужжатлар ва бошқа воситалар билан таъминлаши; ходимни иш берувчи билан мунтазам равишда ҳамкорлик қилиш учун зарур бўлган алоқа воситалари билан, шу жумладан унинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланишини таъминлаши; ходимга иш ҳақини белгиланган муддатларда тўлиқ ҳажмда тўлаши; ходимни ўз меҳнат фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган, қабул қилинаётган ички ҳужжатлар билан имзо қўйдириб таништириши; ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ бўлган маиший эҳтиёжлари таъминланишини амалга ошириши; ходимнинг ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалардан ва касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғуртасини, шунингдек иш берувчининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғуртасини таъминлаши; ўз меҳнат мажбуриятларини бажарганлиги муносабати билан ходимларга етказилган моддий зарарнинг ўрнини меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда ҳамда шартларда қоплаши; меҳнат шартномаларини, шунингдек уларга доир ўзгартиш ва қўшимчаларни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат мажмуида ўз вақтида рўйхатга олиши; _____________________________________________________________. (бошқа мажбуриятлар) 13. Тарафлар меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари, ташкилот жамоа шартномаси, ички меҳнат тартиб қоидалари ва бошқа ички ҳуқуқий ҳужжатларда кўрсатилган ҳуқуқларга ва бошқа мажбуриятларга эга бўлади. Download 377 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling