Lte стандартининг ривожланиш тарихи


LTE стандартининг ривожланиш тарихи


Download 0.69 Mb.
bet2/5
Sana24.12.2022
Hajmi0.69 Mb.
#1064147
1   2   3   4   5
Bog'liq
Xisobot

LTE стандартининг ривожланиш тарихи
3GPP Long Term Evolution (LTE) - мобил алоқа протоколи бўлиб, келажакда маълумотлар узатиш тезлигига бўладиган эҳтиёжни қондириш учун UMTS стандартини такомиллаштириш бўйича 3GPP лойиҳаси ҳисобланади. Ушбу такомиллаштириш натижасида, мисол учун, алоқа самарадорлигини ошириш, тармоқларни ташкил этишдаги харажатларни камайтириш, тақдим этиладиган хизматлар даражасини мукаммаллаштириш ва кенгайтириш, шунингдек, мавжуд мобил ва кенг полосали алоқа протоколлари билан ўзаро ҳамкорликни таъминлаб бериш имкониятлари пайдо бўлади. 3GPP LTE стандартида маълумот олишнинг назарий тезлиги 326,4 Mbit/sek, узатишнинг тезлиги эса, 172,8Mbit/sek гача етиши мумкин. LTE стандартига 2004 йилда асос солинган. Асосий мақсад UTRA радиоуланиш (UMTS стандартида фойдаланиладиган) архитектурасини оптимизациялаш ҳамда 3GPP лойиҳасидаги учинчи авлод тизимларидан тўртинчи авлод томон ривожланишни таъминлаб беришга қаратилган эди. Тадқиқотларнинг бошланғич босқичидаги асосий мақсади маълумотларни юқори тезликда узатишни таъминлаб бера оладиган физик даражадаги технологияни белгилаб олиш эди. Асосий вариант сифатида икки йўналиш таклиф этилди: ё мавжуд W-CDMA технологияси асосидаги радиоинтерфейсни ривожлантириш, ёки OFDM технологияси асосида ишлайдиган бутунлай янги радиоинтерфейсдан фойдаланиш. Олиб борилган тадқиқотлар натижасида ушбу масаланинг ягона ечими OFDM технологиясидан фойдаланиш бўлди. LTE нинг илк спецификациялари ―3GPP еттинчи релизи‖ доирасида яратилган эди (ингл. 3GPP Release 7). 2008 йилнинг декабрь ойига келиб, LTE тизимларига қўйиладиган архитектуравий ҳамда функционал талабларни белгилаб берадиган 3GPP стандартларининг 8-релизи (ингл. 3GPP Release 8) тасдиқланган эди

LTE технологияси ривожланишининг асосий босқичлари
3GPP лойихаси архитектура тизими бўйича SA WG2 ишчи гуруҳи параллел равишда – “Тизим архитектурасининг эволюцияси” - SAE (ингл. System Architecture Evolution) ни ишлаб чиқиш бўйича ўзининг алоҳида тадқиқотларини олиб борди. Ушбу гуруҳнинг асосий мақсади - 3GPP тизимини ривожлантириш ѐки маълумот узатиш тезлигини янада ошириш, жавоб вақтини камайтириш, маълумотларни пакетлаб узатиш каби имкониятларга эга ҳамда турли радиоуланиш технологияларини - RAT (ингл. Radio Access Technology) қўллаб қувватлайдиган тизимлар структурасини ишлаб чиқиш эди. SAE архитектураси устида ишлар – “3GPP тизимлари архитектурасини ривожлантириш” шиори остида 2004 йилнинг декабрь ойидан бошланган эди. 2007 йилда – “E-UTRA” деб номланган 3-авлод радиоуланиш технологияларини ривожлантириш бўйича узоқ муддатли лойиҳаси техник-иқтисодий асослаш босқичидан, илк маъқулланган техник спецификациялар босқичига ўтди ва 2008 йилнинг охирига келиб, технология тижорат мақсадларида фойдаланишга тайёр бўлди.
Шу сабабли мутахассислар 3GPP нинг янги стандарти ва янги архитектура тизимига нисбатан кўпинча LTE/SAE терминини қўллашади.


Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling