Қўлѐзма ҳуқуқида удк
Диний қарашларни ифодаловчи сўзлар
Download 1.7 Mb. Pdf ko'rish
|
Dissertatsiya ishi M.Allambergenova
- Bu sahifa navigatsiya:
- “муқаддас ер-сув”
Диний қарашларни ифодаловчи сўзлар
Хитой манбаларида қадимги турклар ҳақида уларнинг ―руҳларга сиғиниш, сеҳргарларга ишониш‖и 72 кўрсатилган. Ушбу маълумотни таҳлил қилган Л.Н. Гумилѐв, хитойликлар ―осмон руҳи‖ орқали олий худо Кўк- 69 O‗zbekiston milliy ensklopediyasi. – Toshkent, O‗zbekiston milliy ensklopediyasi Davlat ilmiy nashriyoti, 2000; 70 G.Abdurahmonov, A.Rustamov, Qadimgi turkiy til, T-1982-yil, 117-bet; 71 G‘. Abdurahmonov, A. Rustamov ―Qadimgi turkiy til‖ T- 1982, 117-bet 72 Бичурин, Н.Я. Собрание сведений о народах, обитавших в Средней Азии в древние времена / Н.Я. Бичурин. - М.; Л.: Изд-во АН СССР, 1950. - Ч. 1. - , 231 с. 74 Тенгрини тушунган 73 деган фикрларни келтиради. …ичукдук, учун тэнгри “ӧл!” тәмиш әринч, Турк бодун ӧлти, алқынты йоқ болти. Таслим бўлгани учун тангри ―ўл!‖деган шекилли, турк халқи ўлди, тугади, йўқ бўлди. [Тўнюқуқ, 3] Мазкур манбаларда қадимги турклар дунѐсининг расмида кўринадиган дунѐ учта соҳага бўлинган: юқори - осмон, ўрта - ер ва пастки - ер ости. ―Юқори дунѐнинг Раббиси ва қадимги турк пантеонининг олий худоси‖ нафақат осмонни, балки ердаги ишларни ҳам, шу жумладан ер юзида яшовчи одамлар тақдирини ҳам бошқариб турувчи ―Тенгри (Осмон)‖ худоси эди. Тәнгри-тәг, тәнгрида болмиш турук билгә қаған бу ўдка олуртум, сабымын тукәти әшидгил:.. Тангридай, тангридан бўлмиш турк билга хоқон бу дунѐга келдим, Сўзимни тугал эшитгил... [Култегин, 1] Л.П.Потаповнинг сўзларига кўра, бу худога бўлган ҳурмат ―Хунн даврига тўғри келади‖. Қадимги турклар Олий худога сиғинишган. Олий худо Тенгри ѐки Кўк-Тенгри, дунѐдаги ҳамма нарсани яратувчиси эди: ―Бошида тепада кўк осмон, пастда қоронғи ер бор эди; улар орасида одам ўғиллари пайдо бўлди‖, аммо Кўк-Тенгри (Мовий осмон) моддий эмас, балки илоҳий тушунчадир. И.В.Стеблева, фикрича, қадимги туркийларнинг тангрига сиғиниш тушунчаларида олий ўринда ―осмон‖ ва ―худо‖ туради. Юқори дунѐнинг иккинчи ўринда турувчи худоси унумдорлик маъбудаси Умай ҳисобланган. Қадимги турклар ва бошқа туркий кўчманчи халқларнинг ғояларига кўра, у аҳолининг кўпайишини, муваффақиятли фарзанд кўришни, ―эркак ўғиллари‖ нинг хавфсиз туғилишини таъминлайди ва аѐлларнинг ҳомийси эди. Мана шу тушунчанинг ўрта қисмида “муқаддас ер-сув” ѐки Download 1.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling