69
тиллиликка асосланган. Мамлакат VI асрга келиб тарқоқлашган ва
тугатилган.
62
―…
бәрийа Табғачығ онрә Қытанйығ йырайа Оғузуғ ӧкушәк олурти‖
Жанубда Табғачни, Шарқда Хитойни, шимолда Ўғузни кўпгина ўлдирди.
[Тўнюқуқ, 7]. Л.Гумилевга кўра табғачлар,
яъни тобалар сянби
қабилаларидан ташкил топган халқ.
63
Тавғач, Табғач, Тамғач, Табқоч,
Тўба/Тоба, Туғбат - илк ўрта асрларда туркий халқлардаги
тарихий-этник
атама бўлиб, уни қуйидагича изоҳлаш мумкин:
1) хитой манбаларида тўба (туғбат) деб номланиб, улар қурган хонлик
Шимолий Вей сулоласи деб аталган. Тўбалар сянбиларнинг авлоди бўлган;
2) туркий битикларда Табғач атамаси Тан сулоласини англатган;
3) Маҳмуд Кошғарийнинг ―Девону луғотит турк‖ асарида Табғачни
йигирмата она турк қабиласидан бири сифатида қайд этиб, табғачларнинг
яшаган ҳудуди Юқори Чин (Хитойнинг шимоли)далиги,
аммо кейинги
даврда бу ҳудуд ―Мочин‖ деб ўзгарганлиги, шунингдек, мамлакати қадимий
ва катта хон маъносида ―Тавғач хон‖ дейилишини ѐзган. Қорахонийлар
ўзларини ―Тавғач хон‖, ―Тамғач хон‖ деб аташган.
64
Юқори Чинда истиқомат
қилган ―Табғачларнинг кейинги даврда ―Мочин‖
деб аталганлигини айтиб
ўтиб,
жумладан, Чин ва Мочин халқларининг алоҳида тиллари бўлса ҳам,
шаҳарликлар туркийчани яхши билади. Бизга ѐзган хатларни туркий ѐзув
билан ѐзади‖,-деб хабар берган. Маҳмуд Қашғарий
чизган харитада
Мочиннинг уч тарафи денгиз билан ўралган бўлиб, унинг Япония (Жабрқа)
билан денгиз орқали ажралиб турганлиги кўрсатилган.
Бундан Мочин деб
Манчжурия ҳудуди назарда тутилгани аѐн бўлади
65
.
Do'stlaringiz bilan baham: