М а ъ л у м о т н о м а 2023 йил 18 октябрть Нурафшон шаҳри


Download 22.26 Kb.
Sana03.11.2023
Hajmi22.26 Kb.
#1743961
Bog'liq
ТАТУ Нурафшон филиали


М А Ъ Л У М О Т Н О М А


2023 йил 18 октябрть Нурафшон шаҳри

Муҳуммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигига 2023 йил 9 октябрда йўллаган 3308/07-1-сонли хатида келтирилган масала яъни Университетнинг Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳрида жойлашган филиали биноларини газ тармоғига улшда амалий ёрдам сўраб йўллаган мурожаати “Ўзэнергоинспекция” Тошкент вилояти бошқармаси ходим Б.Ахманов, “Нурафшоншаҳаргаз” бўлими ходими С.Убайдуллаев ва университет филиали директори Н.Насруллаевлар иштирокида ўрганилди.


Ўрганиш натижасида қуйидагилар маълум бўлди:
Университетнинг Нурафшон филиали ўрганилганда, филиални газлаштириш юзасидан “Ҳудудгаз Тошкент” ГТФ томонидан 2023 йил 2 мартда берилган 015520-сонли техник шартга асосан “Ўзгазлойиҳа” МЧЖ томонидан газлаштириш лойиҳаси ишлаб чиқилган ва техник шарт ва лойиҳа ҳужжатига асосан 8 дона “ECODENSE 10 WN-S” русумли истиш қозонлари ўрнатилиши белгиланган бўлиб, амалда ўрнатилган газ жиҳозлари ижро техник ҳужжатлари мос келади.
Филиалга қарашли ўқув биноси ва талаблар ётоқхонасини истишга мўлжалланган қозонхона жорий йилнинг 16 октябрида “Нурафшоншаҳаргаз” бўлими масъул ходимлари томонидан газ тармоғига улаб берилганлиги кўрилди.
Шу билан бирга, ўрганиш давомида университетнинг Нурафшон филиали қозонхонасида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларининг сўнгги босқичда олиб борилаётганлиги маълум бўлди.
Ўрганиш кунида табиий газда ишлашга мослаштирилган иситиш қозонлари газдан фойдаланаётганлиги, табиий газ узлуксиз етказиб берилаётганлиги кўрилди. Университет филиали масъуллари томонидан газ таъминоти бўйича эътирозлар мавжуд эмаслиги маълум қилинди.

“Ўзэнергоинспекция”


Тошкент вилояти
ҳудудий бошқармаси ходими Б.Ахманов

“Нурафшоншаҳаргаз” ГТФ


бўлими ходими С.Убайдуллаев

Тошкент ахборот технологиялари


университети, Нурафшон филиали
директори Н.Насруллаев
Download 22.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling