М е ҳ н а т ш а р т н о м а с и №2 2023 йил 11 апрель Узун тумани


Download 26.26 Kb.
bet1/2
Sana30.04.2023
Hajmi26.26 Kb.
#1409155
  1   2
Bog'liq
Мехнат шартномаси


М Е Ҳ Н А Т Ш А Р Т Н О М А С И
2


2023 йил 11 апрель Узун тумани

1. Жиноят ишлари бўйича Узун туман суди номидан жиноят ишлари бўйича Узун туман суди раиси О.Жуманов, кейинги ўринларда “Иш берувчидеб аталади ва фуқаро




Маҳкамов Диёрбек Асқар ўғли

(Фамилияси, исми ва шарифи)
кейинги ўринларда “Ходим” деб аталади, мазкур шартномани қуйидагилар ҳақида тузамиз:

2. Ходим. Маҳкамов Диёрбек Асқар ўғли


(Фамилияси, исми ва шарифи)


Жиноят ишлари бўйича Узун туман судининг архивариуси вазифасига
ишга қабул қилинади.

3. Шартнома асосий иш бўйича ҳисобланади.




4. Шартнома муддати номуайян

5. Шартнома бўйича ишлаш: 11.04.2023 йилдан бошланади.




6. Синов муддати:

7. Ходимнинг мажбуриятлари:


а) меҳнат ва технология интизоми (ички меҳнат тартиби қоидалари ҳамда касб ва одоб-ахлоқ қоидалари)га риоя қилиш;
б) иш берувчининг қонуний фармойиш ва буйруқларини бажариш;
в) меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитарияси талабларига риоя қилиш;
г) қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатларга риоя қилиш;
д) назарда тутилган малака мажбуриятларига риоя қилиш;
е) мансаб йўриқномаларида кўрсатилган вазифаларни бажариш;
ё) ўз хизмат вазифаларига тегишли маълумотларни сир сақлаш;
ж) суд биносида процессда иштирок этиш учун чақирилган фуқаролар ва процесс иштирокчилари билан мулоқотда бўлмаслик;
з) ходим томонидан қабул қилинадиган бошқа мажбуриятлар:

8. Иш берувчининг мажбуриятлари:


а) ходимнинг меҳнатини ташкил қилиш, ходим меҳнатини муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси қоидалари, мансаб йўриқномалари, жамоа шартномаси ва бошқа норматив, маҳаллий характердаги ҳужжатлар билан таништириш;
б) меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомини таъминлаш;
в) иш ҳақини ўз вақтида тўлаш;
г) хавфсиз ва самарали меҳнат учун шарт-шароитлар яратиш, ходимни ўқитиш, унга меҳнатнинг хавфсиз шарт-шароити тўғрисида йўл-йўриқ бериш;
д) иш жойини меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси қоидаларига асосан жиҳозлаш;
е) қонун ҳужжатларига ва бошқа норматив ҳужжатларига риоя қилиш;
ё) иш берувчи томонидан қабул қилинадиган бошқа мажбуриятлар:

9. Иш куни режими:


Иш кунлари – душанбадан – жумагача, шанба – якшанба дам олиш кунлари (иш вақти- соатбай), иш кунларининг вақти 09-00 дан 18-00 гача.
Раҳбарият томонидан дам олиш кунларини иш куни деб эълон қилинган ҳолда, ходимга берилиши лозим бўлган дам олиш куни бошқа кунга кўчирилади ёки кунлик маоши икки ҳисса қилиб тўланади.
10. Меҳнатга ҳақ тўлаш:
Ходимга қуйидагича ҳақ тўланади:
а) меҳнатга ҳақ тўлаш шакли – вақтбай;
б) штат жадвалида белгиланган ойлик иш ҳақи (оклад) – 2 530 000 сўм;
в) амалдаги қонун ҳужжатларига ва норматив ҳужжатларга мувофиқ меҳнат шароитлари билан боғлиқ бўлган қўшимча ҳақ, устама, компенсациялар:
- алоҳида меҳнат шароитлари учун (50 %) – 0000000 сўм;
- мансаб даражаси учун (00 %) – 000000 сўм;
- кўп йиллик меҳнат фаолияти учун (0 %) – 0 сўм;
- меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти (20 %) – 506 000 сўм;
- фахрий унвон учун;
г) тегишли маблағлар доирасида раҳбар томонидан белгиланадиган мукофот, тақдирлашлар, рағбатлантирувчи ва бошқа турдаги тўловлар:
- ҳар ойда ходимни ижтимоий ҳимоялаш учун 0;
- байрамлар муносабати билан – 0;
- моддий ёрдам пули (кузги-қишки мавсум) – 0;
- шахсий устама – 0;
- қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлар.
Мазкур шартноманинг 10-банди “а”, “б”, “в” ва “г” бандларида кўрсатилган тўловлар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва локал ҳужжатларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга асосан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва локал ҳужжатларга асосан иш ҳақи миқдорларига ўзгартиришлар киритилганда, ойлик иш ҳақи ва давлат хизматчиси учун бериладиган устама ҳақ миқдори мутаносиб равишда ўзгариб боради. Шунингдек, мансаб даражаси берилганда ёҳуд мавжуд бўлганда ҳамда улар учун тўланадиган тўлов миқдорлари ўзгарганда, алоҳида меҳнат шароитлари учун тўланадиган устама ҳақ миқдори ҳам мутаносиб равишда ўзгариб боради.
11. Ходимга меҳнат таътили бериш:
а) Асосий таътил (меҳнат таътили) жамоа шартномасига мувофиқ – 18 иш кунидан иборат.
б) Меҳнат стажи асосида ҳақ тўланадиган йиллик таътилга қўшимча таътил муддати жамоа шартномасига мувофиқ белгиланади.

12. Томонларнинг манзили ва имзолари:






Download 26.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling