М е ҳ н а т ш а р т н о м а с и №2 Наманган шаҳар 020 йил феврал Устав асосида ҳаракат қилувчи
Download 66.5 Kb.
|
Мехнат Шартномаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.Иш вақти ва дам олиш вақти
- 4.Кафолат ва компенсациялар
Иш берувчининг ҳуқуқлари:
2.19.Ходимдан ушбу меҳнат шартномаси, лавозим йўриқномаси ва жамиятнинг бошқа меъёрий ҳужжатларида белгиланган вазифаларнинг тўғри ва ўз вақтида бажарилишини талаб қилиш. 2.20.Ходим томонидан меҳнат шартномаси шартлари ички меҳнат тартиби қоидалари бузилганда, унинг юзага келиш сабабларини аниқлаш ёки интизомий жазога тортиш учун оғзаки ёки ёзма шаклда тушунтириш талаб қилиш. 2.21.Ходимнинг бажарган ишини сифати ва самарадорлиги, филиал олдидаги хизматларидан келиб чиқиб қушимча рағбатлантириш. 2.22.Ишлаб чиқариш заруриятидан келиб чиқиб, қонунчиликда белгиланган тартибда ходимларнинг иш ўринларини ўзгартириш, хизмат сафарларига юбориш. 2.23.Ходимга жамият тариф разряди бўйича иш ҳақи тўлаб бориш. 2.24.Ходим ўз вазифаларини бажариши учун зарур бўлган жихозлар билан таъминлаш. 2.25.Ходимга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ўз иқтисодий имкониятларидан келиб чиқиб, ижтимоий ҳимоя қилиш. 2.26.Ходимни мехнат малакаларини ошириш ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқув ишларини ташкил қилиш. 3.Иш вақти ва дам олиш вақти: 3.1.Ходимга 6 кунлик иш ҳафтаси белгиланади. 3.2.Бир кунлик иш вактининг давомийлиги 8 соат килиб белгиланади, тушлик учун танаффус 1 соатни ташкил этади. Иш вақтининг бошланиш ва тугаш соатлари жамият ички меҳнат тартибларида белгилаб қўйилади. 3.3 Ходимга хар йили меҳнат таътили берилади, меҳнат таътилига қўшимча кунлар Жамоа шартномасига мувофиқ белгиланади. 3.4.Тарафларнинг келишувига мувофиқ ходим меҳнат таътилидан қисмларга бўлиб фойдаланиши мумкин. 3.5.Томонлар келишувига мувофиқ ходимга иш хақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин. (3 ой муддатгача) 4.Кафолат ва компенсациялар: 4.1.Ходим томонидан давлат, жамоат вазифаларини ёки ҳарбий мажбуриятларни бажараётганда, ишга лойиқлиги тўғрисида тиббий кўрикдан ўтаётганда ва қонунчиликда кўрсатилган бошқа ҳолларда ходимнинг иш жойи ва ўртача иш хақи сақланиб қолади. 4.2.Мехнат шартномаси бекор қилинган тақдирда Ходимга йил давомида фойдаланилмаган асосий ва қўшимча меҳнат таътили пуллик компенсация қилинади. Download 66.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling