Маҳалла, туман (шахар), вилоятлар кесимида ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини ривожлантириш, аждодлар руҳига ҳурмат тарзида тарбиялаш
Download 21.43 Kb.
|
“Темурбеклар” мусобақасини ўтказиш ёриқномаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Темурбеклар” мусобақаси
- Мусобақа ташкилотчилари
- Мусобақа иштирокчилари
- V. Мусобақа шартлари: Мусобақа қуйидаги шартлар асосида ўтказилади: 1-шарт
- 3-шарт
- VII. Кутилаётган натижа
Маҳалла, туман (шахар), вилоятлар кесимида ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини ривожлантириш, аждодлар руҳига ҳурмат тарзида тарбиялаш, миллий қадрият ҳамда ғурурни тиклаш ва ёшлар ўртасида тартиб-интизомни тарғиб қилишга қаратилган “Темурбеклар” мусобақасини ўтказиш юзасидан ЙЎРИҚНОМА Ёшларнинг соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларда тарих, қадрият, аждодларга ҳурмат туйғусини юксалтириш, ўрнатилган тартиб ҳамда интизомларга бўйсуниш руҳида тарбиялаш, чидамлилик, иродани мустаҳкамлаш ҳамда ҳуқуқий нигилизмни бартараф этиш мақсадида дастлаб, маҳалла, кейин туман (шаҳар), сўнгра вилоятлар кесимида “Темурбеклар” мусобақаси ўтказилади. Мусобақанинг асосий мақсади: ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш; ёшларнинг соғлом турмуш тарзини яхшилаш; ёшларни тартиб ҳамда интизомларга бўйсуниш руҳида тарбиялаш; ёшларни қонунни ҳурмат қилиш, уларга риоя этиш руҳида тарбиялаш; ёшларнинг чидамлилиги, иродалилигини ошириш. Мусобақа ташкилотчилари: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги. Мусобақа иштирокчилари: Ҳар бир маҳалла кесимида 18 – 24 ёшлар оралиғидаги 5 кишилик жамоалар шакллантирилади. IV. Мусобақа босқичлари ва уларни ўтказиш муддати: Мусобақа 3 босқичда ташкил этилади. Биринчи босқич: маҳалла кесимида шакллантирилган жамоалар ўртасида 2022 йил апрель – май ойларида ўтказилади; Иккинчи босқич: туман (шаҳар) кесимида маҳалла босқичида муваффақиятли иштирок этган жамоалар ўртасида июнь – июль ойларида ўтказилади; Учинчи босқич: Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кесимида мазкур якуний босқич август – сентабр ойларида ўтказилади. V. Мусобақа шартлари: Мусобақа қуйидаги шартлар асосида ўтказилади: 1-шарт: “Темур тузуклари” ва ёшларга оид қонун ҳужжатлари бўйича блиц-саволлар; 2-шарт (жамоавий): Уч босқичли тизимда: 2.1. Турникда тортилиш машқи – 11 маротаба ва ундан кўп тортилганда — 3 балл; 9-10 маротаба тортилганда — 2 балл; 7-8 маротаба тортилганда — 1 балл; 1 — 6 маротаба ёхуд умуман тортила олмаганда — 0 балл. 2.2. 100 метрга югуриш машқи – 14,4 сония ичида бажарган тақдирда — 3 балл; 14,5 — 14,8 сонияда бажарган тақдирда — 2 балл; 14,9 — 15,4 сонияда бажарган тақдирда — 1 балл; 15,5 сонияда ва ундан кўп вақтда бажарган тақдирда — 0 балл. 2.3. 3000 метрга югуриш машқи – 13,20 дақиқа ва ундан камроқ вақт ичида бажарган тақдирда — 4 балл; 13,21 дақиқадан 14,00 дақиқагача бажарган тақдирда — 3 балл; 14,01 дақиқадан 14,30 дақиқагача бажарган тақдирда — 2 балл; 14,31 дақиқада ва ундан кўп вақтда бажарган тақдирда — 0 балл. 3-шарт (жамоавий): Арқон тортиш мусобақаси. VI. Рағбатлантириш механизми Танлов ғолибларини рағбатлантириш: Маҳалла босқичида: 1-ўрин: ҳар бир иштирокчига бадиий китоблар жамланмаси (камида 7 та), симсиз қувватлагич (“PowerBank”) ва диплом; 2-ўрин: ҳар бир иштирокчига бадиий китоблар жамланмаси (камида 5 та), USB флешка ва диплом; 3-ўрин: ҳар бир иштирокчига бадиий китоблар жамланмаси (камида 5 та) ва диплом. Туман (шаҳар) босқичида: 1-ўрин: Планшет ва диплом; 2-ўрин: Мобил телефон ва диплом; 3-ўрин: Электрон китоб (Book Reader) ва диплом. Вилоят босқичида: 1-ўрин: Ноутбук ва диплом; 2-ўрин: Телевизор ва диплом; 3-ўрин: Планшет ва диплом. VII. Кутилаётган натижа Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинади, уларда тарих, қадрият, аждодларга ҳурмат туйғуси пайдо бўлади, шунингдек, уларда ўрнатилган тартиб ҳамда интизомларга бўйсуниш, қолаверса, чидамлилик, иродавий мустаҳкамлилик характери шаклланади, уларнинг бўш вақтлари мазмунли ташкил этилади. Download 21.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling