Маҳаллий бюджет харажатларининг таркибий тузилиши ва уларни бошқариш
Маҳаллий бюджет харажатларининг таркиби ва уларни
Download 409.5 Kb.
|
1406027646 57534
6.2. Маҳаллий бюджет харажатларининг таркиби ва уларни
режалаштириш Маълумки, республикамиздаги иқтисодий ва ижтимоий жараёнларнинг ривожини маҳаллий бюджетлар харажатлари қисмида ўзининг ёрқин ифодасини топади. Маҳаллий хокимият органларининг асосий вазифаси шу минтақадаги иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш режаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишдан иборат. Асосан, янги туманларда аҳоли сонининг ўсиши, турар жой-коммунал хўжаликни ривожлантириш тадбирларини амалга ошириш маҳаллий бюджетлар харажатларини ўсишини талаб этади. Маҳаллий бюджет харажатларнинг ўсиши янги қурилишлар қурилиши билан, турар-жой ва маданий-маиший объектларни сақлаш харажатларини ўсиши билан боғлиқ бўлади. Айтиб ўтиш керакки, алоҳида маҳаллий бюджетларнинг харажатлар таркиби бир хил бўлмайди ва шу минтақадаги турли даражада бўлган хўжалик ва идораларнинг ҳажмига боғлиқ бўлади. Шунинг учун вилоят, шаҳар, туман бошқарув органларига бўйсинадиган маҳаллий саноат, турар жой-маиший хўжалик, савдо муассасаларининг маҳаллий бюджет харажатларидаги салмоғи анчагина. Вилоят, шаҳар, туман бошқарув органларига асосан ижтимоий-маданий муассасалар бўйсинади, шундан келиб чиққан ҳолда, махаллий бюджет харажатларининг 50 фоизи ижтимоий-маданий тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади. Қорақалпогистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлардан қонун хужжатларида белгиланган тартибда қуйидагиларга мўлжалланган харажатлар мо л ия л аштири л а ди: к> фан, таълим, маданият, соғлиқни саклаш, жисмоний тарбия ва спорт; к> ижтимоий таъминот; к> аҳолини ижтимоий ҳимоялаш; к> Қорақалпогистон Республикаси давлат хокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат хокимияти органлари фаолиятини таъминлаш; к> иқтисодиёт тури тармоқларининг Қорақалпогистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бюджет ташкилотларини сақлаш; к> қонун хужжатларига мувофиқ иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришнинг мақсадли дастурлари ва тадбирларни амалга ошириш; к> қонун хужжатларида назарда тутилган бошқа мақсадлар. Маҳаллий бюджетларнинг харажатлар таркибида ижтимоий-маданий тадбирлар харажатлари жуда тез суръатларда фан, таълим, соғлиқни сақлашга харажатларнинг ошиши туфайли кўпаймоқда, бу эса шу бюджетдан молиялаштириладиган ижтимоий соҳа муассасалари кўпайиши ва илмий-текшириш ишларини кенгайиши, маъмурий-территориал комлекснинг ривожланиши, маҳаллий хўжаликни бошқаришни автоматлаштирилиши билан боғлиқ бўлади. Бугунги кундаги харажат ваколатлари бўлиб қўйилганлик услубиёти тизимлашмаган шаклга эгадир. Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ва ҳудудий бошқармалар ўртасидаги келишмовчиликлар маҳаллий бюджетлар харажатларини режалаштириш жараёнидаёқ кўзга ташланиб қолади. Маҳаллий бюджетлар харажатларини режалаштиришда Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги режадаги даромадларидан келиб чиқади, худудлар эса ўз харажатларини режалаштиришда ўз эҳтиёжларидан келиб чиқадилар, бу эҳтиёжлар табиийки Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги режасидан ортиқча бўлади. Келишув жараёнида маҳаллий бюджетларнинг энг мақбул харажатлари режаси аниқланади, бу режа эса ҳар ҳолда даромад базасидан келиб чиқади. Ушбу салбий ҳолатларни бартараф этиш мақсадида маҳаллий бюджетлар харажатларини меъёр асосида амалга оширилиши мақсадга мувофиқ бўлади. Ҳозирги босқичда маҳаллий бюджетлар харажатларини жон бошига тўғри келадиган меъёрлар асосида соҳалар бўйича аниқлаш, бунда туман коэфицентларини ҳисобга олиш энг оддий ва алтернатив усул ҳисобланади. Давлат бюджети маблағлари тасдиқланган бюджет ажратмалари доирасида, харажатлар сметасига мувофиқ бюджет маблағларини олувчилар томонидан молия йили давомида босқичма-босқич, муайян даврга ва тегишли суммага тайинлаш сертификатини расмийлаштириш йўли билан, республика бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотлар бўйича Ўзбекистон Рспубликаси Молия Вазирлиги томонидан, маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган ташкилотлар бўйича тегишли молия органи томонидан сарфланади. Ўзбекистон Рспубликаси Молия Вазирлиги ва бошқа молия органилари давлат бюджети ва унинг тузилмасига кирувчи бюджетларнинг қонун хужжатларида белгиланган кўрсаткичлар доирасида бажарилиши учун жавобгардир. Маҳаллий бюджет харажатлари объектив иқтисодий категория бўлиб, икки томонлама хусусиятга эга. Биринчидан у ҳудуд халқ хўжалиги тармоқларини молиявий таъминлашга қаратилган харажатлардан иборат. Иккичидан, бу харажатлар корхоналарнинг даромадларидан ташкил топади. Маҳаллий ҳокимият бюджет маблағларининг эгаси сифатида амалдаги меъёрий ҳужжатларга асосланиб, умумий ҳажми бюджет тўғрисидаги Қонунда белгиланадиган миқдорда пул маблағларини ажратади. Бюджет харажатларига ҳудуд ҳокимияти, маҳаллий бошқарув органлари, молия-кредит органлари тизими орқали таъсир этиш тегишли маблағларга эҳтиёж сезилган пайтдан сарф-харажат қилгунга қадар бўлган бутун давр давомида юз бериб туради. Харажатларни режалаштиришда амал қилиниши лозим бўлган қоидалардан бири-бюджет маблағларини тақсимлашда комплекс мақсадли молиялаштириш ва барча даражадаги бюджет маблағлардан самарали фойдаланишга эришиш учун пул маблағларини тақсимлашда мутаносибликка амал қилишдан иборатдир. Бизнинг фикримизча, Давлат бюджети харажатларини молиялаштириш режасини ва бюджет мажбуриятлари лимитини бюджет маблағларини (ассигнованиялари) тақсимловчиларига ва бюджет маблағи олувчиларига Давлат бюджети харажатларининг иқтисодий таснифи, вазифа жиҳатидан таснифи, ташкилий таснифи кўрсаткичлари кўрсатилган ҳолда, Давлат бюджети харажатларини молиялаштириш режасини ва бюджет мажбуриятлари лимитини тўғрисидаги билдиришнома шаклда етказишни амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўлади. Республикамизда бозор иқтисодиётига ўтишнинг дастлабки даврида ҳам, ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида ҳам аҳолининг даромадларини ҳисобга олиш ва тиббий хизматга бўлган талабни қондиришни ижтимоий ҳимоянинг бир тури сифатида қарашимизга тўғри келади. Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш ва бу соҳада фаолият кўрсатаётган ходимларни ўз вақтида ва тўлиқ молиявий таъминлаш зарурдир. Юртимизда соғлиқни сақлаш соҳаси олдида икки асосий вазифа турибди, бир томондан, тармоқ молиявий асосини кенгайтириш зарурати, иккинчи томондан, соғлиқни сақлашни интенсив ривожланиш усулига ўтказишдир. Тармоқнинг тиббий суғурта тамойили соғлиқни сақлашнинг иқтисодий таянчлари тўла рўёбга чиқарилиши учун шароит яратиш, тармоқни молиялаш манбаларини кенгайтиришга қаратилган соғлиқни сақлашни молиявий захираларини шакллантириш механизмини яратиш имконини беради, шунингдек, бир қатор муаммолар-ижтимоий, сиёсий, хуқуқий, иқтисодий муаммолар ҳал этилишига ёрдам беради. Бугунги кунда мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар кенг қулоч ёйган. Жумладан, соғлиқни сақлашни ислоҳ қилиш давлат дастури 2005 йилга келиб фелдшер-акушерлик пунктлари ва қишлоқ врачлик амбулаторияларининг янгидан қурилиши ва жиҳозланишига эътибор қаратилмоқда. Шу тариқа республиканинг қишлоқ ва туманларида икки даражали соғлиқни сақлаш муассаларидан иборат тармоқ ташкил этилади: Аҳолини барча бирламчи хизматлар билан таъминлаш учун масъул қишлоқ врачлик пунктлари. Ҳудудлар аҳолисини асосий стационар хизматлар билан таъминлаш учун масъул туман марказий касалхоналари. Лойиҳанинг асосий мақсади ҳукуматнинг аҳолига хизмат кўрсатиш соҳасига ажратиладиган маблағларни оширмай туриб, соғлиқни сақлашнинг бирламчи даражасини кучайтириш, қишлоқда тиббий муассасаларнинг бошқариш ва молиялаштириш тизимини ислоҳ қилиш, соғлиқни сақлаш ходимларини умумий амалиёт соҳасида ўқитиш кабилар ҳисобига қишлоқ аҳолисини саломатлигини яхшилашдир. Эндиликда қишлоқ муассаларида мустақил юридик шахс мақоми берилмоқда. Муассаларни молиялашда аҳоли жон бошига ҳисоблаш тамойилига асосланган янги механизмлар, шунингдек, ходимлар меҳнатини рағбатлантиришнинг янги усуллари ишлаб чиқилади ва жорий этилади, тиббиёт ва иқтисодий масалалар бўйича янги ахборот тизимлари жорий қилинади. Мазкур тармоқланган тизимни тиббий техника билан жиҳозлаш, малакали ходимларни тайёрлаш давлат бюджетидан ажратиш мушкул бўлган харажатларни талаб қилади. Шунинг учун ҳам ҳукуматимиз томонидан Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкидан «Саломатлик» лойиҳасини амалга ошириш мақсадида кредит олинди. «2005 йил Давлат бюджети харажатларида соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштиришда «Саломатлик-2» лойиҳаси асосида контрагенларнинг (маҳсулотлар ва хизматлар етказиб берувчилар) хизмати учун тўлов, даволаш ва ташҳис қўйиш воситаларига қўшимча қиймат солиғини белгилаш, божхона процедуралари учун 1104,1 млн. сўм ажратилди»4. Лойиҳа республикамизнинг уч вилоятида Навоий, Сирдарё ва Фарғонада амалга оширилмоқда. Ҳукумат томонидан айнан шу вилоятларнинг танлашига сабаб-бу вилоятлар бир-биридан ҳудуд катталиги ва аҳоли зичлиги каби иқтисодий кўрсаткичлар билан фарқланади, кейинчалик бу тажрибани бошқа вилоятларга жорий қилишда турли шарт-шароитларни инобатга олишга имкон беради. Соғлиқни сақлашни молиявий таъминлашнинг амалдаги тизимини такомиллаштиришнинг муҳим йўналиши бўлиб, тармоқни молиявий захираларни шакллантириш устидан назорат самарадорлигини ошириш кўринади. Бундай шароитда фаолият кўрсатиш хўжалик ҳисобида тиббий ёрдам кўрсатишнинг яна бир асосий тамойиллартдан бири бўлган ўз-ўзини молиялаштириш тартибини ҳаётга тадбиқ қилишдан иборат. Мазкур тартиб асосида мустакил меҳнат фаолияти кўрсата оладиган соғлиқни сақлаш муассасалари эндиликда тўлиқ равишда ўз фаолиятининг тиббий ва иқтисодий натижалари учун ўзлари жавобгар бўлиб қоладилар. Чунки, эндиликда тиббий муассаларнинг иқтисодий соҳадаги пировард натижалари уларнинг сифатли тиббий ёрдам кўрсатишлари билан чамбарчас боғлиқ бўлиб қолади. Лекин айтиш керакки, юртбошимиз И. А. Каримовнинг ташаббуслари билан мамлакатимизда ўтказилаётган давлат дастурлари «Соғлом авлод йили", "Она ва бола йили", «Қарияларни қадрлаш йили", «Сиҳат-саломатлик йили», «Ҳомийлар ва шифокорлар йили»нинг ўтказилиши ушбу соҳадаги давлат харажатларининг кескин ошишига олиб келади десак муболаға бўлмайди. Чунки давлат миқёсида ўтказилаётган бу дастурлар йирик комплексларнинг қурилишини, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтирилишини талаб қилиши табиий. Давлат томонидан соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштириш самарадорлигини ошириш бу соҳани таркибий тузилишини ўзгартиришни такозо қилади. Бу борада икки йўналишни кўриб чиқиш мумкин. Биринчиси-маблағларни тиббий хизматнинг энг самарали ва кам харажатли шаклларига қайта таксимлаш, яъни биринчи бўғин-амбулатор даволаш ва поликлиникаларни ривожлантиришга йўналтириш. Иккинчиси-соғлиқни сақлаш соҳасига бюджет маблағларини умумлаштириш. Соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантиришга комплекс ёндашув, шунингдек, тармоқ молиявий асосини шакллантиришга молиялаштиришнинг турли манбаларини - корхона, ташкилот ва аҳоли, бюджет маблағларини жалб этиш заруратини назарда тутади, бу жамият қайта ишлаб чиқариш қатнашчилари манфаати билан боғлиқдир. Давлат фуқаролар саломатлиги мустаҳкамланишидан жамиятни ривожлантиришнинг муҳим шарти сифатида, тадбиркорлар соғлом ишчи кучи ишлаб чиқаришни етакчи омили сифатида, фуқаролар ўз саломатликларидан ўз фаровонликларининг зарур шарти сифатида манфаатдордирлар. Манфаатларнинг бундай муштараклиги соғлиқни сақлашни молиялаштириш манбаларини белгилаб бериши шарт. Аммо бундай холда ушбу манбалар ўртасида энг мақбул нисбатларни ўрнатиш ва ушбу манбаларни тармоқ молиявий асосини шакллантиришга жалб этишнинг реал имкониятларини белгилаб олиш муҳимдир. Бу соғлиқни сақлашни молиявий таъминлашнинг муҳим шартидир. Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш асосий бўлимларидан бири-тармоқни молиялаштиришнинг янги моделини ишлаб чиқишдан иборат.Соғлиқни сақлашни молиявий таъминлашни мўътадил-лаштириш бўйича вазифаларни ҳал этиш, нафақат назарий томондан тан олиниши билан, балки саломатлик муҳофазасига тўлақонли ёндашув амалиётида рўёбга чиқарилиши керак. Download 409.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling