ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ
“ИҚТИСОДИЁТ” КАФЕДРАСИ
“____________” ФАНИДАН
КУРС ИШИ
МАВЗУ: Тижорат банкини ташкил қилиш ва бошқариш тизими
Бажарди: ________________
Текширди: _____________________________
РЎЙХАТГА ОЛИНДИ
“____” _______2022й.
__________________
|
|
РЎЙХАТГА ОЛИНДИ
“____” _______2022й.
__________________
|
Курс иши тақризгатопширилган сана
“____” _______2022 й.
|
|
Курс иши
тақриздан қайтарилган сана
“____” _______2022 й.
|
Курс иши химоя қилинган сана
“____” _______2022 й.
Бахо“_____” _________
|
___________
(имзо)
____________
(имзо)
___________
(имзо)
|
Комиссия аъзолари:
__________________
__________________
__________________
|
ТОШКЕНТ – 2022
РЕЖА:
Кириш
1. Тижорат банкларини ташкил етишнинг ҳуқуқий асослари.
2. Тижорат банкларини давлат рўйхатидан ўтказиш, лицензиялаш ва тижорат банкларини очиш учун устав фондининг минимал миқдори.
3. Тижорат банкларини корпоратив бошқариш тизими, унинг асослари ва ахамияти.
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
Кириш
Банк - бу соғлом фикр, ҳақиқатга,
шерикларга эҳтиёткорлик билан ёндашиш.
Ж.Вриньо.
Банклар пайдо бўлгунга қадар аҳолининг пул маблағлари ибодатхоналарда сақланган.
Бу эса, қуйидаги сабаблар билан изоҳланади:
* ибодатхоналарга нисбатан аҳолида ва давлатда ишонч бўлган;
* ибодатхоналар хўжалиги барқарор бўлган;
* ашаддий жиноятчилар ҳам ибодатхоналарга ҳужум қилишмаган.
Ибодатхоналар пулларни сақлашдан ташқари аста-секин касса ва ҳисоб-китоб хизматини ҳам кўрсата бошлашган. Aйниқса, олтин ва кумушни пул сифатида тан олиниши ибодатхоналарнинг пул билан амалга оширадиган операцияларини ривожланишига кучли туртки берган.
Шу тариқа турли валюталарни бир-бирига айирбошлаб бериш зарурияти туфайли илк банклар Италияда пайдо бўлди.
Илк банклар аҳолининг пул маблағларини сақлаб бериш ва ўз маблағлари ҳисобидан кредит бериш билан шуғулланишган. Aммо, кейинчалик улар сақлаш учун берилган пулларн маълум фоиз евазига депозитга жалб қилиб, кейин уларни юқорироқ фоизда кредит қилиб бериб катта даромад олиш имконияти борлигини сезиб қолишди.
Банк тизими – бу мамлакат банк тизимида фаолият юритаётган банкларнинг йиғиндисидир.
Aйрим иқтисодчи олимлар банк тизимига банклардан ташқари бошқа кредит муассасаларини ҳам киритади. Бу эса, тўғри эмас. Чунки, банк тизимидан ташқари кредит тизими деган тушунча ҳам бор.
Кредит тизими бу мамлакатдаги банклар ва нобанк кредит ташкилотларининг йиғиндисидир.
Банк тизими бозор иқтисодиётининг муҳим ва ажралмас қисмидир. Товар пул муносабатларининг кенг миқёсда ривожланиши банклар олдида янгидан-янги операциялар бажаришга имкониятлар очиб беради.
Шунинг учун ҳам, республикамизда бозор иқтисодиёти талабларига мос келувчи замонавий банк тизимини яратиш зарурияти туғилди. Ўзбекистон Республикаси банк тизимининг бош мақсади жаҳон талабига мос келувчи, ривожланган миллий кредит тизимига эга бўлиш, хўжаликлар ва аҳолининг бўш турган маблағларини жалб қилиш ва уни самарали тақсимлаш асосида аҳолининг талабларини қондириш учун замин яратиш ва яшаш шароитини яхшилашга эришишдан иборат. Бу мақсадга эришишни таьминлаш учун давлатимиз томонидан мамлакатимиз банк секторининг ривожланишини таъминловчи зарурий макроиқтисодий шароитларни ҳамда банк тизими барқарорлигини таъминлаш, шунингдек, банк назорати тизимини ва банклар фаолиятини бошқариш усулларини такомиллаштириш, банкларнинг депозит, кредит, ва инвестиция фаолиятини янада ривожлантиришга эришиш ва банклар ўртасида рақобат бўлишини таъминлашга асос яратишдан, нобанк ташкилотлари фаолиятини ривожлантириш, молия-кредит секторининг ҳуқуқий базасини яхшилаш, уларнинг моддий-техник жиҳатдан самарали таьминланганлигига эришиш каби чораларни амалга ошириш кўзда тутилган.
Банк тизимини қайта ташкил қилишни амалга ошириш қуйидаги тамойилларгa acocланган ҳолда олиб борилиши мумкин:
– хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг ишончини қозониш мақсадида банк-молия тизими барқарорлигига эришиш;
– Банк тизимидаги ислоҳотлар умумиқтисодий ислоҳотларнинг ўтказилиши билан мос келиши;
–банк-молия тизимини босқичма-босқич такомиллаштириш йўли билан жаҳон банк тизимига яқинлаштириш;
– пул-кредит сиёсатини олиб боришда мамлакатнинг ички эҳтиёжлари ва иқтисодиётнинг хусусиятини ҳисобга олиш;
– банклар фаолиятида мижозлар манфаатини устун қўйиш ва бошқалар.
Бизнинг заминимизда мавжуд бўлган банкларнинг ривожланишини икки йирик даврга бўлиб қараш мумкин. Биринчи давр бу –Ўзбекистон мустақилликка эришгунгача бўлган даврдаги банк тизими ва иккинчи давр Ўзбекистон мустақилликка эришгандан кейинги даврдаги банк тизими ва унинг ривожланиш босқичларини ўз ичига олади.
Биз таъкидлаганимиздек, Ўзбекистонда банк тизими икки поғона-ли бўлиб, банклар тизимининг биринчи поғонаси – бу Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, иккинчи поғонаси – тижорат банклари, уларнинг шўъбалари, чет эл банклари шўъбалари ҳисобланади.
1991 йилнинг 31 августида Республикамиз мустақиллигининг эълон қилиниши тарихий воқеа бўлди. Мустақиллик бизга ўз-ўзимизни бошқариш, имкониятларимиздан ўзимиз фойдаланиш, шахсиятимизни қайтиб олишимизга катта йўл очиб берди.
Бутун дунё мамлакатлари томонидан тан олинган бозор иқтисодиёти бизнинг республикамизга ҳам кириб келди. Шунинг учун ҳам республикамизда бозор иқтисодиёти талабларига мос келувчи замонавий банк тизимини яратиш зарурияти туғилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |