Таълим вазирлиги тошкент молия институти “ИҚтисодиёт” кафедраси


Тижорат банкларини корпоратив бошқариш тизими, унинг асослари ва ахамияти


Download 199.51 Kb.
bet9/11
Sana26.01.2023
Hajmi199.51 Kb.
#1124342
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Курс иши11

Тижорат банкларини корпоратив бошқариш тизими, унинг асослари ва ахамияти.

“Тижорат банкларида корпоратив бошқарув тўғрисидаги низом” Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан 2020 йил 25 майда №12/8-сон билан (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 30 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3254)руйхатдан ўтган.


Корпоратив бошқарув деганда банк стратегик мақсадларини аниқлаш ва уларга эришиш устидан назорат қилиш учун зарур ташкилий тузилмани, шунингдек, бошқарувга оид қарорлар қабул қилиш имконини таъминловчи, банк бошқарув органлари ва бошқа манфаатдор томонлар ўртасидаги муносабатлар мажмуи, шу жумладан, бошқарув органларининг ваколатларини ва жавобгарлигини тақсимлаш ҳамда бошқарувга оид қарорлар қабул қилиш имконини яратиш тушунилади.
Қуйидагилар самарали корпоратив бошқарувнинг асоси ҳисобланади:
банкнинг ички ҳужжатларида белгиланадиган ваколат ва вазифаларнинг аниқ тарзда тақсимланиши;
етарли даражадаги ҳисобдорлик;
ўзаро назорат қилиш ҳамда банк учун салбий оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган қарорлар қабул қилинишининг олдини олишни таъминловчи, банк бошқаруви органлари ва (ёки) таркибий тузилмалар ўртасидаги ваколатларнинг тақсимланиши;
ўзининг ваколатлари ва вазифаларини яхши билувчи, функционал вазифаларини бажаришда юқори даражадаги ишбилармонлик ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этувчи, банк кузатув кенгашининг (бундан буён матнда кенгаш деб юритилади) ва ижроия органининг (бундан буён матнда бошқарув деб юритилади) юқори малакали аъзолари мавжудлиги.


Кенгаш ва бошқарув аъзоларининг масъулият билан жавобгарликни ва жонкуярликни намоён қилишига қуйидагилар киради:
қарорларни онгли равишда қабул қилиши ва ўз хатти-ҳаракатлари учун жавобгарликни ҳис қилиш, шу жумладан, қарорларни ўз ваколатлари доирасида ва мавжуд маълумотларни ҳар томонлама баҳолаган ҳолда қабул қилиш;
хизмат вазифаларини бажаришга масъулият билан ёндашиш
қонунчилик ҳужжатлари, банк устави ва банкнинг ички ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.
Кенгаш аъзоларидан ўз вазифаларини амалга оширишлари доирасида қуйидагилар талаб этилади:
фаолият юритаётган банк корпоратив бошқарувининг ташкилий тузилмасини, кенгашнинг функцияларини билиши, корпоратив бошқарувдаги ўзининг ўрнини англаши, банк фаолиятига хос бўлган таваккалчиликлар ҳақида тасаввурга эга бўлиши, шунингдек, банк-молия соҳасидаги, таваккалчиликларни бошқариш ва корпоратив бошқарувни ташкил этиш борасидаги билим ва малакасини доимий равишда ошириб бориши;
банк фаолиятида фаол қатнашиши, унинг фаолиятидаги ва ташқи шароитлардаги муҳим ўзгаришларни кузатиб бориши, шунингдек, узоқ муддатли истиқболда банк манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган чораларни ўз вақтида кўриши;
банкнинг корпоратив маданияти ва қадриятлари шаклланишида етакчи ўринни тутиши;
кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан кенгашнинг бошқа аъзолари, бошқарув аъзолари ва банк ходимларининг қарашларидан қатъи назар ўзининг асосланган фикрини билдириши;
масъулиятни ҳис қилган ҳолда жавобгарликни ва жонкуярликни намоён қилиши ва содиқлик билан хизмат қилиши, банк ва унинг барча акциядорлари манфаатларини кўзлаб, юклатилган вазифа ва мажбуриятларни виждонан ва оқилона амалга ошириши, ўзининг ёки айрим шахслар манфаатлари йўлида ўз ваколатларини суиистеъмол қилмаслиги;
манфаатлар тўқнашувига олиб келувчи ҳаракатлардан қочиши, шунингдек, манфаатлар тўқнашуви юзага келганлиги ҳақида дарҳол кенгашга хабар бериши ва уни бартараф этиш юзасидан чора кўриши;
кенгаш ва унинг қўмиталари мажлисларида ўз ваколатларини учинчи шахсга ўтказмаган ҳолда иштирок этиши;
кенгашга аъзолиги чоғида ўзига маълум бўлиб қолган тижорат, банк сири ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг махфийлигига риоя этиши.
Кенгаш раислигига, агар банк уставида ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, кўпчилик овоз билан кенгаш аъзоларининг бири сайланади.
Кенгаш раиси унинг фаолиятини бошқариш ва самарадорлигини таъминлашга жавобгар, шунингдек, кенгаш аъзолари ўртасида ишончли муносабатларни шакллантиришга хизмат қилади. Кенгаш йиғилишларида раис тўлиқ ва кенг қамровли маълумотларни таҳлил қилган ҳолда мустақил фикр алмашинувлари, танқидий қарашлар ва ижодий ёндашувлар асосида қарорлар қабул қилинишини таъминлаши лозим.
Кенгаш аъзолари сони ва унинг таркиби банк фаолиятининг миқёси ва хусусияти, унинг ривожланиш мақсадлари ва стратегияларидан келиб чиқиб, шунингдек, қуйидагиларни таъминлашни назарда тутган ҳолда шакллантирилиши лозим:
кенгаш йиғишларини кворум борлигида қарорларни қабул қилиш имконини берувчи даврийликда (чоракда камида бир марта) ўтказиш имконияти мавжудлиги;
самарали бошқаришни амалга ошириш ва қарорлар қабул қилиш учун керакли бўлган тажриба ва билимларга коллектив даражада эгалиги;
Кенгаш ўз фаолиятининг самарадорлигини таъминлаш учун даврий равишда (йилда камида бир марта) қуйидагиларни амалга ошириши зарур:
кенгашнинг ҳар бир аъзосини касбий масъулияти улар амалга оширган ишларнинг самарадорлик кўрсаткичлари ва натижалари асосида баҳолаши;
ўзининг бошқарув усуллари ва сиёсатининг самарадорлигини кўриб чиқиши, улардаги муаммоли жиҳатларни аниқлаш ва тегишли ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиши.
Ўзининг вазифа ва мажбуриятларини бажаришда кенгаш ички назорат ҳамда таваккалчиликларни бошқариш тизимларига таяниши ва уларнинг фаолияти устидан самарали назоратни амалга ошириши лозим.
Ўз ишининг самарадорлигини таъминлаш учун кенгаш махсус қўмиталар (бундан буён матнда қўмиталар деб юритилади), жумладан, аудит қўмитаси, таваккалчиликларни бошқариш қўмитаси, мукофотлаш қўмитаси, шунингдек, бошқа қўмиталар ташкил этиши мумкин.
Кенгаш томонидан ташкил этилган қўмиталарнинг асосий вазифаси ваколат доирасида масалаларни чуқур ўрганиш ҳамда улар бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш, шунингдек, кенгашнинг назоратга доир вазифаларини бажаришида унга кўмаклашиш ҳисобланади.
Қўмиталар кенгаш қарорларининг ижроси, банк стратегияси ва мақсадларининг бажарилиш жараёнини таҳлил қилади, банк фаолиятига оид мунтазам ҳисоботлар ва ўзларининг тавсияларини кенгашга кўриб чиқиш учун тақдим этади.
Ҳар бир қўмитанинг ишлаш тамойиллари, ваколатлари, мажбуриятлари, вазифалари, иш тартиби, йиғилишлар даврийлиги ҳамда кенгашга ҳисоботлар тақдим қилиш тартиби ва муддатлари, шунингдек, бошқа масалаларни қамраб олган қўмита тўғрисида низом кенгаш томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Қўмиталар таркиби кенгашнинг учтадан кам бўлмаган аъзоларидан ташкил топиши зарур. Қўмита бошқа қўмита аъзолигида бўлган айнан бир шахслар таркибидан иборат бўлишига, шунингдек, кенгашнинг бир аъзоси бир вақтнинг ўзида турли қўмиталар раиси бўлишига йўл қўйилмайди.
Кенгаш қўмиталарга юклатилган вазифалар ва мажбуриятларнинг ижросини доимий равишда назорат қилиб бориши ва бунинг учун етарли вақт ажратиши ҳамда қўмиталарни тажрибали аъзолар билан бутланишини таъминлаши лозим

Download 199.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling