Таълим вазирлиги тошкент молия институти “ИҚтисодиёт” кафедраси


Download 199.51 Kb.
bet10/11
Sana26.01.2023
Hajmi199.51 Kb.
#1124342
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Курс иши11

Аудит қўмитаси
Ички назорат тизимини самарали ташкил этиш мақсадида кенгаш аудит қўмитасини ташкил этиши зарур. Қўмитанинг кўпчилик аъзолари банкка алоқадор шахслар бўлмаслиги керак, бундан уларнинг кенгашдаги аъзолиги мустасно. Аудит қўмитасининг раиси кенгаш раиси бўлмаслиги лозим.
Аудит қўмитасининг аъзолари олий маълумотга, аудит хизмати мақсадлари ва вазифаларига мос келувчи малака ва тажрибага эга бўлиши лозим. Аудит қўмитасининг камида битта аъзоси аудит, бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот бўйича камида 5 йиллик тажрибага эга бўлиши керак.
Аудит қўмитасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
молиявий ҳисобот ва ички аудит сиёсатини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш жараёнида иштирок этиш;
назоратга оид, молиявий ва бошқа ҳисоботларнинг тақдим этилишини, тўлиқлигини, ишончлилигини назорат қилиш;
ўз ваколати доирасидаги масалалар юзасидан кенгаш йиғилишларига маълумотлар тайёрлаш ва кенгашга ҳисоботлар тақдим этиш;
банкнинг ички ва ташқи аудиторлар билан ўзаро алоқасини назорат қилиб бориш;
ички аудит хизмати раҳбарини тайинлаш (лавозимидан озод қилиш) масаласини кўриб чиқиб, кенгашга таклиф киритиш;
ички аудит хизматининг чораклик ҳисоботларини ўрганиб чиқиш ва кенгашга тақдим этиш;
банкнинг ички назорат тизими ва ички аудити фаолияти самарадорлиги ва монандлигини таъминлаш учун уларни баҳолаш, ички аудит текширувлари режаси ва уларнинг даврийлигини кўриб чиқиш, ички аудит хизмати раҳбари ўз вазифа ва мажбуриятларини қай даражада амалга ошираётганлигини баҳолашда иштирок этиш ва ўз фикрларини билдириш;
ҳар чоракда камида бир марта ички аудит хизмати раҳбари билан учрашув ўтказиб, ички аудит хизмати фаолиятига оид масалаларни муҳокама қилиш;
ташқи аудитор таклифларини баҳолашда кенгашга амалий ёрдам бериш, ташқи аудиторни танлашда кенгашга тавсиялар тайёрлаш;
ташқи аудиторларнинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдори ва у билан шартнома тузилиши (бекор қилиниши) тўғрисида кенгашга таклифлар киритиш;
ташқи аудиторлар учун техник вазифаларни ишлаб чиқишда кенгашга амалий ёрдам бериш;
ички ва ташқи аудит ҳисоботларини қабул қилиб олиш ҳамда уларда ва бошқа назоратни амалга оширувчи бўлинмалар томонидан аниқланган қонунчилик ҳужжатлари, банкнинг сиёсатлари ва ички ҳужжатларига номувофиқликлар ва камчиликларни банк бошқаруви томонидан ўз вақтида бартараф этилишини назорат қилиш;


Таваккалчиликларни бошқариш қўмитаси
Банкда таваккалчиликни самарали бошқариш мақсадида кенгаш таваккалчиликларни бошқариш қўмитасини ташкил этиши мумкин. Қўмитанинг (агар ташкил этилган бўлса) кўпчилик аъзолари банкка алоқадор шахслар бўлмаслиги керак, бундан уларнинг кенгашдаги аъзолиги мустасно. Таваккалчиликларни бошқариш қўмитасининг раиси кенгаш раиси бўлмаслиги лозим.
Таваккалчиликларни бошқариш қўмитасининг камида битта аъзоси банк-молия ташкилотларида таваккалчиликларни бошқариш соҳаси бўйича камида 5 йиллик тажрибага эга бўлиши керак.
Таваккалчиликларни бошқариш қўмитасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
таваккалчиликларни бошқариш масалалари ва ички назоратга доир ҳужжатлар, шу жумладан, таваккалчиликларни бошқаришнинг ташкилий тузилмаси, таваккалчиликларни бошқариш стратегияси ва сиёсати, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш сиёсати ва одоб-ахлоқ қоидаларини кўриб чиқиш, кенгашга таваккалчиликларни бошқариш тизимига оид тавсияларни киритиш;
бошқарув ва таваккалчиликларни бошқариш бўйича таркибий тузилма томонидан таваккалчиликларни бошқариш тизими, шу жумладан, риск-аппетит ва таваккалчиликларни бошқариш сиёсатининг ишлаб чиқилиши, уларга риоя этилиши ва уларнинг ўз вақтида янгилаб борилиши устидан назорат қилиш;
банк томонидан ишлаб чиқилган ва амалга оширилаётган таваккалчиликларни баҳолаш, шу жумладан, стресс-тест қилиш услубларини даврий равишда кўриб чиқиш;
кенгашга тақдим этиладиган таваккалчиликларга оид маълумотларнинг (ҳисоботларнинг) тузилиши ва шакли ҳамда уларни тақдим этиш муддатларини белгилаш;
банкнинг таваккалчиликлар соҳаси (риск-проифили) тасдиқланган риск-аппетитга мос эмаслиги ёки меъёрдан чиқиб кетиши кутилаётган ҳолатларда, таваккалчиликларнинг камайтирилиши ва улар юзасидан ўз вақтида чоралар кўрилиши бўйича қарорлар қабул қилиш тўғрисида кенгашга таклифлар бериш;
банкнинг мукофотлаш тизими банкнинг риск-аппетитига мувофиқлигини ўрганиб бориш;
таваккалчиликларни бошқариш бўйича таркибий бўлинма томонидан тақдим этиладиган банкда юзага келган ва юзага келиши мумкин бўлган таваккалчиликлар бўйича ҳисоботларни камида ҳар чоракда бир марта қабул қилиб бориш ва таваккалчиликларни камайтириш бўйича ишларни амалга ошириш;
таваккалчиликларни бошқариш бўйича масъул бўлган ходимларнинг бошқарув ва таваккалчиликларни қабул қилувчи бошқа таркибий бўлинмалардан мустақиллигини баҳолаб бориш;
таваккалчиликларни бошқариш бўйича таркибий бўлинма раҳбарлари фаолиятини баҳолаш жараёнида қатнашиш ёки фикр билдириш;
ўз фаолияти тўғрисида чораклик ҳисоботларни тайёрлаш;
кенгаш томонидан юклатилган бошқа вазифаларни бажариш.
Банкда юзага келиши мумкин бўлган таваккалчиликлар бўйича маълумотларни ўзаро алмашиш, шунингдек, таваккалчиликларни бошқариш тизимига ўз вақтида ўзгартиришлар киритиш бўйича чораларни кўриш мақсадида таваккалчиликларни бошқариш қўмитаси (агар ташкил этилган бўлса) ва аудит қўмитаси ўртасида самарали ҳамкорлик йўлга қўйилиши зарур.


Мукофотлаш қўмитаси
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ички тизими банкнинг таваккалчиликларни қабул қилиш даражасига, узоқ муддатли стратегияни амалга оширишга, риск-аппетитига, молиявий натижаларга, ички назоратнинг тизимига, қонунчилик ҳужжатлари талабларига ва банк ички меъёрий ҳужжатларига мувофиқлиги бўйича кенгашга ёрдам кўрсатиш ва тавсиялар киритиб бориш мақсадида мукофотлаш қўмитаси ташкил этилиши мумкин.
Мукофотлаш қўмитасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
кенгаш ва бошқарув аъзолари ҳамда муҳим аҳамиятга эга ходимларни мукофотлаш бўйича сиёсатни ишлаб чиқишда иштирок этиш ва уни камида бир йилда бир маротаба қайта кўриб чиқиш;
мукофотлаш сиёсати ҳамда турли хил рағбатлантириш дастурларининг жорий қилиниши ва амалга оширилиши устидан назорат қилиш;
меҳнатга ҳақ тўлаш ва компенсация қилишга оид қабул қилинган қарорларнинг ижросини назорат қилиш;
кенгаш ва бошқарув аъзолари ҳамда муҳим аҳамиятга эга ходимларга мукофот тўловларини белгилашда уларнинг мажбуриятлари ва мос равишда таваккалчиликларни қабул қилиш даражасини ҳисобга олган ҳолда уларнинг самарадорлигини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш;
агарда кенгаш томонидан ушбу вазифа юклатилган бўлса, мукофотлаш сиёсатида акс эттирилган мезонлар асосида кенгаш ва бошқарув аъзолари, шунингдек, муҳим аҳамиятга эга ходимларнинг йил якунлари бўйича фаолиятини дастлабки баҳолашдан ўтказиш, шунингдек, ушбу шахсларнинг узоқ муддатли белгиланган мақсад ва вазифаларга эришганини таҳлил қилиш;
меҳнатга ҳақ тўлаш ва компенсация тизими ички ҳужжатларга мувофиқлигини баҳолаб бориш;
кенгаш томонидан юклатилган бошқа вазифаларни амалга ошириш.
Меҳнатга ҳақ тўлаш тизими
Банкнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тизими корпоратив бошқарув тизимининг самарадорлигини ошириш ва таваккалчиликларни бошқариш маданиятини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Меҳнатга ҳақ тўлаш тизими банкнинг бизнес-режаси, банкни ривожлантириш стратегияси, мақсади ва банк таваккалчиликларини бошқариш сиёсати ҳамда манфаатлар тўқнашувининг олдини олишга қаратилган чораларга мувофиқ бўлиши, шунингдек, юқори даражадаги таваккалчиликларни қабул қилишини чеклаши лозим.
Кенгаш ёки мукофотлаш қўмитаси (агар мавжуд бўлса) бошқарув томонидан меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига риоя қилиш даражасини назорат қилиб боради ва йилига камида бир марта меҳнатга ҳақ тўлаш тизимининг самарадорлигини қайта кўриб чиқади.
Бошқарув аъзолари, муҳим аҳамиятга эга ходимлар ва бошқа ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тизими кенгаш томонидан банк стратегияси, бизнес-режаси, молиявий кўрсаткичлар, пруденциал талаблар ҳамда таваккалчиликларни бошқариш ҳолатидан келиб чиқиб тасдиқланади, бундан тўланадиган ҳақ ва компенсациялар миқдорлари банк акциядорлар умумий йиғилишининг ваколатида бўлган ҳоллар мустасно.
Кенгаш аъзоларига тўланадиган ҳақ акциядорлар умумий йиғилишининг қарори билан тасдиқланади.
Таваккалчиликларнинг тегишли ҳисобини юритиш мақсадида таваккалчиликларни бошқариш бўйича таркибий тузилма ва комплаенс-назорат хизмати меҳнатга ҳақ тўлаш тизимининг ишлаб чиқилишида иштирок этади.
Меҳнатга ҳақ тўлаш тизими қуйидагиларни қамраб олиши зарур:
банк ходимларига мукофот ва компенсация тўловлари миқдори ва тартибини белгилашда ходимларнинг иш фаолиятидаги натижаси, таваккалчиликларни қабул қилиш даражаси, банкнинг таваккалчиликлар соҳаси (риск-профили) ва фаолияти миқёсидан келиб чиқиб белгиланиши;
таваккалчиликларни бошқариш тизими ва ўрнатилган таваккалчилик меъёрлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилганда, банкнинг ходимлари ва (ёки) коллегиал органлари томонидан қабул қилинган таваккалчиликлар оқибатида йўқотишлар юзага келганда, шунингдек, банк самарасиз ва (ёки) зарар билан фаолият юритаётган ҳолларда компенсация ва рағбатлантириш хусусиятига эга тўловларни бекор қилиш ёки уларнинг миқдорини пасайтириш;
банк акциядорлари умумий йиғилиши томонидан ўрнатилган вазифалар ва кўрсаткичларга эришилмаганда кенгаш томонидан бошқарув ва муҳим аҳамиятга эга ходимларга белгиланган компенсация ва рағбатлантириш хусусиятига эга тўловларни бекор қилиш ёхуд умумий миқдорини камайтириш.
Меҳнатга ҳақ тўлаш тизими банкнинг ички сиёсатларида тегишли тарзда ҳужжатлаштирилган бўлиши ва камида қуйидагиларни қамраб олиши лозим:
доимий ва ўзгариб турувчи компенсация ва рағбатлантириш хусусиятига эга тўловларни;
компенсация ва рағбатлантириш хусусиятига эга тўловларнинг энг юқори миқдори;
кенгаш ва бошқарув аъзолари ҳамда муҳим аҳамиятга эга ходимлар фаолиятини баҳолаш мезонлари;
ўзгарувчан мукофотларни (байрам муносабати билан, ходимни тақдирлаш ва бошқалар) тўлаш тартиби ва муддати.
Кенгаш ва бошқарув аъзолари, муҳим аҳамиятга эга ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тизими акциядорлар учун аниқ, очиқ ва ошкора бўлиши керак.
Манфаатлар тўқнашувининг олдини олишга доир чоралар
Банк ва қуйидаги шахслар ўртасида ўзаро муносабатлар ва алоқалар натижасида манфаатлар тўқнашуви вужудга келиши мумкин:
банк мижозлари;
банк акциядорлари;
кенгаш ёки бошқарув аъзолари;
банк ходимлари;
банкка алоқадор шахслар;
бошқа манфаатдор томонлар (омонатчилар, кредиторлар ва банкдан манфаатдор бўлган бошқа шахслар), шу жумладан, охирги бенефициар мулкдорлар.
Кенгаш қонунчилик ҳужжатларига риоя қилинишини таъминлаш мақсадида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва уни бартараф этиш сиёсатини ишлаб чиқиши, уни амалга ошириш тартибини ўрнатиши ҳамда унинг амалга оширилишини назорат қилиши лозим.
Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва уни бартараф этиш сиёсати ўз ичига қуйидагиларни олиши лозим:
манфаатлар тўқнашувига олиб келувчи ҳолатлардан четланиш ёки у юзага келган ҳолларда бартараф этиш юзасидан кенгаш аъзоларининг мажбуриятлари;
кенгаш ва бошқарув аъзолари ҳамда бошқа ходимларнинг ўз хизмат вазифасини бажаришида юзага келадиган манфаатлар тўқнашувини аниқлашда унинг тушунчаси ва шакллари (банкда юзага келадиган ҳолатлардан мисоллар билан);
манфаатлар тўқнашувига олиб келган ёки келтириб чиқариши мумкин бўлган масалаларни кўришда кенгаш ёки бошқарувнинг тегишли аъзолари ўз овозлари билан иштирок этишини чеклаш;
раҳбарлар ва бошқа ходимлар билан вужудга келган ёки келиши мумкин бўлган манфаатлар тўқнашувларини назорат қилиш ва олдини олиш механизмлари;
ноқонуний, адолатсиз ёки салбий ҳолатларга олиб келиши мумкин бўлган махфий маълумотлардан тегишли бўлмаган шахсларнинг фойдаланишини чеклаш тартиби;
манфаатлар тўқнашуви юзага келган ҳолларда қўлланиладиган чоралар ва уни бартараф этиш тартиби;
раҳбарлар ва бошқа ходимлар билан манфаатлар тўқнашуви вужудга келганда ёки эҳтимолий пайдо бўлганда, улар томонидан белгиланган тартибда маълумот тақдим этилмаса, уларга нисбатан қўлланиладиган чоралар.
Кенгаш ва бошқарув аъзолигига ҳамда муҳим аҳамиятга эга ходим лавозимига тайинланган (сайланган) ходимнинг яқин қариндошларининг рўйхати банкнинг электрон базасида шакллантирилиши ва электрон база мунтазам янгиланиб борилиши керак.
Банкда юзага келган ва эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари ҳамда юзага келган салбий ҳолатлар ҳақида маълумотлар базаси шакллантирилиши ҳамда кенгаш ва бошқарувга ушбу маълумотлар базаси асосида даврий равишда ҳисоботлар топшириб борилиши керак.
Банк ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари
Кенгаш банкда ягона корпоратив маданиятни яратиш мақсадида:
банк фаолияти қонуний ва одоб-ахлоқ қоидалари асосида юритилиши учун корпоратив қадриятлар ва стандартларини ўз ичига олган банкнинг одоб-ахлоқ кодексини қабул қилиши ва уларда белгиланган қоидаларга барча ходимлар, шу жумладан, банкнинг бошқарув органлари томонидан риоя этилишини таъминлаши;
корпоратив қадриятлар ва стандартлари, одоб-ахлоқ кодекси ҳамда банк томонидан ишлаб чиқилган тегишли сиёсатлар барча ходимларга тушунтирилиши ва ижро учун етказилиши устидан назорат қилиши;
номақбул хатти-ҳаракат ва (ёки) қоидабузарликни амалга оширган ходимлар, шу жумладан, банк бошқарувига нисбатан интизомий чоралар қўлланилиши устидан назоратни амалга ошириши лозим.
Одоб-ахлоқ кодекси корпоратив бошқарувнинг қуйидаги жиҳатларини ўз ичига олиши лозим:
кенгаш, бошқарув ва бошқа ходимлар учун мажбурий ҳисобланган одоб-ахлоқ қоидалари ҳамда уларни бузганлик учун тегишли чоралар;
ноқонуний ва номақбул фаолият ёки хатти-ҳаракатлар, шу жумладан, нотўғри молиявий ва статистик ҳисоботларни тақдим этиш, манипуляция қилиш ёки бунга уриниш, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қўлланилган чораларга риоя қилмаслик, шунингдек, инсофсиз рақобат ва коррупция ҳолатларининг тақиқланиши ва улар юзасидан кўриладиган чоралар;
истеъмолчилар ҳуқуқларини бузиш, шу жумладан, банк хизматларини кўрсатишда мижозларни чалғитишга йўл қўймаслик бўйича талаблар;
кенгаш, бошқарув ва бошқа ходимлар томонидан банкнинг мулкига зарар етказилишининг олдини олиш тартиби;
кенгаш, бошқарув ва бошқа ходимларнинг хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда шахсий устунликни қўлга киритиш ёки бундай устунликни учинчи шахсларга тақдим этиш учун фойдаланишларига тақиқлар;
коррупция ҳақида хабар бериш механизми;
конфиденциал ахборотни қайта ишлаш, сақлаш ва тарқатиш тамойиллари;
ходимларнинг раҳбар ходимлар томонидан ноқонуний, номақбул ёки шубҳали хатти-ҳаракати юзасидан фикрларини етказиш имкониятини яратувчи ва бунда раҳбарларнинг мазкур ходимга нисбатан салбий таъсиридан ҳимоялаш механизми.
Одоб-ахлоқ кодексига банк ташкилий тузилмасининг барча поғоналаридаги ходимлари, шу жумладан, кенгаш ва бошқарув аъзолари риоя этишлари зарур.
Одоб-ахлоқ кодексида кенгаш ва бошқарув аъзолари ҳамда бошқа барча ходимлар ўз фаолиятини одоб-ахлоқ нормалари асосида олиб бориши ҳамда масъулиятни ҳис қилган ҳолда жавобгарликни, жонкуярликни ва содиқликни намоён қилган ҳолда фаолиятини амалга ошириши белгилаб берилиши лозим.


Бошқарув фаолияти
Бошқарув банкни бошқаришнинг ижро этувчи органи бўлиб, у банкнинг кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган фаолият стратегияси ва уни бошқариш тизимига мувофиқ банкнинг фаолиятига оператив бошқарувни амалга оширади ҳамда банкнинг фаолияти учун жавобгарликни тўлиқ зиммасига олади.
Бошқарув раиси банк фаолиятини бошқариш ва банк ходимлари устидан назоратни амалга ошириш учун зарур билим, малака ва яхши хулқ-атворга эга бўлиши керак.
Бошқарув ўз вазифаларини амалга ошириш доирасида қуйидагилар талаб этилади:
банкнинг стратегик мақсадлари, бизнес-режаси ва корпоратив бошқарувга оид сиёсатда белгиланган вазифаларни амалга ошириши;
ташкилий тузилманинг барча даражаларида кенгаш томонидан тасдиқланган сиёсатларга, тартиб ва лавозим йўриқномасига риоя этиши юзасидан самарали мониторинг тизимини ўрнатиш ва даврий равишда ушбу тизим самарадорлигини текшириши;
бошқарув қарорларини қабул қилиш учун муҳим ахборотнинг тегишли тарзда тайёрланиши ва ўз вақтида тақдим этилишини таъминловчи ишончли ахборот тизимларини ўрнатиши;
бизнес-режа кўрсаткичлари ва банк стратегияси бажарилишини баҳолаш имконини берувчи, ўз ичида молиявий ва бошқа фаолиятнинг амалдаги натижаларини акс эттирган ҳисоботларнинг ўз вақтида кенгашга тақдим этилишини таъминлаш;
банкнинг молиявий аҳволи ёмонлашуви ёки бундай ҳолат юз бериши хавфи ҳамда бизнес-режа, стратегик мақсадлар, таваккалчиликларни бошқариш стратегияси ва риск-аппетитдаги ўзгаришлар, таваккалчилик чегаралари (лимити) ва пруденциал талаблар бузилиши, ички назоратдаги хатоликлар, ҳуқуқий ёки тартибга солиш билан боғлиқ муаммолар юзасидан кечиктирилмаган тарзда кенгашга хабар бериш;
банкни бошқаришнинг тегишли ва очиқ ташкилий тузилмасини, шунингдек, ўз ваколатлари доирасида банк ходимлари ўртасида ваколатлар ва мажбуриятлар тақсимланишини таъминлаш;
банк ходимлари фаолияти устидан назоратни амалга ошириш;
ходимларни, жумладан, бошқарув аъзолари, агар банк уставида ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, муҳим аҳамиятга эга ходимларни ишга қабул қилиш ва бўшатиш, уларнинг ўзгартирилиши (ротацияси) ва лавозим бўйича кўтарилиш, малакасини ошириш, малакали ходимларни сақлаб қолиш тартибини ишлаб чиқиш, шунингдек, ходимлар ўз мажбуриятлари, одоб-аҳлоқ қоидаларини бузган ҳолларда уларга нисбатан чоралар кўриш;
банк устави ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа мажбуриятларни бажариши лозим.
Бошқарув аъзолари банк манфаатлари йўлида виждонан ва оқилона ҳаракат қилишга мажбур бўлиб, улар қуйидаги фидуциар мажбуриятларга риоя этишлари лозим:
қонунчилик ҳужжатлари, банк устави ҳамда банк акциядорлари умумий йиғилиши ҳамда кенгаш томонидан қабул қилинган стратегия ва сиёсатларни амалга оширишга доир қарорларга риоя этган ҳолда мажбуриятларини ўз ваколатлари доирасида бажариш;
ўзларининг вазифа ва функцияларини амалга ошириши учун ўз ваколатлари доирасида фаолият юритиш;
зарур ва ошкора маълумотни белгиланган муддатларда олиш, улар билан боғлиқ тегишли чора-тадбирларни кўриш ҳамда шахсий малака ва тажрибага таянган ҳолда қарорлар қабул қилиш;
манфаатлар тўқнашувини келтириб чиқармасликка оид талабларга риоя этиш;
банк бошқаруви органлари, шу жумладан, банк акциядорлари умумий йиғилиши ва кенгашга нисбатан тенглик тамойилига риоя этиш;
бенуқсон ишчанлик обрўсига эга бўлиш.


Банклар ўз фаолияти давомида мижозлар ва ўз маҳсулотлари бозори учун бир-бири билан рақобатлашадиган махсус тижорат корхоналаридир. Банк бошқарувининг хусусиятлари банк фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан ва банк фаолиятини ташкил етишга, банк хизматлари турларига ва уларни бозорга олиб чиқиш йўлларига сезиларли таъсир кўрсатадиган банк фаолиятини тартибга солишнинг махсус тизимининг мавжудлигидан келиб чиқади.

Банк бошқаруви қуйидагиларни ўз ичига олади:
1) ташкилий бошқарув - ташкилий тузилмаларни шакллантириш ва такомиллаштириш, банк бўлинмалари ва ходимларни бошқариш ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
2) молиявий менежмент (банк молиявий менежменти) - капитал таркибини, пул оқимларини, харажатларни, даромадларни ва фойдани бошқариш;
3) банк хизматларини яратиш ва рағбатлантириш жараёнларини бошқариш - маркетингни бошқариш.
Банк молиявий менежменти банк бошқаруви тизимида енг катта аҳамиятга ега.
Банк бошқарувининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
умуман банкнинг рентабеллигини, унинг фаолиятининг алоҳида йўналишлари, бўлинмалари ва маҳсулотлари, шу жумладан рискларни бошқариш;
ликвидликни бошқариш (пул оқимлари);
банк маҳсулотларини сотишни бошқариш.
Бошқарув жараёнлари нуқтаи назаридан банк бошқаруви қуйидагиларни ўз ичига олади:
*таҳлил;
*режалаштириш;
*тартибга солиш;
*бошқарув.
Таҳлил амалдаги натижаларни прогнозлар билан, олдинги даврлар натижалари ва бошқа банклар натижалари билан солиштириш асосида банк фаолиятини умуман ва муайян соҳалар бўйича баҳолашни ўз ичига олади. Таҳлиллар банк ривожланишидаги ижобий ва салбий тенденцияларни, фойдаланилмаётган захиралар ва фаолиятдаги камчиликларни аниқлаш имконини беради. Ретроспектив (олдинги даврлар маълумотлари асосида) ва жорий (ҳозирги давр маълумотларидан фойдаланган ҳолда); миқдорий ва сифат таҳлили.

Ташкилий тузилмаларни таҳлил қилиш жараёнида ваколатларни тақсимлаш самарадорлиги, алмаштириш тизими ва қарорларни қабул қилишнинг амалдаги тартиби аниқланади. Банкнинг кучли ва заиф томонларини таҳлил қилиш, шунингдек, банк ҳажми қанчалик мақбул еканлигини, унинг ҳуқуқий шакли банк фаолиятининг муваффақиятига қай даражада ҳисса қўшаётганини, унинг тармоғи етарли ёки йўқлигини (филиаллар, филиаллар, қўшимча) баҳолаш имконини беради. офислар, заллар, банкоматлар ва бошқалар). Халқаро амалиётда СWОТ таҳлили деб аталадиган кучли ва заиф томонларни таҳлил қилиш ташқи муҳитни таҳлил қилишни назарда тутувчи банк имкониятлари ва рискларини аниқлаш билан бирлаштирилади. Баҳолар асосида банкнинг қайерда қулай бизнес йўналишлари мавжудлиги, қайси ҳудудларда, қайси мижозлар гуруҳлари учун пул, кредит ва молия бозорларида ўз имкониятларидан фойдалана олишини аниқлаш муҳим; қайси соҳаларда кучли томонлари туфайли рискларга дош бера олади, бу рисклар узоқ муддатда заифлашиши мумкин. Aксинча, ўзининг заиф томонларини ҳисобга олган ҳолда, банк бизнес фаолиятининг стратегияси тез-тез ўзгариб турадиган, фойда камаядиган, кўпинча қўшимча ресурслар талаб қилинадиган ва бизнесга янги тижорат тузилмалари киритиладиган соҳалар ҳақида аниқ тасаввурга ега бўлиши керак. (банк ва нобанк муассасалари, суғурта компаниялари). Мавжуд имкониятлардан келиб чиққан ҳолда, банк фаолиятининг енг заиф соҳаларини (хавф ортиши билан) аниқлаш, қайерда қаршилик кўрсата олмайдиган хавф мавжудлигини, фаолиятнинг қайси соҳаси қисқартиришни талаб қилишини, нима қилиш кераклигини аниқлаши муҳимдир. айниқса инқироз позициялари туфайли омон қолиш стратегиясига ўтишда.
Молиявий таҳлил жараёнида турли банк маҳсулотлари бўйича портфелнинг ҳолати кўриб чиқилади. Уларнинг ҳар бири учун айланма ҳажми, шунингдек, кутилаётган даромад ва уларни ишлаб чиқаришнинг ўзгарувчан харажатлари ўртасидаги нисбат нуқтаи назаридан уларнинг жозибадорлиги аниқланади. Паст жозибадорлик даромад ва харажатлар ўртасидаги фарқ 20% дан кам бўлган бундай хусусият ҳисобланади. Ўрта ва юқори жозибадорлик билан бу фарқ мос равишда 20-40% ва 40% дан ортиқ.
Банкнинг бозордаги мавқеини таҳлил қилиш (маркетинг таҳлили) жараёнида қуйидагиларни аниқлаш тавсия етилади: банк маҳсулот ва хизматлари рўйхати; фаолият географияси; маҳсулотингизнинг бозор улуши; сотишни кенгайтириш мақсадлари, мақсадларга еришиш учун ресурслар манбалари; давлат ва давлат тузилмалари билан муносабатлардаги, шунингдек, жамоат мақсад ва вазифаларига нисбатан позицияси.
Режалаштириш - бу бўлажак воқеалар билан боғлиқ бошқарув қарорларини тизимли тайёрлаш асосида қабул қилиш ва амалга оширишни ташкил етиш жараёни. Бу жараён аввал қабул қилинган режаларни амалга ошириш натижаларини мониторинг қилиш ва таҳлил қилиш, доимий ўзгариб турадиган бозор конюнктурасини баҳолаш, банкнинг ҳақиқий ва потенциал мижозлари эҳтиёжларини ҳамда акциядорлар томонидан қўйилган стратегик вазифаларни ўрганишни ўз ичига олади. Шундай қилиб, режалаштириш банкнинг келажаги билан боғлиқ қарорларни тизимли равишда тайёрлашни ўз ичига олади. У ривожланиш мақсадларини аниқлаш муаммосини ҳал қилади.
Хулоса
Ўзбекистон Республикаси банк тизими бугунги кунда банк хизматларининг анъанавий соҳалари — кредитлаш, депозит операциялари, ҳисоб-китоб ва касса каби хизматларини кўрсатувчи 31 та тижорат банкидан (кейинги ўринларда — банклар) ташкил топган.
Мамлакатимиз мустақиллиги даврида банклар давлат иштирокидаги корхоналарни ва давлат ривожланиш дастурларини имтиёзли фоиз ставкаларида молиялаштиришга фаол жалб этган ҳолда муайян мақсад ва вазифалар учун ташкил этилди. Натижада имтиёзли кредитларнинг банк тизими умумий портфелидаги улуши 60 фоиздан кўпроқни ташкил этмоқда.
Банк секторида давлат устун мавқега эга — 31 та банкдан 13 тасининг капиталида давлат иштироки мавжуд бўлиб, уларнинг капитали банк тизими жами капиталнинг 87 фоизидан кўпроғини, активлари эса умумий активларнинг 85 фоизидан кўпроғини ташкил қилади.


Молиявий секторни изчил ислоҳ қилиш давомида қатор чора-тадбирлар амалга оширилди ва натижада илғор банк бизнесини юритиш ҳамда ушбу секторда рақобат муҳитини кучайтириш учун зарур ҳуқуқий шарт-шароитлар яратилди.
Хусусан, халқаро стандартларга мувофиқ келадиган ва молиявий соҳага хорижий инвестициялар киритиш учун жозибадор ҳуқуқий муҳитни яратадиган Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги ҳамда «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги янгиланган қонунлари қабул қилинди.
Банк тизимига замонавий сервис ечимлари асосида ахборот технологияларини, молиявий технологияларни кенг жорий этиш, ахборот хавфсизлигини лозим даражада таъминлаш, шунингдек, молиявий хизматлар кўрсатишда инсон омили таъсирини камайтириш бўйича тезкор чора-тадбирлар кўриш талаб этилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ нинг 2020 йил 12 майда ПФ-5992-сонли “2020 — 2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги Фармонига асосан, Давлат улуши мавжуд тижорат банкларини комплекс трансформация қилиш, банк ишининг замонавий стандартларини, ахборот технологиялари ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш, банклардаги давлат акциялари пакетини зарур тажриба ва билимга эга бўлган инвесторларга танлов асосида сотиш, шунингдек, давлат улуши мавжуд тижорат банклари ва корхоналарни бир вақтнинг ўзида ислоҳ қилиш орқали банк секторида давлатнинг улушини камайтириш Ўзбекистон Республикасида банк секторини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди. Шунингдек, 2020 — 2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегиясини амалга ошириш бўйича, шу жумладан қуйидагиларни назарда тутувчи мақсадли кўрсаткичлар белгиланди:

  • банк тизими активларининг умумий ҳажмида давлат улуши бўлмаган банклар активлари улушини жорий 15 фоиздан 2025 йилга келиб 60 фоизгача ошириш;

  • банклар мажбуриятларининг умумий ҳажмида банкларнинг хусусий сектор олдидаги мажбуриятлари улушини жорий 28 фоиздан 2025 йил якунига 70 фоизгача ошириш;

  • 2025 йилга келиб давлат улуши мавжуд камида учта банк капиталларига зарур тажриба, билим ва обрўга эга камида учта стратегик хорижий инвесторларни жалб қилиш;

  • умумий кредитлаш ҳажмида нобанк кредит ташкилотлари улушини жорий 0,35 фоиздан 2025 йилга келиб 4 фоизгача ошириш.

  • тижорат банкларини трансформация қилиш ва хусусийлаштириш жараёнларига маслаҳатчи сифатида халқаро консультантларни жалб қилиш;

  • тижорат банкларини трансформация қилиш ва хусусийлаштириш масалаларида халқаро молия институтлари ва салоҳиятли хорижий инвесторлар билан музокаралар олиб бориш ва битимлар тузиш.

  • халқаро молия институтлари кўмагида «Ипотека-банк» АТИБ, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ, «Асака» АТБ, АТ «Алоқабанк», «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ ва «Туронбанк» АТБдаги давлат улушларини босқичма-босқич хусусийлаштириш, бунда биринчи босқичда уларни институционал ўзгартиришни (фаолиятини трансформация қилиш), иккинчи босқичда эса давлат акциялари пакетини сотишни назарда тутиш;

  • банк тизимини ислоҳ қилиш даврида аҳолининг молиявий хизматларга бўлган талабини қондириш, инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш механизмини («лойиҳалар фабрикаси») кенг жорий қилиш, банк хизматларининг ҳудудий қамровини таъминлаш мақсадида «Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки» АЖ, «Агробанк» АТБ ва «Микрокредитбанк» АТБ устав капиталларида давлат улушини сақлаб қолиш;

  • айрим банкларнинг фаолиятини диагностика қилиш ва молиявий аҳволини баҳолаш асосида, меъёрий талабларидан ҳамда уларни қайта ташкил этишнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигидан келиб чиққан ҳолда қонун ҳужжатларига мувофиқ уларни консолидациялаш.

Иқтисодий фаолиятнинг асосий ўринларидан бирини эгаллар экан, банк тизимининг ривожланиш ва самарадорлик даражаси кўрсаткичлари, қоида тариқасида, турли халқаро рейтингларга киритилади ва уларнинг асосийларидан бири Жаҳон банкининг «Бизнес юритиш» рейтинги ҳисобланади.
Кредитлар оммабоплигини ва мазкур рейтингда Ўзбекистоннинг мавқеини ошириш мақсадида 2019-2020 йилларда 4 та қонун ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2 та қарори қабул қилинди. Уларга мувофиқ:

  • кредиторларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш учун гаров мулкига қўйилган талаблар халқаро амалиётга мувофиқлаштирилди;

  • гаров реестрига ёзув киритилган сана ундирув навбатини ва кредиторнинг бошқа кредиторлар ва учинчи шахсларга нисбатан устувор ҳуқуқини аниқлаш учун асос ҳисобланади;

  • ундирувни мол-мулкка (мулкий ҳуқуққа) қаратишнинг ягона тартиби белгиланди;

  • гаровни белгилаш ва ундирувни унга қаратиш тартиб-таомиллари соддалаштирилди;

  • қарздор ва кредиторга банкротлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишнинг ҳар қандай босқичида келишув битими тузиш ҳуқуқи берилди;

  • бир турдаги кредиторлар тушунчаси киритилди.

Қайд этилган чоралар миллий қонунчиликни халқаро амалиётга мувофиқлаштиришга, уларни қўллаш амалиётини такомиллаштириш эса мамлакат рейтингини оширишга хизмат қилади.
Ўзбекистон банк тизимида сўнгги йилларда банк хизматларини сифатини ва кўламини ошириш бўйича қатор ишлар амалга оширилди. Лекин, жаҳонда бўлаётган ўзгаришлар, глобаллашув жараёни, рақобатбардошликни ҳаддан зиёд ривожланиши, тижорат банкларининг трансформация жараёнини янада фаоллаштириш, мижаозларга кўрсатилаётган банк хизматларини янги босқичга олиб чиқиш заруратини юзага келтиради.
Бу жараёнда, банк тизимидаги ислоҳотларнинг асосий мақсади – тижорат банкларини мижоз учун ишлашга ўргатишга қаратилган. Шу жихатдан, банк тизимини трансформациялаш борасидаги ислоҳотларни амалга ошириш, замонавий, билимли кадрларга боғлиқ бўлиб, банк соҳаси вакилларининг банк тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини ва мазмун-моҳиятини яхши ўзлаштирганлиги асосий омиллардан саналади.



Download 199.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling