Маҳаллий бюджетлар ижросини ташкил этишнинг ҳозирги давр вазифалари ва устивор йўналишлари


очиқ ва ёпиқ бир ҳамда икки босқичли танловлари


Download 0.75 Mb.
bet3/3
Sana05.04.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1277012
1   2   3
Bog'liq
13-Mavzu Davlat xarid tizimini boshqarishning xorijiy mamlakatlar (1)

очиқ ва ёпиқ бир ҳамда икки босқичли танловлари, хариднинг ягона манбасидан баҳоларни сўраш усулидан ташқари, баъзи мамлакатларда кенг қўлланиладиган таклиф сўровномаси ва рақобатли музокаралар усуллари ҳам мавжуд.
  • Таклиф сўровномалари энг камида 3 та мол етказиб берувчига жўнатилади. Буюртмачи (сотиб олувчи ташкилот) таклифларни баҳолаш мезонларини, унинг нисбий моҳияти ва баҳолашда қандай қўлланилишини белгилайди. Бундай ҳолларда сўровнома юбориш, музокоралар олиб бориш, ёки буюртмачи, тақдим этилган таклифни қайта кўриб чиқишга рухсат бериши мумкин. Музокоралар сир сақланиш шарти билан олиб борилади ва унда иштирок этиш имконияти, таклифлари рад этилмаган барча талабгорларга берилади. Шундан сунг, буюртмачи мол етказиб берувчилар охирги таклифларини тақдим этиши лозим бўлган муддатни белгилайди ва тақдим этилган энг яхши таклиф қабул қилинади.
  • Дебрифинг - шахсан, телефон ёки видеоконференция алоқа орқали, шартнома тузилганидан сўнг 15 кун ичида ўтказилади.
    • Кўплаб мутахассисларнинг фикрича, давлат харидини электрон тарзда ташкил этиш бўйича Германия тажрибасини ўрганиш, ЕИнинг бошқа мамлакатлари тажрибасига нисбатан анча қизиқарлидир. Германия ЕИнинг аъзоси сифатида, давлат хариди соҳасидаги Европа қонунчилигига сўзсиз амал қилиши шарт. Акс ҳолда, Европа Комиссияси томонидан маъмурий чоралар қўлланилиши ёки Европа судида жазога тортилиши мумкин. Германия ўзининг миллий қонунчилигини ЕИнинг давлат хариди бўйича қонунчилигига анча мувоффақиятли тарзда мослаштириб олган. Чунки, рақобат муҳитини шакллантириш ва дискриминацияга йўл қўймаслик, давлат маблағларидан оқилона фойдаланишга олиб келади.
    • Германияда давлат харидини ташкил этиш марказлашмаган тарзда ташкил этилган. Федерал, ҳудудий ва миллий ҳокимият органлари, шунингдек, жамият манфаатлари учун фаолият юритаётган хусусий сектор вакиллари, мавжуд қонунчилик асосида ва ўз мажбуриятларини инобатга олган ҳолда буюртмаларни жойлаштирадилар. Бу ерда ҳамон, давлат буюртмаларини жойлаштиришнинг ажратилган тизими амал қилади: ЕИнинг мос келувчи дериктивалари асосида юқори ва пастки ўлчовлар (пул кўринишида) мавжуд. Шунингдек, буюртмачи фаолияти устидан тушган шикоятларни кўриб чиқишда турли хилдаги тартибдан фойдаланилади.
    • .
    • Бундан ташқари, Германияда экспертлар ва олимлардан ташкил топган “Давлат буюртмаси Форуми” жамоат ташкилоти фаолият юритади ва ушбу форум доирасида доимий фикрлар алмашинуви, мамлакат ичкарисида ва ташқарисида давлат хариди соҳасида юзага келаётган янги кўринишларга муносабат шакллантрилади. Шунингдек, форум ҳар йили давлат хариди бўйича энг яхши илмий иш учун мукофот тақдим этади.
    • Буюртмачиларни қонунни “ижодий” тарзда тушуниши ва қонун доирасидан ташқаридаги фаолият билан шуғулланишлари ёки айрим потенциал пудратчиларни буюртмачи ходимларини “сотиб олиши” (коррупция) билан ғирром рақобат усулларидан фойдаланиши, Германияда жуда кам учрайдиган ҳолат.
    • Шу сабабли, давлат ташкилотларида давлат буюртмасини жойлаштириш билан шуғулланиш учун мустақил шахсларни тайинлаш амалиёти мавжуд. Бу шахсларнинг фаолияти юқори турувчи назорат органи Ҳисоб палатаси томонидан назорат қилинади.
    • Жанубий Кореяда давлат харидларининг ошкоралиги 2000 йилларининг бошида миллий харид тизими жорий этилганидан сўнг бошланган. 2002 йилда Жанубий Кореянинг давлат харидлари хизмати (РРS) ва марказий ташкилот агентлиги KONEPS нинг тўлиқ интеграциялашган электрон харид тизимини ишга туширди. Бу тизим барча харид жараёнини электрон тарзда амалга ошириш (тендерда иштирокчиларини бир вақтда рўйхатдан ўтказилиши, шартномалар ва тўловларни) ва ҳужжатлар алмашинувини онлайн тарзда амалга оширилади. Барча зарурий маълумотларни олиш, кенг қамровли хизматлар кўрсатиш, маълумотларни автоматик тарзда тўплаш, шунингдек, тендер иштирокчиларининг малакаси, етказиб бериш ва тўловларни электрон тарзда амалга ошириш учун 140 дан ортиқ ташқи тизимларга уланади ва керакли маълумотларни етказиб беради.
    • Барча давлат ташкилотлари KONEPS тизимида тендер тўғрисидаги маълумотларни эълон қилишлари шарт. 2014 йилда давлат харидларининг умумий ҳажмининг 62,7 фоизи (ўртача 106 миллиард АҚШ доллари) KONEPS тизими орқали амалга оширилган маълумотларни реал вақт оралиғида олиш имконини беради.
    • КОМЕРS тизимида рўйхатдан ўтказилган 45 000 та давлат ташкилотлари, 244 000 та рўйхатдан ўтган маҳсулот (товарлар ва хизматлар) етказиб берувчилари билан ўзаро муносабатида бўлишади.
    • Жанубий Кореянинг коррупцияга қарши курашиш ва фуқаролик ҳуқуқдари бўйича комиссияси КОКBРS ишга туширилгандан сўнг виждонлилик бўйича баҳоланганида давлат харидлари хизматининг фаолияти максимал 10 баллик баҳодан 6,8 балл, КОNЕРS тизими ишга туширилгандан сўнг 8,52 баллга кўтарилган
    • 2010 йилда давлат харидлари хизмати (электрон савдо тизимида) бармоқ изи орқали таниб олиш хизматини ишга туширди. Бу тизимда ҳар бир фойдаланувчи фақат битта компания номидан иштирок этиш мумкин, бу эса хавфсизликни биометрик белгилар орқали таъминлаш имконини беради. Бармоқ изи ҳақидаги маълумот фақатгина тегишли етказиб берувчининг файлида сақланади, бу эса ўз ўрнида ҳукумат томонидан шахсий биометрик маълумотларни сақлашга доир ҳар қандай низоларни олдини олади.

    ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!


    Download 0.75 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
    1   2   3




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling