Маблағлари ҳисобидан иш қидираётган шахсларни касбга-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича


 Буюртмачи қуйидаги мажбуриятларга эга


Download 44.13 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/5
Sana05.04.2023
Hajmi44.13 Kb.
#1275264
1   2   3   4   5
Bog'liq
Иш қидираётган шахсни укитиш буйича шартнома

2.2.2. Буюртмачи қуйидаги мажбуриятларга эга:
а) Тақдим этилган уч томонлама шартномани ўз вақтида имзолаш ва касбга-
ҳунарга ўқитиш учун ўқув харажатлари маблағларини белгиланган тартибда
бажарувчи томонидан қонун ҳужжатлари ва белгиланган меъёрлар асосида ишлаб
чиқилган ва тақдим этилган харажатлар калькуляциясига мувофиқ ўз вақтида тўлаб
бериш;


б) Шартнома имзолангандан сўнг ҳар ойда Бажарувчи томонидан тақдим
этилган табель асосида тегишли ой учун маблағларни Бажарувчи ҳисоб рақамига
ўтказиб бериш;
в) Ўқув марказида яратилган шарт-шароитлар ва ўқув жараёнини мониторинг
қилиб бориш.
Буюртмачи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа ҳуқуқ ва
мажбуриятларга эга бўлиши ҳам мумкин.
2.3. Ўқувчи.
2.3.1. Ўқувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
а) Бажарувчидан ўқув марказида сифатли таълим олиш учун зарур шарт-
шароитларни ҳамда ўқитувчилардан касб-ҳунарга ўқитиш бўйича малакали таълим
беришни талаб қилиш;
б) Зарурий тайёргарликка эга бўлган тақдирда битирув малакавий
имтиҳонларни белгиланган муддатидан олдин топшириш, битирув малакавий
имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган тақдирда ўқишни тамомлаганлик тўғрисидаги
ҳужжатни олиш.
2.3.2. Ўқувчи қуйидаги мажбуриятларга эга:
а) Ўқиш жараёнида Бажарувчи томонидан белгиланган ички тартиб интизомга
риоя қилиш;
б) Меҳнат муҳофазаси ва техника-хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал
қилиш;
в) Ўқув машғулотларини диққат билан ўзлаштириш ва доимий равишда ўзини
устида ишлаш;
г) Ўқишни тамомлаган ва ўқишни тугатганлиги тўғрисида тегишли ҳужжатга
эга бўлган кундан бошлаб бир ой муддатда жисмоний ва юридик шахслар учун иш
ҳақини (меҳнат даромадини) олишга қаратилган хизматларни кўрсатиш, ишларни
бажариш бўйича меҳнат фаолиятини мустақил равишда амалга ошириш бўйича ўзини
ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиши мумкин;
д) Агарда Иш қидираётган фуқаро томонидан мазкур шартноманинг 2.3.2-
бандида белгиланган мажбуриятларни ўрнатилган муддатларда бажарилмаслигининг
ҳар қандай кўриниши Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан ушбу Ишсиз
фуқарога тўлаб берилган ўқув харажатлари қайтарилишига сабаб бўлади.
Иш қидираётган шахс қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа ҳуқуқ
ва мажбуриятларга эга бўлиши ҳам мумкин.

Download 44.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling