Маданият социологияси


Маросимларнинг функцияси. Ҳозирги замонда


Download 1.14 Mb.
bet46/86
Sana06.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1333151
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   86
Bog'liq
Маданият социологияси 1 УМК

Маросимларнинг функцияси. Ҳозирги замонда маросимлар ва
мослаштириш
Мадагаскар оролларидаги хатна қилиш маросимини ўрганган француз олими Маурисе Блоч ритуалларнинг ижтимоий интеграцияси , идеологияси ва кучи борасидаги қарашларини шакллантирган. Мерина ороли (олдинги номи Говас)да яшовчи Малагаси этник қабиласи бир неча юз йиллардан бери ўзларининг ўзига хос қонунлари билан яшашади. Улар француз колониялизми даврида ҳам ўзи хосликни сақлаб қолишган. У ерда асосан уруғ жамоачиликга асосланган маҳаллий қонулар амал қилади. Табиийки уларнинг маросим ўтказиш тартиби ҳам ўзига хослик асосида ташкил этилган. Шунингдек Мерина ўзининг улкан мозорлари ва мураккаб қариндошчилик алоқлари билан ҳам машҳур. Блочнинг таъкидлашича ҳанта қилиш маросими Меринадаги энг муҳим ритуал ҳисобланади.14
Юқоридаги ҳолат орол давлатларга хос маълум бир бажарилиш тартибига кўра фарқ қилувчи ритуалдир. Ритуаллар географик шароитга ҳам қараб фарқ қилиши мумкин. Ўша жамиятдаги диний ,иқтисодий, сиёсий вазият бевосида жамиятнинг маданий ҳаётига таъсир этиб ундаги айрим ритуалларни моҳияти ва шаклини ўзгартириб юбориши мумкин.
Эдуард Личга кўра ритуалнинг мазмуни уни тизимли кўратиб бера оладиган муассалар яъни черков,масжид,қабристон ва шунга ўхшаш жамоатчиликни ўзидан юқори кучлар га мурожаат этиш учун маҳсус жойлар билан боғлиқ деб таъриф беради. Линчнинг таъкидлашича ритуалларни тадқиқ этишда уларни ўзига хослигини мазмун жиҳатдан нима учун мўлжаллангалигига қараб баҳо бериш лозим. Кўпчилик тадқиқотчилар ритуалларни шакл ва ҳусусиятига қараб ажратиб олишади.15
Ҳозирги кунда ритуални олдин маълум бўлмаган жуда кўплаб кўринишлари маълум бўлиб бормоқда. Субмаданият, оммавий мадания ва шунга ўхшаш маданият шаклларини ёйинлаш каби тенденсиялар кўпайгани сари янги-янги ритуаллар пайдо бўлиб бормоқда. Бу жараёнларда ОАВ ларни ўрини ҳам алоҳида таъкидлаш мумкин. Ҳозирги кунда кишилар ўзларига маълум бўлмаган маданият шаклларига қизиқишади ва унинг айрим элементларини ўзида жорий эта олишни ўзлари учун маданий реаллик деб ҳисоблашади.



Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling