Маданият социологияси


Э.Дюркгеймнинг маросимларни турларга ажратиши


Download 1.14 Mb.
bet45/86
Sana06.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1333151
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   86
Bog'liq
Маданият социологияси 1 УМК

Э.Дюркгеймнинг маросимларни турларга ажратиши

Маросимлар бажарадиган вазифаламинг турли-туманлигини таҳлил қилиб ўрганган ягона социолог олим Дюркгейм ҳисобланади. ўз изланишларида Дюркгейм ижтимоийлик жараёнининг табиатига ва диний оламнинг табиатига эътибор беради. У ўзининг эътиборини кичик анъанавий жамиятлар динларини ўрганишга қаратган. Масалан, Австралия маҳаллий аҳолиси диний маросиларини диний ҳаётнинг энг элементар кўриниши сифатида ўрганар экан, Дюркгейм уларнинг оламни иккига, яъни муқаддас оламга ва зоҳирий оламга ажаратиши натижасида жамиятни муқаддас, зоҳирий ҳаётни эса ёлғон, сароб олам деб танишини кўрсатиб берган. Яъни австралиялик аборегенлар оламни, ҳаётни иккига бўладилар, бу - дуализм. Лекин ушбу дуализм ўз ифодасини, асосан, маросим ва расм-русмларда топади.


Дюркгейм динни ижтимоий тенгсизлик ёки ҳокимият билан бевосита боғламайди. У динни бир бутун ижтимоий институтларнинг табиати билан боғлиқ, деб билади. Ўз ишида, асосан, Австралия аборогенларининг тотемистик эътиқодларини таҳлил қилар экан, тотемизмга нисбатан оддий дин шакли, деб баҳо беради. 12
Тотемнинг дастлабки маъноси бу бир гуруҳ кишилар учун ҳайвон ёки ўсимликлар рамзий маънога эга эканлигидир. Тотем, одатда, ўзини ўраб олган диний расм-русмлар билан диний эҳтиром ҳиссини муқаддас диний обект сифатида намоён қилади. Дюркгейм динни таърифлашда уни муқаддасликка ва дунёвийликка қарама-қарши қўяди. “Муқаддас нарсалар ва рамзлар, — деб таъкидлайди у, - одатдан ташқари дунёвий соҳани ташкил қилган руҳий объектлардир”. Тотемларни (ҳайвонлар ва ўсимликлами) овқат сифатида истеъмол қилиш диний маросимлардан ташқари вақтда ман қилинади. Тотемга, бошқа овлаш мумкин бўлган ҳайвонларда ва йиғиш мумкин бўлган ўсимликларда бўлмаган хусусиятлар мавжуд бўлади, деб ҳисобланади. Нега тотем муқаддас ҳисобланади? Дюркгеймга кўра, бунинг сабаби шуки, у гураҳнинг ўз рамзи ёки жамоанинг муҳим қадриятлари сифатида намоён бўлади.
Кишиларнинг тотемга бўлган иззат-ҳурмати ҳақида уларнинг маълум ижтимоий қадриятларга бўлган эҳтироми, иззати туфайлидир. Диндаги соғиниш обекти - бу ҳақиқатда жамиятнинг ўзидир. Дюркгейм шуни қатъий такидлайдики, динни фақат эътиқодлар тўпламидан иборат, деб тушунмаслик керак.
Ҳар қандай дин учун шу нарса характерлики, уларга ишонувчи кишилар гуруҳи иштирок этадиган доимий такрорланувчи диний маросимлар ва урф-одатлар мавжуд бўлиб, ўтказилдадиган бу расм-русмлар туфайли уларда гуруҳий ҳамкорлик юзага келади ва у мустаҳкамланиб боради.13
Расм-русумлар кишилами дунёвий ҳаёт ташвишларидан бироз бўлса ҳам ҳоли қилиб, улар ўзларида юксак олий ҳиссиётлар дунёсини ҳосил қилиб, олий кучлар билан қўшилиб кетиш туйғусини ҳис қиладилар. Бу олий кучлар, яъни тотемлар, илоҳий мавжудотлар ёки худо ҳақиқатда эса жамоанинг шахсга нисбатан кўрсатган таъсирининг инъикосидир. Маросимлар ва расм-русумлар, Дюркгейм нуқтайи назарича, ижтимоий гуруҳ а ъзоларининг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга. Бу нарса шундай ҳодисаларга сабаб бўлиши мумкинки, бундаги расм-русумлар фақат стандарт вазиятларда доимий тоат-ибодат қилишларгина эмас, балки инсон ҳаётида кечадиган бошқа муҳим вазиятларда, инсоннинг ижтимоий аҳволида юз берадиган, масалан, туғилган куни, турмуш қуриши ёки ўлими каби ҳодисаларда муҳим ўрин тутади. Бундай маросимлар ва расм-русмлар, амалий жиҳатдан олганда, ҳамма жамиятларда мавжуд. Дюркгейм бундан шундай хулоса қилади: кишиламинг ўз ҳаётларини маълум даражада рўй берадиган ўзгаришларга мослаш даврида фойдаланадиган расм-русмлари ва маросимлари, аслида, уларнинг гуруҳлар билан бўлган ҳамкорлигини мустаҳкамлайди. Дафн пайтидаги диний маросим шуни аниқ кўрсатиб берадики, алоҳида киши ҳаётининг қадр-қиммати гуруҳ ёки жамоа ҳаётига оид қадр-қимматларга нисбатан вақтинча аҳамиятга эга бўлиб, шу билан кишиларнинг яқин кишисини йўқотганлигига рози бўлишига олиб келади. Кимгадир тааллуқли бўлган, кимнингдир ўлими, мотами бу ўз-ўзидан юзага келган қайғу ёки оддий мотам бўлмай, балки маълум гуруҳнинг аъзоси бошига тушган мажбурият, яъни бурч ҳамдир.
Анъанавий турга оид кичик маданиятларда, деб қайд қилади Дюркгейм, ҳаётнинг деярли ҳамма томонларига дин сингиб кетган. Диний маросимлар, бир томондан, янги ғоялар ва тафаккур категорияларини туғдирса, иккинчи томондан, тўпланган қадриятларни мустаҳкамлайди. Дин фақат ҳис-ҳаяжонлар ва ишҳаракатларининг давом этишида эмас, балки у амалда анъанавий кичик маданиятларда фикрлаш усулини ҳам белгилаб беради. Ҳатто баъзи умумий фалсафайи категориялар, шу жумладан, вақт ва фазо ҳам дастлаб диний тушунчаларда ифодаланади. Вақт тушунчаси, масалан, диний маросимламинг давом этишини ҳисоблаш зарурияти туфайли пайдо бўлган.
Ижтимоий тараққиёт ривожланган сари, диннинг таъсири сусая боради, деб ҳисоблайди Дюркгейм. Илмий тафаккур борган сайин кўпроқ даражада диний талқин қилишнинг ўрнини эгаллаб боради. Диний маросимлар ва расм-русмлар инсон ҳаётининг тобора оз қисмини эгаллаб бормоқда. Дюргейм Маркснинг анъанавий динлар (яъни ғайритабиий кучлар ва илоҳларга асосланган динлар) йўқолиш арафасида, деган фикрига қўшилади. “Ески худолар ўлишади, - деб ёзади Дюркгейм. - Шу билан бирга, маълум маънода айтиш мумкинки, - дейди у, - ўзгарган шаклда дин, эҳтимол сақланиб қолади. Ҳатто жамиятнинг ҳозирги замон тнри ҳам уламинг қадриятлари тасдиқланувчи ва мустаҳкамланувчи диний маросимларга эҳтиёж сезади. Демак, эҳтимол эски ва умри ўтган маросимлар ўрнига янги диний маросимлар пайдо бўлиши мумкин”. Дюркгейм бу маросимлар қандай тус олиши ҳақидаги савола аниқ жавоб бермайди. У бундай гуманитар ва сиёсий қадриятлар тантана қилишини, эркинлик ва тенглик, ўзаро ҳамкорликнинг амалга ошишини назарда ту-тади.
Иқтисодий жиҳатдан ривожланган кўпчилик мамлакатларда, эҳтимол, фуқаролик динлари, деб номланган динларни тараққий эттириш тезисини илгари суришни, уни рағбатлантиришни истовчилар ҳам бордир. Буюк Британияда давлат байроғи, “ишонч ва шон-шараф ери” ашуласи ва шуларга ўхшаш урф-одатлар, маросимлар (тож кийдириш ва шу кабилар) Британия турмуш тарзининг аълолигини кўрсатишъ, анъанавий диний институтлар (масалан, инглиз черкови каби) билан ишонч муносабатларини яхшилаш учун ҳар хил рамзлардан фойдаланишади. Дюркгеймнинг барча асраларида дин жамият табиий ривожланишнинг маҳсулидир, деган ғояси илгари сурилди. Унинг фикрича, диннинг муҳим вазифаси - жамиятни жипслаштириш ва ижтимоий ривожланишга борадиган ғояларни илгари суриш. Дюркгейм ахлоқий қадриятларни сақлашда, инсонни тарбиялашда, “позитив бирдамлик”ни қарор топтиришда диннинг катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling