Б.Б.Б. техникаси
Б.Б.Б жадвалини тузиш қоидалари билан таништиради. Якка тартибда ( жуфтликда) жадвал расмийлаштирилади.
Б.Б.Б. жадвали: Биламан, Билишни ҳоҳлайман, Билдим.
- матн (мавзу, бўлим) бўйича тадқиқот ишлари олиб бориш имконини беради;
-тизимли мулоҳаза қилиш, таркибга ажратиш кўникмаларин ривожлантиради.
Қўйидаги саволга жавоб берилади: Ушбу мавзу бўйича сиз нимани биласиз?” ва “Нимани билишни ҳоҳлайсиз?” ( Келгуси иш учун таҳминий асос яратилади)
Якка тартибда ( жуфтликда) жадвалнинг 1 чи ва 2 чи устуни тўлдирилади.
Мустақил равишда маъруза матнини ўқийди ( маърузани эшитади)
Жадвалнинг 3-устунини мустақил (жуфтликда ) тўлдиради.
БББ техникасининг қоидаси
1. “Инсерт” техникасидан фойдаланилган ҳолда матнни ўқиб чиқинг.
2. Олинган маълумотларни индивидуал соҳаларга ажратинг. Қалам билан қўйилган белгилар асосида БББ жадвалини тўлдиринг.
“Инсерт” техникасининг қоидаси:
1. Матнни ўқиб чиқинг.
2. Олинган маълумотларни диққат билан ўрганиб, соҳаларга ажратинг. Қалам билан ҳар бир қаторга қуйидаги белгиларни қўйиб чиқинг:
V – биламан;
+ – янги маълумот;
– – билганларимга зид;
? – мени ўйлантирмоқда.
БББ жадвали
№
|
Мавзу саволлари
|
Биламан
|
Билишни
истайман
|
Билиб олдим
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |