Мадумарова Асилахон


Онглилик ва фаоллилик тамойили


Download 347.5 Kb.
bet12/30
Sana10.01.2023
Hajmi347.5 Kb.
#1087524
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   30
Bog'liq
401-01

Онглилик ва фаоллилик тамойили: Ҳар қандай таълим-тарбия жараёнининг муваффақияти, тарбияланувчиларнинг ўзининг бу ишга қанчалик онгли ва фаол муносабатда бўлишларига ҳам боғлиқдир. Жисмоний тарбия жараёни вазифаларини тўғри тушуниш, уларни қизиқиш билан фаол бажариш тарбиянинг боришини тезлаштиради, ҳосил қилинган билим, малака ва кўникмаларни чуқур такомиллаштириш ва улардан хаётга ижодий равишда фойдаланишга имкон беради. Бу қонуниятлар энг аввало онглилик ва фаоллилик тамойилининг асосини ташкил этади.
Жисмоний тарбия жараёнида онглилик ва фаоллилик тамойили қуйидаги асосий йўналишлар бўйича қўлланилади. Машғулотларнинг умумий мақсади ва конкрет вазифаларига нисбатан тушунган ҳолда муносабатда бўлишни ва муҳим қизиқишни таркиб топтириш. Жисмоний машқлар билан шуғулланишга ундовчи мотивлар хилма-хилдир. Улар педагогик нуқтаи назаридан тасодифий ёки кам аҳамиятли бўлади. Лекин тарбия жараёнида улар ўзини оқлай бошлайди. Онглилилк ва фаоллилик тамойили жисмоний тарбия машғулотларининг мақсадини тушуниш ва жисмоний баркамолликнинг истиқболини англаш ва унга етишни мақсад қилиб белгилаш билан ифодаланади.
Жисмоний тарбия жараёнида бериладиган вазифалар маълум жисмоний машқлар тарзида бажарилади. Ўқитувчи бажариш учун машқ бериш билан бирга, шуғулланувчиларга нимани бажариш ва қандай бажариш кераклигина эмас балки шу машқни бажариш тавсия этилишини шу қоидага риоя қилиш керак эканлигини ҳам тушунтириши зарур.
Мақсад ва вазифаларни қанчалик тушуниб олиш шуғулланувчиларни ёш имкониятларига ва тайёрлик даражасига боғлиқлиги ўз-ўзидан равшандир. Жисмоний тарбиянинг дастлабки босқичларда оддий тушунчалар таркиб топади, кейинчалик эса шуғулланувчилар ишнинг моҳиятини тобора чуқурроқ билиб борадилар.
Жисмоний машқлар ақл-идрок билан назорат қилинувчи ихтиёрий ҳаракатлардир. Ҳаракат кўникмаларини шакллантиришда ҳаракатларни бажариш автоматлашиш даражасига кўтарилади. Бу билан онгли ҳаракат қилинмайди деб бўлмайди. Чунки. Ҳаракатни автоматлашиш даражасига етказиш заминида жисмоний машқларни онгли равишда ўрганиб туради. Шуғулланувчиларнинг ҳаракатлари бажарилишини ўқитувчи ва мураббийлар назорат қиладилар, баҳолайдилар ва хатоларни тузатиб борадилар. Шунга қарамай шуғулланувчиларни ўз ҳаракатларини ўзлари баҳолаши ва назорат қилиш қобилиятини ривожлантириш муҳим ҳисобланади. Бунда ҳаракатларни олдиндан хис қилиш ва синаб кўриш усуллари кўп қўлланилади.
Ташаббускорлик мустақиллик жисмоний тарбия жараёнида ривожлантириб борилиши керак. Машғулотларнинг дастлабки кунлариданоқ шуғулланувчиларда жисмоний машқларни мустақил ўрганиш ва ҳаракат вазифаларини мустақил бажариш кўникмаларини шакллантириш керак. Шуғулланувчилар жисмоний тарбия машқларига қанча қизиқсалар, бу соҳада шунча кўп фаоллик кўрсатадилар. Қизиқишни ошириш маълум даражада машғулотлар учун кишини ўзига тортадиган материаллар танлаш ва уларни тегишли равишда ташкил қилиш йўли билан ҳал этилади.
Шуғулланувчиларнинг фаоллиликларини оширишда уларнинг эришган ютуқларини мунтазам равишда баҳолаб ва рағбатлантириб бориш муҳим роль ўйнайди. Бундай баҳолаш мураббийларнинг ҳар машғулотдаги баҳолаши билан бирга жисмоний баркамолликни баҳолаш мезонлари орқали баҳолаш мувофиқ олиб борилиши керак. Бу билан шуғулланувчиларнинг мустақиллик ва ташаббускорлик сифатлари тарбияланиб боради.

Download 347.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling