Мадумарова Асилахон


Жисмоний ҳаракатларга ўргатиш босқичлари дастлабки ўргатиш, мукаммал ўргатиш хамда такомиллаштириш босқичларидан иборат бўлади


Download 347.5 Kb.
bet29/30
Sana10.01.2023
Hajmi347.5 Kb.
#1087524
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30
Bog'liq
401-01

Жисмоний ҳаракатларга ўргатиш босқичлари дастлабки ўргатиш, мукаммал ўргатиш хамда такомиллаштириш босқичларидан иборат бўлади.


Дастлабки ўргатишда жисмоний ҳаракатнинг мазмуни, унинг мақсади ва вазифаси тушунтирилади. Ҳаракатни асосий кўриниши қисмларга бўлиб ўргатилади. Ҳар бир қисм бажарилиш техникаси бўйича тушунча ва малака хосил бўлади.
Мукаммал ўргатишда жисмоний ҳаракатларни самарали бажариш учун қўшимча машқлар билан бажарилади. Бунда жисмоний юкламалар таъсири, ҳажми ўзгартириш мумкин. Ҳаракатлар кўп маротаба такрорлаш ва амалда бажариш билан мукаммалик даражасига етказилади.
Такомиллаштириш босқичида жисмоний ҳаракатлар ҳар қандай шароитда бажариш, юкламалар таъсири ва ҳажмини ўзгартириш, ҳаракатларни мусобақа ва беллашувларда бажариш кўникмаларини шакллантириш даражасига етказилади. Ҳаракат техник жиҳатдан тўғри бажариш ва умумий ҳаракатлар жумласида мувофиқ бажариш ва қулай тактик шароитда қўллаш малакаси хосил қилинади. Жисмоний ҳаракатлар жисмоний машқлар, ўйин ва мусобақалар шаклида ўрганилади. Жисмоний машқлар шаклида ўрганишда уни махсус ёки ёрдамчи машқлар хамда умумривожлантирувчи машқлар ёрдамида шакллантириш мумкин.
Ўйин ва мусобақа шаклида жисмоний ҳаракатлар ўрганишда шуғулланувчиларга жисмоний юкламалар таъсирини меъёрлаб туриш ва уларнинг жисмоний қобилиятлари ва ёш, жинс хусусиятларини хисобга олиши керак.
Жисмоний ҳаракатлар малака ва кўникмаларини тўғри шакллантиришда хамда жисмоний машқлар ҳаракатлари билан техник жиҳатдан тўғри бажаришда ва тактик жиҳатдан тўғри қўллашда ҳаракатларга ўргатиш босқичлари ва шаклларнинг аҳамияти катта. Болаларни ҳаётий зарур ҳаракат малака ва кўникмаларини шакллантириш босқичлари мустақил ҳаракатлар шаклида ҳам ўтказилиш мумкин. Бунда болалар эркин ҳаракатларни мустақил бажариб борадилар.
Бунга юриш, югуриш, сакраш, ошиб ўтиш, тирмашиб чиқиш, эмаклаш, судралиш, юмалаш, улоқтириш, итқитиш каби ҳаракатларни киритиш мумкин. Бу ҳаракатларни мукаммал бажариш малака ва кўникмалари шаклланиш даражасига қараб режалаштирилган жисмоний машқлар билан шуғулланиш мумкин.
Болаларни жисмоний ҳаракатларга ўргатиш асосан ҳаракатли ўйинлар, мусобақалар ва беллашувлар шаклида ташкил этилаши мукин. Бу билан болаларни жисмоний ривожланишлари билан бир қаторда, ахлоқий фазилатлари ва руҳий хислатлари шаклланиб боради. Жисмоний машқлар ва жисмоний ҳаракатлар, ҳаракат малака ва кўникмаларини шакллантириш билан бирга, жисмоний фазилатларни такомиллаштиради. Умуман организмни биологик функцияларни ва тана вазнини ортиши, бўй ўсиши, таянч ҳаракати аппарати тизимини такомиллашуви билан жисмоний ривожланишини амалга оширади.
Шунингдек жисмоний тарбия тадбирлари ёрдамида ёшларда аҳлоқий сифатлар хамда маънавий маърифий дунёқарашлар шаклланиб боради. Ватанга муҳаббат, дўстлик, биродарлик, баҳодирлик, миллий ғурур, ўзбекона урф одатлар ва анъаналар қадриятлар руҳи тарбияланади. Бу билан ватанпарвар, меҳнатга тайёр ёшлар етишиб чиқади.
Жисмоний тарбия жараёнининг асосий вазифаси жисмоний машқларга ўргатиш ва хаётий зарур бўлган ҳаракатлар малака ва кўникмаларини шакллантиришдир. Бунинг натижасида жисмонан соғлом ва ҳар қандай меҳнатга ва иш қобилияти юқори ёшлар тарбияланади.
Жисмоний тарбиянинг соғломлаштириш, жисмоний ривожлантириш, ватанпарварликка, меҳнатга тайёр ёшларни тарбиялаш мақсади хамда жисмоний машқлар ва ҳаракатлар кўникма ва малакаларини шакллантириш вазифаси доимо узвий боғланган.
Жисмоний тарбиянинг мақсади ва вазифаси ўзаро мувофиқликда амалга оширилганда мамлакатимизнинг келажаги бўлган соғлом авлодни тарбиялаш масалалари ижобий ҳал этилади.
Жисмоний тарбиянинг соғломлаштириш, жисмоний ривожлантириш, ватанпарварликка, меҳнатга тайёрлаш мақсади хамда жисмоний машқлар ва ҳаракатлар кўникма ва малакаларини шакллантириш вазифаси доимо узвий боғланган. Жисмоний тарбия жараёнининг асосий вазифаси жисмоний машқларга ўргатиш ва хаётий зарур бўлган ҳаракатлар малака ва кўникмаларини шакллантиришдир. Бунинг натижасида жисмонан соғлом ва ҳар қандай меҳнатга ва иш қобилияти юқори аҳоли тарбияланади.
Жисмоний тарбиянинг соғломлаштириш, жисмоний ривожлантириш, ватанпарварликка, меҳнатга тайёр ёшларни тарбиялаш мақсади хамда жисмоний машқлар ва ҳаракатлар кўникма ва малакаларини шакллантириш вазифаси доимо узвий боғланган. Жисмоний тарбиянинг мақсади ва вазифаси ўзаро мувофиқликда амалга оширилганда мамлакатимизнинг келажаги бўлган соғлом авлодни тарбиялаш масалалари ижобий ҳал этилади.
Жисмоний машқлар болаларни жисмоний ҳаракатларга ўргатиш билан бирга уларнинг жисмоний фазилатлари бўлиб ҳисобланган куч, чидамлилик, эгилувчанлик, тезкорлик ва чаққонлик сифатларини ривожлантиради. Ўқувчиларини жисмоний машқлар ва амалий жисмоний ҳаракатларга ўргатишнинг мақсади уларни соғломлаштириш, жисмоний ривожлантириш ва хаётий зарур ҳаракат малака ва кўникмаларини шакллантиришдир.

Download 347.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling