Ёшларни ватанпарварликка тарбиялашда достонларнинг ўрни е. К. Оразымбетов – 1-босқич таянч докторант


Download 20.06 Kb.
Sana18.03.2023
Hajmi20.06 Kb.
#1282814
Bog'liq
Е.Оразымбетов нмпи октябрь


ЁШЛАРНИ ВАТАНПАРВАРЛИККА ТАРБИЯЛАШДА
ДОСТОНЛАРНИНГ ЎРНИ


Е.К. Оразымбетов – 1-босқич таянч докторант
Нукус давлат педагогика институти. Нукус ш.
Тел: +99893 920-94-12, e-mail: egor-25@mail.ru
Қорақалпоқ халқ педагогикасида катта ҳажмга ва теран мазмунга эга достонлар ҳисбланади. Улар халқимизнинг онгини, маданиятини, тарихини, диний эътиқодларини, дунёқарашини, таълим-тарбиясини ўзида жамлаган. Айниқса, достонлар ёшларга тарбия турларини шакллантиришда катта аҳамият касб этади. Достонлар ёшларни қаҳрамонликқа, мардликка, ватанини севишга тарбиялайди. «Алпамыс», «Қоблан», «Қырық қыз», «Қурбанбек»,. «Ерзийўар», «Ер Қосай», «Бўзуғлан», «Жаз келен», «Мәспатша», «Едиге», «Дәўлетиярбек», «Ершора» достонлари қаҳрамонлик достонлари бўлиб ҳисобланса, «Ғәрип ашық», «Саятхан-Ҳамра», «Ашық-Нәжеп», «Ҳүрлиха-Ҳамра», «Юсуп-Зилийха» каби достонлар лирик достонлари бўлиб ҳисобланади.
Қорақалпоқ қаҳрамонлик достонларидаги қаҳрамонларнинг ғанимларга қарши курашларида, халқнинг орзу-умидлари ифодаланади. Шунинг учун достонларнинг ғоявий мазмуни бугунги куннинг истак-мақсадлари билан уйғунлашади.
Қаҳрамонлик достонларнинг ўзига хос хусусияти шундаки, унда ҳар бир бош қаҳрамон қайтмас довюрак, қўрқмас, душманига шафқатсиз, дўстга меҳрибон, эл-юртини жонидан ортиқ севадиган, мард, азамат бўлиб тасвирланади. Достонлардаги қаҳрамонларнинг мана шундай намунали образларини халқ педагогикаси таълим-тарбиявий восита сифатида фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Достон қаҳрамонларининг намунали ҳаракатлари ёшлар учун таъсирли бўлади. Сабаби ёшлар мард, қаҳрамон бўлиш орзусида яшайди. Улар қаҳрамонлик, адолат ва эзгу амалларни халқ учун зарур деб билишади. Ватан манфаати йўлида хизмат қилишни ҳоқлайди ва дўст ким, душман ким эканлигин сезади. Шу тариқа ўз халқини севадиган ватанпарварга айланади.
Масалан, «Қырық қыз» достонидаги Аллаяр бой, Гулайым, Сарбиназ, Отбасқан, Арыслан ва қирқ қиз образлари, «Алпамыс» достонидаги Алпамыс, Гулпаршын, Жадигер образлари, «Қоблан» достонидаги Қоблан, Қуртқа образлари ва ҳакоза достонлардаги образлар Ватан, халқ фарзандининг энг баланд чўққиси, мартлик ва ботирликнинг ажойиб намунаси сифатида кўрсатилади.
Профессор У.Алеуов [1] ўз тадқиқотларида “Қорақалпоқ халқининг ҳар бир қаҳормонлик достони ботирнинг туғилишидан бошлаб, мақсад муродига етгунга қадар халқ педагогикасидаги шахсни шакллантириб чиқаришнинг ўзига хос тарбиявий тажрибаси ҳисобланади. Достонларда бир-бирига ухшамаган инсон шаклланишининг турли педагогик омиллари ишга тушурилиб, халқнинг орзу қилган идеал инсонини тарбиялаш йўллари, усуллари баён қилинади. Бу томондан қорағанда қорақалпоқ халқининг ҳар бир достони ёшларни тарбиялаш бўйича ўз намунасига эга халқнинг тарбиявий тажриба олиб бориш усуллариқа ва унинг натижалари ҳисобланади” деб ёзади.
Ҳақиқатдан ҳам, халқ педагогикасига тегишли ҳар бир достондаги қадимдан шаклланган педагогик қарашларни, ундаги шахсни тарбиялаб чиқариш бўйича халқ тушунчаларини ва тажрибаларини теран ўрганишимиз зарур.
Қорақалпоқ халқи болани кичкиналигидан ҳаётга тайёрлаган. «Болар бала бес жасынан белгили», «Он бесте отаў ийеси», «Болар елдиң баллары онбесинде баспан дейди..» каби мақоллар бекорга айтилмаган. Улар болалик давридан бошлаб, эл-халқ кўзига тушган. Қорақалпоқ халқ достони «Алпамыс» достонида «Алпамыс Байсын елатында он төрт жасына келди, нардай күшине толды, ер жетип жигит болды» [2] - деб таърифланса, «Қоблан» достонида «...Бала он бир жасына келип, Қыдырбай ғәрип көп баланы жанына қойды. Сарықум деген жерден бир орда сайлап берди. Балалар менен асық ойнап, балаларға зорлық қылып, жүреги қабына сыймай, атаның алдына барып, «ата, маған жүйрик ат берсең, кейниме қырқ жигит берсең, ҳәр-жерге барып, кеўлимди көтерсем, қалай болар екен» дейди. Қартайғанда көрген перзенти «ат минемен» деген соң, гүдары ноқта, алтыннан пуў берген тебинги, алтын ер, ушыға терлик - барлығын таяр қылып, көп жылқыға алып барды. Көп жылқының ишинде төрт бедеўи бар еди, жылқыманларға услатып алдырды, атларға ер салып, зарттен-заберттең ертлеп «я қорыққан жылайды, я қуўанған жылайды»,-деген, қуўанғанынан жылап, ғаррының баўыры езилди. Қоблан минген атлар баланы көтере алмай, жәниўардың омыртқасы үзилди [1] - деб таърифланади.
Албатда, достонни ўқиган ҳар бир инсонда, у ёш ёки катта бўлсин унда ғурурланиш, фахрланиш ҳиссиётлари намоён бўлади. Кайпияти кўтарилиб, ўзи ҳам қаҳрамонлик ишларни амалга оширишни ҳоҳлайди.
Айниқса, бу жиҳатдан Алпамыс, Қырық қыз, Қоблан, Маспатша, Шарьяр, Қурбанбек, Бозуғлан, Едиге каби достонлар шулар жумласидандир.
Едиге ва Қоблан достонларида туғилган жойнинг муқаддаслигини қуйидагича таърифлайдиган қаторлар учрасади:
Атам күйеў болған жер,
Енем келин болған жер,
Ийилип сәлем берген жер. [4]
Албатда ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда мазкур қаторларнинг таъсири жуда катта.
Достонларда бош мавзу туғилган жойни севиш, уни ташқи душманлардан ҳимоя қилиш катта кўтаринкилик рух билан таърифланади. Достонларнинг ватанпарварлик, инсонпарварлик ғояларида ижтимоий манфаат биринчи ўринга қойилиб, қаҳроманларнинг барча, туйғу-тилаклари, ҳаракатлари халқ, эл-юрт файдосига қаратилади.
Шу туфайли ҳаётнинг ҳақиқий гўзаллигини, ота-боболаримизнинг асрлар бўйи одиллик ва озодлик курашларини, орзу-армонларини ўзида акс эттирган достонларни халқ севади, куйлайди ва кўз қорачиғидай асрайди.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. У.Алеуов. Этнопедагика ҳәм оның өзине тән өзгешеликлер // Қарақалпақ халқының этнопедагогикасы. Н. 1995 ж.
2. Қарақалпақ фолклоры. Көп томлық. VII том. Алпамыс дәстаны. Н., 1981 ж.
3. Қарақалпақ фолклоры. Көп томлық. VII том. Қоблан дәстаны. Н., 1981 ж.
4. Едиге қарақалпақ халық дәстаны. - Нөкис, 1990 ж.
Download 20.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling