- ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЬЛИМ ВАЗИРЛИГИ
- ҚАРШИ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
- МАГИСТРАТУРА БЎЛИМИ
- “5A 310202-Энергия тежамкорлиги” мутахассислиги магистранти
- “Мукобил энергия манбалари хисобидан ишлайдиган энергетик курилмаларнинг техник-иктисодий характеристикаларини хисоблаш(икки контурли куёш сув киздиргич курилмаси мисолида)
- мавзусидаги
-
- ТАКДИМОТИ
-
« …шундай экан, қуёш энергетикаси инқироздан чиқишда локомотив вазифасини бажарадиган омиллардан бири бўлиши мумкин ва зарур.» (И.Каримов, Осиё қуёш энергияси форумининг олтинчи йиғилишидаги нутқидан. Тошкент, 23.11.2013) - Статистик маьлумотларга қараганда Ўзбекистонда ҳаво бир йилда 300 кундан зиёд очиқ бўлиб, мамлакатимиз йил давомида қуёшли кунларнинг кўплиги бўйича дунёнинг аксарият минтақаларига нисбатан устунликка эга. Осиё тараққиёт банки ва жахон банки хулосаларига кўра,Ўзбекистонда қуёш энергиясининг ялпи салохияти 51 миллиард тонна нефт эквивалентидан ортиқдир. Ана шу ресурслар ҳисобидан, экспертларнинг ҳисоб – китобларига қараганда, мамлакатимизда жорий йилда истеьмол қилинадиган электр энергиясидан 40 баробар кўп хажмдаги электр энергияси ишлаб чиқариш мумкин
Кириш - Мамлакатимиз Президенти И.А.Каримов 2013 йил 1 мартда “Муқобил энергия манбаларини янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПК – 4512 фармонларида ва 2013 йил 20 – 23 ноябр кунлари Тошкент шахри Халқаро Симпозиумлар саройида ўтказилган Осиё қуёш энергияси форумининг 6 – йиғилишида “Қуёш энергияси - келажак энергияси” мавзусидаги маърузаларида “Қуёш энергияси технологияларини ривожлантириш тенденциялари ва истиқболлари” ҳақида мамлакатимизда бу соҳада эришилган ютуқлар ва келажакда қайта тикланадиган энергиянинг энг самарали ва истиқболли манбаи сифатида қуёш энергиясини ривожлантириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва жорий этишга эришиш инқироздан чиқиш локомотив вазифасини бажарадиган омиллардан бири бўлишини таъкидладилар.Энг қулай иқлим шароитига эга бўлган жанубий минтакаларда уй-жой-коммунал ҳўжалик соҳасида истеъмол қилинадиган умумий иссиқлик миқдорининг 50-70% иссиқ сув таъминотида ишлатилади. Шу билан бирга, иситиш таъминотига қараганда, иссиқ сув таъминотида қўйиладиган талаблар анча паст. Шунга асосан, қуёш энергияси тизимларининг биринчи навбатда иссиқ сув таъминоти учун жорий қилиниши мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |