ЛОЙИҲА ДОИРАСИДА ЕЧИЛИШИ КЕРАК БЎЛГАН МУАММО: Бюджет ташкилоти фаолиятининг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда харажатларни самарали режалаштиришни ташкил этиш.
КИЧИК МУАММОЛАР:
Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар харажатларини режалаштиришни ташкил этиш.
Иш берувчиларнинг ажратмалари харажатларини режалаштириш тартиби
Озиқ-овқат, дори-дармон, коммунал тўловлар ва ташкилотни сақлаш бошқа харажатларини режалаштиришни ташкил этиш
ЛОЙИҲАНИНГ МАҚСАДИ (нима учун яратилаяпти): Бюджет ташкилотида харажатларни самарали режалаштиришни ташкил этиш бўйича услубий қўлланма ишлаб чиқиш.
ЛОЙИҲАНИ АМАЛГА ОШИРИШДАН ЭРИШИЛАДИГАН НАТИЖА (лойиҳа маҳсули): “Бюджет ташкилотида харажатларни самарали режалаштиришни ташкил этиш” бўйича УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА.
ЛОЙИҲАДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАР: бюджет ташкилотининг раҳбари ва бош бухгалтери, маҳаллий молия фанини ўргатаётган профессор-ўқитувчилар, фанни ўрганаётган магистрлар, молия ва ғазначилик органлари ходимлари, илмий изланувчилар.
ЛОЙИҲАНИНГ ТАРКИБИ: Сизга таклиф этилаётган ушбу таркибий тузилиш лойиҳанинг намунавий шаклдаги кўриниши бўлиб, унинг шаклланишида ҳар бир танланган йўналиш бюджет ташкилоти фаолиятининг ўзига хос хусусиятларида ўз аксини топмоғи лозим.
Лойиҳа таркиби ва уларнинг тайёрланиш
муддатлари жадвали *
Do'stlaringiz bilan baham: |