Тўшама ангидрид.
Кальций сульфат – табиий шароит ва кристаллизация шартларига кам талабчан бўлиб, галоген конларининг шаклланишининг турли босқичларида, эвтоник босқичга қадар ҳосил бўлади. У ер қобиғида эримасдан ва ишқор билан ювилмасдан осон сақланади, бу галоген қатламларида гипс ва ангидридларини кенг тарқалишига шароит яратади.
Гипс билан тахланган сульфат жинслари юзага чиққан ҳолларда, чуқурлашгани сари гипслар ангидритлар билан алмашинади. Барча галоген формациялар учун умумий қоидалар: 150 м.дан юқори қатламда ангидридлар учрамайди, бу ерда асосан гипслар тарқалган; 150 дан 450 м.гача – ангидридлар ва гипслар, 450 м.дан пастда фақат ангидридлар жойлашади.
Ангидридлар асосий оғирликда – бирламчи минералдир. У таркибида магний хлорид бўлган эритмалар билан ўзаро таъсирлашганда эриб кетиши мумкин.
Тескари реакцияда иккиламчи гипс ҳосил бўлади.
Ангидрит Тюбегатанда зич, майда донали оғирликни ҳосил қилган ҳолда, мономинерал ёки мономинерал тўпламлар ва қатламлар холида жойлашган.
СУВДА ЭРИМАЙДИГАН ҚОЛДИҚ ВА ТУПРОҚЛИ ҚЎШИМЧАЛАР
Барча галоген қатламларда туз ҳосил бўлишига таъсир этадиган туз лой-тупроғи мавжуд. Қатламдаги лой туз кўлларининг гидрокимёвий режимини аниқловчи метаморфизация, доломитизация ва бошқа жараёнлар бўлиб ўтганлигини белгилайди. 1930 йилда С.А. Шукаров туз кўлларининг коллоид-кимёвий(теориясини) назариясини яратди. Ушбу назарияга биноан тузли ҳавзага киритилган тоғ жинсларининг нурашидан ҳосил бўлган алюмосиликат заррачалари алмашинув адсорбция хусусиятини намоён этади. Ютилган кальций натрий, калий, магний ионлари ёки аксинча, уни ўраб олган эритма ўртасидаги мувозанат ҳолатига қараб сиқиб чиқарилади.
Концентрацияни камайтириш ёки кўпайтириш натижасида мувозанатнинг бузилиши жараённи у ёки бу томонга йўналтиради.
Ca = алюмосиликат + MgSO4<> Mg = алюмосиликат + CaSO4
Ca = алюмосиликат + MgCl2 <> Mg = алюмосиликат + CaCl2
Do'stlaringiz bilan baham: |