Магний хлорид ишлаб чиқаришда эритманинг –босқичли буғлатиш қурилмаси ёрдамида буғлатиш иш унумдорлиги 50 т/соат


Download 399 Kb.
bet7/9
Sana13.02.2023
Hajmi399 Kb.
#1193981
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Магний хлорид ишлаб чиқаришда эритманинг –босқичли буғлатиш қурилмаси (2)

MgSO4 + Ca(HCO3)2 = Mg(HCO3)2 + CaSO4
xMg(OH)2 · yMgCO3 · 7H2O CaSO4 · 2H2O
Mg+ ва SO42- эритмадан олиб кетилади. Агар эритмага лойсимон модда таъсир этса, Na+ ва SO42-- қуйидаги схема бўйича бир пайтда йўқолиши мумкин:
Na2SO4 + Ca(ПК)тв = CaSO4 + Na2(ПК)тв
CaSO4 · 2H2O
Метаморфизиция жараёни жуда секин ўтади ва унинг тузли ҳавзадаги сув таркибини ўзгаришидаги аҳамияти умумий минерализация қанчалик тез ошишига боғлиқ бўлади.
Карбонатларнинг магний сульфат билан ўзаро таъсири реакцияси доломитлашган оҳактош, доломит ва магнезитларни ҳосил бўлишига олиб келади. Карбонатнинг магний хлорид билан ўзаро таъсири натижасида ҳам доломит ёки магнезит ва кальций хлорид пайдо бўлади.
Парчаланмайдиган силикатлар жинсларнинг асосий оғирлигини ташкил этади. «Силикатли қолдиқ» таркиби барча горизонт жинслари учун доимийдир 50-60% SiO2, 11-15% Al2O3 ва 5-10% K2O ни ўз таркибида тутган силикатлар Na2O ва СаО нинг йўқлигида ёки кўп бўлмаган миқдорида MgO нинг доимий мавжудлиги билан характерли.
Тюбегатан конининг галоген қатлами кластик материал (нураган тоғ жинслари) қатламини ўз ичига олиб хусусияти бўйича лойтупроқ қатлами ёки кристаллараро қўшимчалардир.
Лойтупроқ қўшимчаларининг ашёвий таркиби – тузли лойнинг асосий материали – алюмосиликат ва карбонатлардир. Барча лойтупроқ қатламлар мумкин қадар карбонатлаштирилган бўлиб карбонатлар таркибида ҳар доим MgCO3 мавжуддир.
Эримайдиган қолдиқларнинг карбонат қисми доломитизациясининг юқори даражаси, тузларда кальций хлориднинг мавжудлиги, силикатли қолдиқларда MgO нинг СаО дан ва K2O нинг Na2O дан ортиқлиги – барча бу далиллар метаморфизация жараёнларининг жадал ўтиши шароитларида тузли қатлам шаклланиши тўғрисидаги тахмин билан мувофиқ келади.



Download 399 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling