Махаллани хусусий ва оилавий тадбиркорлик марказига айлантириш, Томорқадан самарали фойдаланиш бўйича


Download 16.09 Kb.
Sana27.01.2023
Hajmi16.09 Kb.
#1133012
Bog'liq
Махаллани хусусий ва оилавий тадбиркорлик марказига айлантириш


Махаллани хусусий ва оилавий тадбиркорлик марказига айлантириш,
Томорқадан самарали фойдаланиш бўйича
“Менинг инновацион ғоям”

Сўх тумани “Сохибкор” МФЙ раиси Х.А.Олимов


“Бешлик” томонидан махаллада ўтказилган хатлов натижаларига кўра хонадонбай юриб ахоли томорқаларини ўрганилганда хақиқатдан хам худуддаги хонадонларда яшовчи ахоли ўз томорқасидан самарали фойдаланмасликлари ма’лум бўлди. Шунинг учун оилаларнинг моддий ва иқтисодий молиявий шароитини яхшилаш оила а’золарини иш билан та’минлаш турмуш даражасини ошириш мақсадида махаллани “ўсиш нуқтаси” ни (драйвер) аниқлаш мақсадида хар бир хонадонга кичик иссиқхоналар ўрнатиш мақсадга мувофиқ деб топилди (камида 200 та хонадонга).

Кўзланган мақсад:


- махаллани ижтимоий иқтисодий ривожлантириш
- фуқароларни бандлигини таминлаш
- махаллани ўсиш нуқтасини аниқлаш
- ахолини камбағалликдан чиқариш дастурини жорий этиш ва “хонадонбай” ишлаш тизимини амалиётга тадбиғ этиш
- оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш
- мехнатга лаёқатли ишсиз оила азоларини иш билан банд қилиш
- ёшларни мехнатсеварлик рухида тарбиялаш
- камбағал оилаларни “дафтар” ларидан чиқариш оиладаги манавий мухитни барқарорлаштириш
- “Беш ташаббус” доирасида аёллар бандлигини таминлаш
- оилани молиявий томондан барқарорлаштириш
Бу ғояни амалга ошириш учун нима қилиш керак?

  1. Махаллаларда яшовчи оилаларни ўрганиш мақсадида “хонадонбай” ишлаш тизимини жорий етиш.

  2. Ахоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш ва уларнинг натижага еришишга ишонтириш.

  3. Республика (вилоятлар) да яшовчи шу иш билан шуғулланадиган фуқароларни тажрибаларини ўрганиш ва мисоллар келтириш.

  4. Яхши уруғликлар билан та’минлашни йўлга қўйиш.

  5. Томорқадан самарали фойдаланаётган фуқаролар билан ижтимоий тармоқ орқали боғланиб тажриба алмашиш.

Кутилаётган натижалар:
- томорқадан самарали фойдаланилади
- оила азоларининг бандлиги таминланади
- оилада тадбиркорлик йўлга қўйилади
- оиланин молиявий иқтисодий ахволи яхшиланади
- аёллар бандлиги таминланади
- мехнатга, ерга муносабат ўзгаради
- ховли сарамжон саришта бўлади
- оилани дастурхони тўкин сочин бўлалди
- моддий манфаатдорлик ошади
- оила азолар ўртасида келишмовчилик, жанжаллар бўлмайди (қайнона келин)
- фарзандларни ерга бўлган муносабати ижобий томонга ўзгаради я’ни мехнат қилишга, ўз мехнатини самарасини кўргандан кейин яхши яшашга интилиш пайдо бўлади.

Мехнатдан келса бойлик,


Турмуш бўлар чиройлик”
Download 16.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling