Махмудов М. М. Дарс №29 Мавзу: Гидравлик тебраниш сўндиргич


Download 168.5 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi168.5 Kb.
#1563193
Bog'liq
Дарс № 36 Гидравлик сўндиргич !!!!!!!!




Махмудов М.М. Дарс №29


Мавзу: Гидравлик тебраниш сўндиргич

Гидравлик тебраниш сўндиргичлари локомотив кузовларини ҳаракатланиш вақтида содир бўладиган вертикал тебранишларини сўндириш вазифасини бажаради.




Сўндиргичларни техник таснифи қуйидагича:
Диаметр, мм:
поршень ………………………………………………………………….68
шток………………………………………………………………………48
қобиқ...........................................................................................................120
поршень харакати......................................................................................190
Бош тешиклари ўқлари бўйлаб тўлиқ сиқилганда сўндиргични узунлиги, мм.....................................................................................................360
Қаршилик параметри, Н с/см (кгс с/см)..........................................900 (88)
Ишчи суюқлик ҳажми (асбоб мойи, ГОСТ 1805 -76), л........................0,9
Шарикли сақловчи клапан созланган холатида, босим, МПа (кгс/см)............................................................................... 4,41 ±0,49 (44,1 ±4,9)

Гидравлик сўндиргич электровоз аравачаси ва кузов оралиғида жойлашган.


Сўндиргич пастки боши 3 (расм 18) валик 1 ёрдамида аравача рамаси ён томонига пайвандланган кронштейнга 2 қотирилган, юқори боши кузов рамасига пайвандланган кронштейнга 4 қотирилган.
Гидравлик тебраниш сўндиргичи икки тарафлама ҳаракатланувчи поршенли телескопик демфердан ташкил топган бўлиб, сиқилиш ва чўзилишга ҳаракатланиш вақтида қаршилик кучини ошишига хизмат қилади.
Сўндиргич цилиндр 1 дан иборат (расм. 19), унда поршень 2 клапан билан ҳаракатланади. Цилиндрнинг пастки қисмида корпус 13 клапан 14 пресслаб ўрнатилган, ва юқори қисмига шток ўрнатилган, йўналтирувчи букса 11 сальникли қурилма билан зичланган, обойма 3 ва иккита каракасли сальник 6 дан иборат. Гайка 4 сўндиргич қисмларининг ҳолатини фиксациялайди ва бир вақтнинг ўзида сўндиргич корпуси 10 ни маҳкамловчи резинали ҳалқа 12 ни маҳкамлайди. Сўндиргич юқори 7 ва пастки 15 бошлари орқали кузов рамаси ва аравача тиргакларига бириктирилади. Юқори бош каллагига ҳимоя қобиғи 5 бураб кийгизилади, болт 9 билан стопорланади, винт 8 ёрдамида юқори бош каллак штоги стопорланади.

Гидравлик сўндиргичнинг ишлаш принципи ишчи суюқликни поршен остида бир томонлама клапанлар орқали ҳаракатлантиришдир. Ишчи суюқлиги оралиқлардан ўтганда ёпишқоқ ишқаланиш содир бўлади, тебранма ҳаракатнинг механик энергияси иссиқлик энергиясига айланади ва атроф муҳитга узатилади.


Поршень юқорига ҳаракатланганда, поршень таг бўшлиғидаги ишчи суюқликнинг босими ошади, поршендаги клапан диски корпус тасмаларига босилади ва юқори қаршиликка ега бўлган суюқлик ташқи тасмада жойлашган тирқишли каналлар орқали остки поршен бўшлиғига киради. Бироқ, пастки поршень бўшлиғидаги босим ҳали ҳам камаяди, чунки поршень остида чиқарилган ҳажм кирувчи суюқлик ҳажмидан катта. Поршень остида бўш ҳажми, пастки заҳира резервуаридан, клапан калибрланган тешиги ва дистанцион халқа канавкаси орқали суюқликни сўриш натижасида тўлдирилади.
Поршень юқорисидаги бўшлиқдаги босим 4,41 МПа (45 кгс / см2) дан ошиб кетганда, поршень ичидаги шарикли клапан ишга туширилади ва суюқликнинг бир қисми пастки поршень бўшлиғига ўтади. Поршень юқорисидаги бўшлиқдаги босим пасаяди, пружина таъсирида шарик клапан очилишини ёпади.

Расм. 18. Гидравлик тебраниш сўндиргич ва тиргаклар:


1 - валик; 2, 4 — тиргаклар; 3 - сўндиргич; 5, 11 – созловчи қистирмалар;
6 — корпус; 7 - пружина; 8, 9 — қопқоқлар; 10 – фланец





Расм. 19. Гидравлик сўндиргич
Download 168.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling