Махсус психологиянинг мақсад ва вазифалари


Download 88.5 Kb.
bet1/3
Sana13.04.2023
Hajmi88.5 Kb.
#1351020
  1   2   3
Bog'liq
Махсус психология фанининг мақсад ва вазифалари 4chisi


Махсус психология фанининг мақсад ва вазифалари

Режа:



1. Махсус психологиянинг мақсад ва вазифалари
2.Алохида ёрдамга мухтож болалар
3. Махсус психологиянинг фанининг бошқа фанлар билан боғлиқлиги.
Махсус психологиянинг мақсад ва вазифалари
“Психология, деган эди Л.С.Виготский, – биринчидан, конкрет, амалий бўлиб – таълим ва тарбия, боланинг ривожланиши, меҳнат фаолияти ҳақидаги фан бўлмоғи лозим. Фақат шу вазифагина психологияни тирик ва керакли фанга айлантириши мумкин”. Психология умуман руҳиятнинг, хусусан инсон руҳиятининг намоён бўлиши, ривожланишини ўрганувчи соҳадир. Психология онгли субект – инсоннинг ички дунёсини ўрганади.
Психология атамаси “психе” – қалб, “логос” – ўқиш, сўз маъносини билдиради. Аммо бу қисқа жумла инсон руҳияти ҳақида етарли маълумот бермайди. Психология фанининг мавзу баҳсини руҳиятни тўлароқ тасаввур қилиш учун руҳий жараёнларнинг кечиш моҳиятини, ички кечинмаларнинг (сезгилар, фикрлар, ҳиссиётлар) намоён бўлиш қонуниятларини тушуниш лозим. Шу ўринда кишилик жамиятининг тарихий тараққиёти давомида психология соҳасида эришилган ютуқларни эслаб ўтиш жоиздир.
Шарқ мутафаккири Абу Али ибн Сино биринчи бўлиб, психик функсиялар миядаги маълум марказлар фаолиятига боғлиқ деган фикрни илгари сурди ва уни илмий исботлашга уринди. Унинг фикрича, жониворлар ва инсонлар, ўсимликлар дунёсидан фарқли ўлароқ, ташқи таъсир кучларини ҳиссий идрок этиш қобилиятига эга. Бу қобилият уч хил куч орқали намоён бўлади: танани ҳаракатга келтирувчи, ҳаракатлантирувчи куч, умумий куч (у кўриш, эшитиш, хис этиш, таъм ва ҳид билиш фаолияти билан боғлиқ) ва ақл кучи (унга хаёлот, хотира ва ақл-идрок киради). Мана шу кучларнинг ҳар бири, миянинг маълум қисми билан боғлиқ ҳамда бош мия бирон қисмининг касалланиши унинг билан боғлиқ, куч фаолиятининг ишдан чиқишига сабаб бўлади.
Ибн Сино "Тиб қонунлари" нинг учинчи китобида тафаккурга етадиган зарарлар ва бунинг натижасида келиб чиқадиган касалликлар ҳақида ҳам кенг маълумот беради. У асабларнинг асосий вазифаси мия билан турли хил сезги ва ҳаракат органлари ўртасида алоқани амалга оширишдан иборат эканини яхши тушунган. У сезги органлари билан асаблар воситасида ташқи муҳитнинг моддий реаллиги идрок қилинишини асабларнинг биологик ва физиологик функсияларини ажратиб кўрсатиб беради. Асабларнинг фойдаси икки томонламадир. Биринчиси бевосита фойда: масалан, мия асаблар воситасида ҳислар ва ҳаракатларни бошқа органларга етказади; иккинчиси билвосита фойда: масалан, этни маҳкамлаш ва танага куч бахш этиш.
Абу Наср Форобийнинг таъкидлашича, билиш назарияси, яъни инсоннинг билишини, руҳий қобилиятини мия бошқаради, юрак эса барча аъзоларни ҳаёт учун зарур бўлган қон билан таъминловчи марказдир. Инсон барча билимларни ташқаридан олади. Бунинг учун кўплаб восита ва имкониятларга эга: булар сезги, хотира, тасаввур, мантиқий фикрлаш, ақл ва нутқ - шу воситалар ёрдамида инсон илмларни ўзлаштиради.
Биз сўз юритмоқчи бўлган соҳа – Ривожланишида нуқсони бўлган болалар психологияси, махсус психологиянинг бир тармоғи бўлиб, ақлий жиҳатдан турли даражада меёрдан четланган бола ва болаларнинг руҳий қонуниятларини ўрганади.

Download 88.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling