Махсус психологиянинг мақсад ва вазифалари


Махсус психология фанининг методлари


Download 88.5 Kb.
bet3/3
Sana13.04.2023
Hajmi88.5 Kb.
#1351020
1   2   3
Bog'liq
Махсус психология фанининг мақсад ва вазифалари 4chisi

Махсус психология фанининг методлари
Турли фанларда мужассамланган назарий, амалий билимларни болаларлар онгига етказишнинг у ёки бу йўлини ҳам услублар деб тушуниш мумкин. Бу ерда эса, ҳар бир фаннинг шу фанга оид билимларни йиғиш, танлаш йўллари тушунилади. Буларга кузатиш, тажриба, суҳбат, анкета, тест, болаларлар фаолият натижаларини таҳлил қилиш ва бошқа усуллар киради. Кузатиш – энг асосий усуллардан бўлиб, у орқали жуда кўп ва сифатли психологик маълумотлар йиғилади. Аммо, ҳар қандай кузатиш орқали керакли маълумотлар олинмайди. Тегишли, зарур маълумотларни йиғиш, аниқ мақсад асосидаги, изчил кузатишни талаб қилади. Бу усулнинг асосий ютуғи шундаки, кузатиш табиий шароитда, текширилувчи билмаган ҳолда амалга оширилади. Бунинг оқибатида текширилувчи ҳеч нарсадан тортинмаган ҳолда ўзини намоён қилади. Аммо бу усулнинг ҳам ўзига хос камчилиги бор. Бу камчилик шундан иборатки, текширувчи учун керак бўлган руҳий жараёнлар ҳақидаги маълумотлар кўп вақт талаб қилиши мумкин. Лекин кузатиш муддати ортган сари олинаётган маълумотлар кўпайиб боради. Узоқ муддатли кузатишлар турли ёшдаги болаларнинг нутқ, тафаккур, ҳиссиёт, қизиқишлар, характер ҳислатлари, қобилиятларини текшириш вақтларида олиб борилади. Бундай узоқ муддатли текшириш натижалари махсус кундаликларда қайд этиб борилади. Кузатиш вақтларида болаларнинг соғлиғини, кайфиятини, ўзини ҳис қилишини, чарчаганлик даражасини инобатга олиш талаб этилади.
Психологик маълумотлар йиғишда тажриба усули кенг қўлланилади. Бу усулнинг қулайлиги шундан иборатки, тажриба ўтказувчи учун керак бўлган руҳий жараёнлар ҳақидаги маълумотлар қисқа муддатларда қўлга киритилади. Бу усулнинг афзаллиги ҳам шунда. Аммо, тажриба вақтида текширилувчи бола ҳар доим ҳам ўзини эркин тутмайди. Бола ийманиб, уялиб, тортиниб туради. Бунинг натижасида бола ўзини тўла намоён этмайди. Бола ўзининг устида текшириш олиб борилаётганлигини билгани учун ҳам, текширувчи учун керакли руҳий жараёнлар ҳақидаги маълумотлар тўлиқ бўлмаслиги мумкин. Тажриба усули ўз навбатида табиий ва лаборатория тажрибалари турларига бўлинади.
Психологик маълумотлар суҳбат усули орқали ҳам йиғилади. Бола билан суҳбат қилиш жараёнида тажриба ўтказувчи учун керак бўлган маълумотлар йиғиб борилади. Суҳбат маълум бир мақсадга қаратилган ва саволлар мавзуга оид тайёрланиши керак.
Анкета усулининг моҳияти шундан иборатки, керакли маълумотлар болаларга маълум саволларни ўз ичига олган анкеталар тарқатиш орқали олинади. Болалар қисқа муддатда жавоб берадилар. Анкеталар тарқатиб маълумотлар йиғишнинг афзаллиги, ютуғи шундаки, қисқа муддатда жуда кўп болаларни текшириш мумкин.
Шуни қайд этиш ўринлики, кейинги йилларда тест усули кенг қўлланила бошланди. “Тест” инглизча сўз бўлиб “текшириш”, “синаш” маъноларини билдиради. Махсус топшириқлар тизимидан иборат бўлган экспериментал текширишдир. Тест усули чет элларда айниқса кенг қўлланилади. Бу усулнинг афзаллиги шундаки, қисқа вақтда, оммавий тарзда жуда кўп текширилувчиларни текширувдан ўтказиш, олинган маълумотларни математик таҳлил қилиш мумкин. Тест усулини қўллаш учун алоҳида, махсус шароитлар, техника жиҳозлари ҳар доим ҳам талаб этилмаганлиги сабабли, бу усулни қўллаш бирмунча осон кечади. Тестлар мазмунига, тузилиш шаклига кўра: индивидал, гуруҳли, ҳаракат ҳамда интеллектуал қобилият ва бошқа турларга ажратилади.
Махсус психология фани усулларига юқоридагилар билан бирга бола ва болалар ижодий фаолият маҳсулотларини психологик таҳлил қилиш ҳам киради. Асосий эътиборни фақатгина меҳнат маҳсулотларини таҳлил қилишга қаратилади, шу билан бирга фаолиятни ҳам кузатиш даркор. Меҳнат натижаларига қандай эришилганлигини ҳам аниқлаш талаб этилади. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш ўринлики, жуда кўп ҳолларда алоҳида бир усул қўлланиб қолинмасдан, балки бир нечта усуллардан фойдаланиш тавсия этилади. Бундай ҳолат олинган маълумотларнинг янада ишончли, обектив бўлишига хизмат қилади.

Адабиётлар:


  1. Шоумаров Ғ.Б., Мамедов К.К. Руҳий ривожланиши сустлашган болалар, Т.: Ўқитувчи, 1995.

  2. Петрова В.Г., Белякова И.В. Психология умственно отсталқх школьников, М.: АКАДЕМА, 2004.

  3. Мўминова Л.Р., Ш.М.Амирсаидова ва бошқалар. Махсус психология. Т.: Ўзбекистон файласуфлар миллий жамияти, 2013.

Download 88.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling