Махсус шахсий ҳимоя воситаларига қўйиладиган талаблар


Download 26.15 Kb.
bet1/2
Sana31.03.2023
Hajmi26.15 Kb.
#1313087
  1   2
Bog'liq
Махсус шахсий ҳимоя воситаларига қўйиладиган талаблар


Махсус шахсий ҳимоя воситаларига қўйиладиган талаблар
-махсус шахсий ҳимоя воситалари жамламасидаги кийимлар махсус матолардан тайёрланиши, иқлим шароитига мос келиши керак; -махсус шахсий ҳимоя воситалари турига (типига) қараб, тўлиқ ва яроқли, кийганда ишлаш учун қулай ҳамда хавфсиз бўлиши шарт; -махсус ҳимоя воситалари жамламасидаги кийимлар юқумсизлантирилган, ювилган, дазмолланган бўлиши ва белгиланган жойда сақланиши лозим; -бир марталик ҳимоя воситаларидан қайта фойдаланиш ман этилади.Изоҳ: махсус шахсий ҳимоя воситаларини янгилаш масаласи ҳар бир даволаш-профилактика муассасаси раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланган махсус комиссия томонидан ҳал этилади.

МШҲВни кийиш тартиби:


МШҲВ қулай ва хавфсиз ишлаш учун қатъий белгиланган тартибда, кетма-кетликка риоя қилган ҳолда кийилади. МШҲВ юқумли материаллар бўлган ёки шунга шубҳа бўлган хонага ҳамда ўчоққа киришдан олдин, юқумли хона олди хонасида кийилади.
МШҲВни кийиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

1.Дастлаб комбинезон ёки пижама кийилади.


2.Пайпоқ кийилади.
З.Резина этик кийилади.
4.Кейин қийиқ рўмол (капишон) ўралади (капишон сочлар, пешона, қулоқлар ва бўйинни ёпиши керак).
5.Ўлатга қарши халат кийилади. Халатнинг ёқа боғлагичлари, белбоғи чап томонга илмоқ қилиб 'боғланади, енг боғлагичлари ҳам илмоқ қилиб боғланади (мутахассис чап қўли билан ишласа, чап томонга. ўнг қўли билан ишласа, ўнг томонга қўйилади).
б.Пахта-докали ниқоб тақилади. Ниқоб тақилганда, оғиз-бурунни тўлиқ ёпиб туриши керак, бунда ниқобнинг пастки қирраси бироз энгак тагига ўтиб туриши, юқори қирраси эса кўз орбиталарининг пастки қиррасида туриши керак,Ниқобнинг юқори боғлагичлари энсага,
пастки боғлагичлари эса бошнинг тепа қисмига боғланади. Буруннинг ён қанотларига (очиқ қолган жойига) пахта тампон қўйилади.
7.Кўзойнак тақилишдан олдин ойнаси билан ҳалқасининг бирикиш жойи мустаҳкамли-ги текширилади, ойнанинг ички қисми терламаслиги учун совун бўлаги билан чизиб қўйилади. Кўзойнак тақилгандан сўнг, кўзойнак билан юз териси орасида очиқ қолган жойларига пахта тампонлар қистирилиб қўйилади.
8.Резина қўлқоплар кийилади. Резина қўлқоплар кийилишидан олдин.
албатта, уларнинг бутунлиги (яроқлилиги) ҳаво ёки сув ёрдамида текширилади.
9.Белбоғнинг ўнг томонига сочиқ қистирилади (агар ходим чапақай бўлса, сочиқ чап томонга қистирилиши керак).
10.Клёнкали этак тақилади. Этак белбоғи чап томонга боғланади (ходим чапақай бўлса, ўнг томонга боғланиши керак).
11.Охирида клёнкали енгчалар кийилади. Ҳимоя кийимларини кийиш учун 8-10 минут вақт кетади. Рўмол бўздан тайёрланиб узунлиги 125 см, икки бурчак томонлари 90x90 см бўлади. Ниқобни жами узунлиги 125 см, боғичлари 50 смдан, ўрта қисмини узунлиги 25 см, эни 17 см, 20 гр пахта 1,5-2 см қалинликда солинади.

Download 26.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling