Махсус шахсий ҳимоя воситаларига қўйиладиган талаблар


Химоя кийимларини ечиш тартиби


Download 26.15 Kb.
bet2/2
Sana31.03.2023
Hajmi26.15 Kb.
#1313087
1   2
Bog'liq
Махсус шахсий ҳимоя воситаларига қўйиладиган талаблар

Химоя кийимларини ечиш тартиби.
химоя кийимларини ечиш алоҳида ажратилган ёки зарарсизлантириш ишларини ўтказгандан кейин шу хонани ўзида ечиш мумкин.
Химоя кийимларини ечишда албатта қуйидаги анжомларни тайёрлаб олиш керак.
1. Тоғора ёки бачок дез эритмаси билан этик ёки калишни ташқи томонини зарарсизлантириш учун.
2. Химоя кийимини ечиш давомида қўлни резина қўлқопда зарарсизлантириб бориш учун тоғара дез эритмаси билан.
3. Кўз ойнак ва фонендоскопни зарарсизлантириш учун банка 70% спирт билан.
4. Пахтали ниқобни зарарсизлантириш учун совунли суви бор кастрюл.
5. Халат, рўмол, сочиқни солиш учун метал бак.
6. Резина қўлқоп учун металл кастрюль
Химоя кийимларини зарарсизлантиришда барча қисмлари тўлиқ дез этирмага бўктирилиши керак.
1. Сочиқ.
2. Клёнкали фартук.
3. Икки жуфт резина қўлқоп.
4. Енгча (агар мурда патологоанатомик ёрилган бўлса) ,
5. Этик ёки калаш дез эритма билан юқоридан пастга қараб хар-бирига алоҳида тампон ишлатилган холда ечилади.
6. Фонендоскоп
7. Кузойнак .
8. Ниқоб
9. Халат
10. Рўмол
11. Қўлқоп
12. Этик ёки калаш
13. Пайпоқ
14. Комбинезон ёки пижама
Химоя кийимларини ечишдан олдин дез эритмада қўл ювилади ва хар бир қисм ечилгандан кейин ҳам қўл ювиб борилади. Ечиниш давридан химоя кийимини зарарланган томони танани очиқ қисмига тегмаслиги шарт, шу сабабли сочиқ, халат, рўмолни ечиш вақтида зарарланган томонини ичкарига қилиб ечилади. Қўлқоп ечилгандан кейин дез эритмада бутунлиги текширилади, Химоя кийимларини ечиш учун 18-20 минут вақт кетади.
ЎХЮК лар аниқланганда шошилинч профилактика жамламалари ва уларнинг кўлланилиши

Тиббий ходимлар ва бошқа хизматчилар карантин ва ўта хавфли юқумли касаллик билан оғриган беморларга хизмат қилаётган вақтда албатта махсус химоя кийимларида бўлиши шарт Химоя кийимларини кийишдан олдин 1-жамламадан фойдаланган холда ўз-ўззини химоя қилиш чора-тадбирлари олиб борилади


Юз, кул, буйин, очик кисмлари 1% хлорамин ёки 70° спирт билан еки 3% лизол билан алохида дока-тампонда артилади.
Агар бемор улатга гумон килинса кўз, бурун, оғизга стрептомицин (1 мл-250 минг бирлик) эритмаси, вабода эса тетрациклин (1мл-200 минг бирлик нисбатдаги) эритмаси билан обработка килинади. Агар ходимларни юкоридаги антибиотикларга, дез.моддаларига аллергияси булса ёки ушбу моддалар йўк бўлса шиллик каватларини тоза (ташкарида копкокли идишда олиб кирилган) сувда кўп марта ювиш мумкин.
ГВЛ, маймун чечагига гумон килинган бемор кабул килинганда оғиз, бурун марганцовканинг кучсиз (0,05%) эритмасида. кўз борний кислотанинг 1% эритмасида еки окизиб сув куйиш билан ехуд 1% азотнокислий серебродан бир неча томчи томизиб ювилади. Бурунга проторголнинг 1% эритмаси томизилади. Оғиз, томок кўшимча равишда 70° спирт ёки 0,05% марганцовка эритмасида чайилади еки 1% ли борний кислотадан фойдаланилади.
Химоя кийими касаллик қўзғатувчиларини юқиб қолишидан химоя қилади.
Химоя кийимларини 4 та типи бўлиб, улар қуйидаги холларда фойдаланилади.
I-тип
1. Ўлатни ўпка формасини ўчоғида ишлаётганда.
2. Ўлатга гумон қилинган беморни госпиталга эвакуация қилиш вақтида.
3. Госпиталда ўлатни ўпка формаси хамда ўлатни бубон, тери септик формаларини ташхиси аниқлангунча.
4. Провизор госпиталда ўлат ташхиси ўзгартирилгунча.
5. Изоляторда ўлатни ўпка формасига гумон қилганда.
6. Ўлатдан ўлган мурдани ёришда.
7 Геморрагик иситма ўчоҳларида.
II-тип
1. Ўлатни бубон формасини ўчоғини дезинфекция ва дезинсекция қилиш даврда.
2. Ўлатни бубон септик тери формаларини эвакуация қилишда.
III- тип
1. Госпиталда даволаниш яхши натижа бераётган ўлатни бубон септик тери формаларида.
ІV- тип
1. Изоляторда ўлатни бубон септик тери тери формаси билан мулоқатда бўлганлар;
2. Вабода.
Ҳимоя кийимлари 2- жамлама қуйидаги қисмлардан иборат:
1-тип
1. Комбинезон ёки пижама.
2. Рўмол.
3. Ўлатга қарши халат.
4. Пахта докали ниқоб.
5. Кўз ойнак
6. Резина қўлқоп
7. Сочиқ
8. Пайпоқ
9. Резина ёки кирза этик
II. тип худди шундай фақат кўзойнак бўлмайди.
ІІІ. типда кўз ойнак ва ниқоб бўлмайди, этикни ўрнига калаш.
IV типда пижама, рўмол, ёки калпачок, халат, пайпоқ, тапочка ёки туфли бўлади.

Карантин ва бошқа ўта хавфли юқумли касалликлардан анализ олиш 3- жамлама 2-хил бўлиб: 1} юкумли касалликлар шифохонаси, тез ёрдам ва ДСЭНМ лар учун - 41 та анжомлардан иборат; 2} соматик шифохоналар,поликлиника, амбулатория, участка шифохоналари учун 15 хил анжомдан иборат.


1. Оғзи кенг, қопқоқ билан беркилувчи банка (100-200 мл) - 2 дона.
2. Бактериологик пробирка - 2 дона.
3. Кичик размердаги резина балончикли шиша трубка - 3 дона.
4. Металл сими бўлган пробирка - 2 дона.
5. Флакон 1 % пептонли сув 50 мл - 2 дона.
6. Хирургик қўлқоп - 2 жуфт.
7. Йўлланма ёзиш учун бланка - 3 дона.
8. Полизтилэн пакет - 4 дона,
9. Кленка - 0,5 м.
10. Лейкопластьрь - 1 уп
11. Оддий қалам - 1 дона.
12. Металл бикс - 1 дона.
13. Намуна олиш бўйича қўлланма - 1 дона.
14. Хлорамин - ЗОО.Огр.
15. совун.
Эслатма: Идишлар 1 ойда бир марта стерилизация қилинади ва ўтказлган санаси кўрсатиб қўйилади. Пептонли сув айниганда, дархол янгисига алмаштирилади.
Download 26.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling