Махсус таълим вазирлиги Х.Қ. ҚАршибоев «Ўсимликлар репродуктив биологияси»


Download 1.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/111
Sana16.06.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1515491
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   111
Bog'liq
portal.guldu

 
 
II –МОДУЛ БЎЙИЧА АСОСИЙ ХУЛОСАЛАР 
 
1. Ёпиқ уруғли ўсимликларда асосий кўпайиш органи бўлиб гул хизмат 
қилади. Шунинг учун уларни гулли ўсимликлар ҳам деб аташади. Гул 
келиб чиқишга кўра шакли ўзгарган ва қисқарган новдадир. Унда гул 
қисмлари маълум қонуният асосида жойлашади. Гул қисмларининг гул 
ўрнида жойлашишига қараб гулларни қуйидаги турлари ажратилади:

актиноморф (тўғри) гул 

зигоморф (қийшиқ) гул 

ассиметрик ( нотўғри) гул. 
2. Гулдаги чангчилар тўплами андроцей деб аталади. Чангчилар гулда 3-
доирани ташкил этади. Чангчилар сони ҳар бир оила ва туркум учун 
доимий бўлади. Чангчи одатда чангчи ипи ва чангдондан ташкил топади. 
Чангдонда махсус камералар бўлиб, унда чанг етилади. Чангдоннинг ўрта 
қисмидаги спороген ҳужайралар бўлиниб, микроспораллар ҳосил қилади. 
Микропора атрофида пўст - спородерма шакллангандан кейин у чанг деб 
аталади. Одатда етилган чанг 2 ёки 3 ҳужайрали бўлади. 
3. Гулдаги уруғчилар тўплами гинецей деб номланади. Гинецейларнинг 2 
типи ажратилади:

апокарп гинецей – битта мева баргчадан ташкил топган

ценокарп гинецей – икки ва ундан ортиқ мева баргчалардан 
тузилган.
Уруғчи 3 қисмдан: тумшуқча, устунча ва тугунчадан иборат бўлади. 
Уруғчининг асосий қисми тугунча ҳисобланиб, унинг ичида уруғкуртаклар 
жойлашади. Уруғкуртак шакли ўзгарган мегаспорангий бўлиб, у марказий 
қисм – нуцелус ва уни ўровчи қобиқлар-интегументлар ҳамда уруғкуртак 
банди- фуникулюсдан ташкил топади. 
Нуцелусда мейоз бўлиниш натижасида мегаспоралар тетрадаси ҳосил 
бўлади. Мегаспоралар тетрадасидан биттаси келажакда муртак халтасига 
айланади. Кўпчилик гулли ўсимликларда етук урғочи гаметофит- муртак 
халтаси 7 та ҳужайрадан иборат (3 та ҳужайрадан иборат тухум ҳужайра 
аппарати, 3 та ҳужайрадан тузилган антиподлар тўплами ва марказий 
ҳужайра). Муртак халтаси ҳужайралари ядроси ўзида хромосомаларнинг 


107 
гаплоид (n) тўпламини сақлайди, марказий хужайра ядроси эса диплоид 
(2n) тўпламга эгадир.
4. Ғунчанинг очилиши гуллаш дейилади. Бу жараёни антэкология фани 
ўрганади. Ўсимликлар гуллашида мавсумий ва суткалик маромлар 
кузатилади. Ўсимликлар гуллаши тепература, нисбий намлик ва ёруғлик 
омиллари билан чамбарчас боғлиқдир.
Ўсимликлар гуллаши чангланиш жараёни билан узвий боғланган бўлади. 
Уларда чангланишнинг икки хили кузатилади:

автогамия-ўз-ўзидан чангланиш

ксеногамия – четдан чангланиш 
Ўсимликларда четдан чангланиш турли воситалар (ҳашаротлар, қушлар, 
кўршапалаклар, шамол ва сув) ёрдамида амалга оширилади. 
5. Гулли ўсимликларда бошқа ўсимлик гуруҳларида учрамайдиган қўш 
уруғланиш жараёни кузатилади, яъни спермийлардан бири муртак 
халтасидаги тухум ҳужайра билан, иккинчи эса марказий ҳужайра ядроси 
билан қўшилади. Қўш уруғланиш натижасида ҳосил бўлган икки 
ҳужайрадан бири зигота ўзида хромосомаларнинг диплоид (2n) тўпламини 
сақласа, иккинчиси - хромосомаларнинг триплоид (3n) тўпламини 
сақлайди. Ушбу 3n тўпламни сақловчи ҳужайра ядроси бир неча марта 
бўлиниб, эндосперм деб аталувчи тўқимани ҳосил қилади.
Эндоперм тўқимаси ҳосил бўлгандан кейин уруғланган тухум ҳужайра – 
зигота бўлина бошлайди. У проэмбрионал ва эмбрионал даврларини ўтиб, 
муртакка айланади. Муртаклар рангига қараб хлороэмбриофитлар ва 
лейкоэмброифитларга ажратилади. Муртаклар катталиги ва шакли хилма-
хил бўлади. 
6. Эндосперм ва муртак ривожланиши билан бирга уруғкуртак ҳам 
катталашиб уруғга айланади. Уруғда муртак маълум қонуният асосида 
жойлашади, муртак илдизчаси доимо микропиле тарафга қараган булади. 
Муртак одатда ташқи томондан уруғкуртак интегументларидан ҳосил 
бўлган спермодерма – уруғ пўсти билан ўралади. 
7. Кўпчилик ўсимликларда уруғчи тугунчасидан мева ҳосил бўлади. Мева 
ҳосил бўлиши мева шаклланиши ва пишиши даврларига ажратилади. 
Меванинг шаклланиши узоқроқ давом этади. 
Меванинг асосий функцияси уруғни ҳмоя қилиш ва тарқалишига ёрдам 
беришдир. Уларнинг шакли, ранги ва катталиклари турлича бўлади. 
8.Бир тўп ўсимликда ҳосил бўлган уруғлар миқдори ўсимлик уруғ 
маҳсулдорлиги деб номланади. Уруғ маҳсулдорлиги потенциал ва реал уруғ 
маҳсулдорлигига ажратилади.
Потециал уруғ маҳсулдорлиги (ПУМ) ўсимликда шаклланаётган 
уруғкуртаклар миқдори билан белгиланади.


108 
Реал уруғ маҳулдорлиги (РУМ) пишган уруғлар сони билан аниқланади. 
РУМ нинг ПУМ га нисбати маҳсулдорлик коэффиценти (Мк) деб аталиб, 
ўсимликнинг ушбу шароитда уруғдан кўпайишга қанчалик мослашганлик 
даражасини кўрсатади. 

Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling