2
Х. Қ. Қаршибоев. «Ўсимликлар репродуктив биологияси» фанидан
ўқув-методик мажмуа. – Гулистон, 2019 – 134 б.
Ушбу ўқув-методик мажмуа амалдаги дастурлар асосида тайёрланиб,
5420100- биология бакалаврят таълим йўналишларида таълим олаётган
талабаларга
мўлжалланган.
Мажмуада
ўсимликлар
репродуктив
биологиясининг барча босқичлари кенг ёритилган.
Унда замонавий
педтехнология тизимига суянган ҳолда юксак ўсимликларда
гулнинг
ривожланиши, чангдон ва уруғкуртак тузилиши, мегаспорогенез ва муртак
халтасининг ҳосил бўлиши, гуллаш ва чангланиш жараёни, уруғ ва
меванинг
шаклланиши, диссеминация ва ўсимликларнинг уруғдан
тикланиш жараёнлари баён қилинган.
Ҳар бир мавзу охирида фаннинг тегишли йўналишларида
ечимини
кутаётган
илмий муаммолар, талабалар мустақил бажариши зарур бўлган
топшириқлар рўйхати келтирилган.
Тақризчилар: Биол.фан.док., проф. Белолипов И.В. (Тош ДАУ)
Биол.фан.док., проф. Рахимова Т. ( ЎзМУ)