Махсус таълим вазирлиги Х.Қ. ҚАршибоев «Ўсимликлар репродуктив биологияси»


Download 1.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/111
Sana16.06.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1515491
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   111
Bog'liq
portal.guldu

 
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ: 
1.1. «Репродуктив сўзи ………… маънони англатади?
а) қайта кўриш
в) қайтадан йўқотиш 
с) қайтадан яратиш 
д) ишлаб чиқариш 
1.2. «Ўсимликлар репродуктив биологияси» ....... ўрганади? 
а) вегетатив кўпайишни 
в) жинсий кўпайишни 
с) ўсимликлар кўпайиш қонунларини 
д) апомиксисни
1.3. Репродуктив биология терминининг ким ва қачон таклиф қилган? 
а) Ашурметов, 1995 й
в) Турсунов, 1978 й 
с) Левина, 1981 й
д) Батигина, 1981 й 
Иккинчи савол бўйича дарс мақсади: Ўсимликлар репродуктив 
биологияси олдида турган асосий муаммоларни талабаларга очиб кўрсатиш. 
Идентив ўқув мақсадлари: 
«Ўсимликлар репродуктив биологияси» курсининг асосий вазифасини 
айтиб бера олади. 
«Ўсимликлар репродуктив биологияси» курсининг шаклланишига ҳисса 
қўшган рус ва ўзбек олимларини кўрсата билади. 
Иккинчи савол баёни: 
«Ўсимликлар репродуктив биологияси» курсидан янгидан ўрганилиб 
борилаётган ва синтетик характерга эга бўлган фан бўлиб, уни алоҳида фан 
бўлиб 
шаклланишида 
Р.Е.Левина, 
А.А.Чеботар, 
Т.Б.Батыгина, 
Э.С.Терехин, А.А.Ашурметов, Х.Ч.Буриев, Х. Қ. Қаршибаев каби 
олимларнинг хизмати катта бўлди. Айниқса Р.Е.Левина ўзининг 1981 йилда 


24 
эълон қилган «Уруғли ўсимликларнинг репродуктив биологияси» номли
асарида бу муаммони ўрганишда қайси жиҳатларига эътибор бериш 
кераклигини, уни ўрганишни ботаника фани учун қандай аҳамиятга эга 
эканлигини, олинган билимларимизни маданий ўсимликлар селекциясида 
қўллаш масалалари билан боғлиқ томонларини ҳар томонлама ёритиб 
берган эди.
Профессор Э. С Терехин (1993) « Ўсимликлар репродуктив биологияси 
илмий ўрни» мақоласида репродуктив биология ҳозирги замон 
ботаникасининг энг асосий бўлими эканлигини қайд қилиб, у ўсимликнинг 
кўпайиши ва насл қолдиришини ўрганиш зарур деб ҳисоблайди. 
1994 йилда эълон қилинган «Гулли ўсимликлар эмбриологияси» (1-
қисм) китобида профессор Т.Б.Батыгина гулли ўсимликлар репродуктив 
биологиясининг асосий вазифаси - амфимиксис ва апомиксис 
муаммоларини ишлаб чиқиш, эмбриогенез, потенциал ва реал уруғ 
маҳсулдорлиги, шунингдек уруғ ҳосилдорлиги қонуниятларни ўрганишдир 
деб кўрсатади. Ўзбекистонда бу соҳада ҳам анча ишлар қилинди. О. А. 
Ашурметов, Ҳ.Қ.Қаршибоев ва Х. Ч. Бўриевларнинг қатор монографиялари 
эълон қилинди. Ботаника ИИЧМ да махсус илмий лаборатория фаолият 
кўрсатмоқда. Аммо бу тадқиқотлар етарли эмас. Янада кўпайтириш лозим.
Айниқса, кам учрайдиган, йўқолиб кетиш арафасида тўрган фойдали 
ўсимликлар уруғини олиш, узоқ формаларни чатиштириш орқали юқори 
ҳосилдор навлар ва формаларни яратиш, уларни биотехнологик йўллар 
билан кўпайтириш ва қишлоқ хўжалигида қўллаш муаммоларини ҳал этиш 
мустақил Ўзбекистонимиз биологик олимлари олдида тўрган энг асосий 
масалалардан биридир. Бу масалаларни ҳал қилишда асосий ўринни 
ўсимликлар репродуктив биологияси курси эгаллайди. 

Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling