4
К И Р И Ш
«Ўсимликлар репродуктив биологияси»
курси ботаника фанининг
синтетик характердаги янги йўналиши ҳисобланиб, у ўсимликларнинг
кўпайиш қонуниятларини ўрганади.
Ўсимликнинг кўпайиш жараёни кўп босқичли мураккаб жараён
бўлиб, ўсимлик ўсаётган муҳит билан чамбарчас боғлиқ бўлади. Ушбу
йўналишнинг муаллифларидан бири бўлган Р.Е. Левина «Репродуктив
биология ўсимлик кўпайишининг биологияси ва экологиясини ўз ичига
олади»-деб таъкидлаган эди.
Курснинг тадқиқот объектлари ўсимлик
репродуктив органларини
шаклланиши, ғунчалаш, гуллаш ва чангланиш, уруғланиш, мевалаш ва
диссеминанция, уруғ униши ва уруғдан тикланиш жараёнларидир. Ушбу
курснинг мақсади талабаларни ўсимликлар репродуктив жараёнининг
ўзига
хослиги билан таништириш, юқори ҳосилдор нав ва формаларни
яратишнинг назарий ва амалий томонлари тўғрисида тушунча ва билимлар
беришдир.
«Ўсимликлар репродуктив биологияси» махсус курсини ўқитишда
олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари томонидан асосий ўқув
адабиёти сифатида тавсия қилинаётган Р.Е.
Левинанинг монографияси
(Репродуктивная биология семенных растений.М.: Наука, 1981) эълон
қилинганига чорак асрдан ошиқроқ вақт ўтди. Асар рус тилида ёзилгани
сабабли
мавзулар
талабалар
томонидан
қийинчилик
билан
ўзлаштирилмоқда. Ундан ташқари шу йўналишдаги
кейинги янги
маълумотлар ҳисобга олинмаган.
Шу боисдан муаллиф ушбу мажмуада ўсимликлар репродуктив
биологиясининг ўзига хос томонларини содда ва равон тилда баён қилишга,
талабалар томонидан ўрганиш лозим бўлган
мавзулар, амалий ва
лаборатория ишларини ўтказиш тартибларини ёритишга, шу соҳада
ечимини кутаётган илмий муаммолар билан таништиришга ҳаракат қилган.
Мажмуани
тайёрлашда
муаллиф
ўзининг
илмий
ишлари
натижаларидан, шу соҳадаги монография ва илмий мақолаларидан,
шунингдек, Интернетдаги маълумотлардан кенг фойдаланди.
Мажмуа III та модулдан иборат бўлиб, ҳар бир модул якунида асосий
хулосалар ва адабиётлар рўйхати келтирилган.
Мажмуада талабалар
мустақил иши (ТМИ)га катта ўрин берилган.
Ўқув-услубий мажмуа биринчи марта нашр қилинаётгани учун айрим
камчиликлардан холи бўлмаслиги мумкин. Шу сабабли касбдошлари
томонидан мажмуа ҳақида билдирган фикр ва мулоҳазаларни муаллиф
самимият билан қабул қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: