Махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 1.65 Mb.
bet19/50
Sana17.06.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1547347
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   50
Bog'liq
1 Мол ҳисобот таҳ ЛИЯ ФАОЛ ТАҲЛИ РИСОЛА 5 12 16

Б1А = ЎОМ + ҚМҚ + УМҚ


5.5. Бухгалтерия баланси моддаларида содир бўладиган ўзгаришлар
Актив моддаларининг ўзаро боғлиқлиги бухгалтерия баланси моддаларида бир қанча ўзгаришларни келтириб чиқаради. Амалиётда бундай ўзгаришларнинг тўртта тури кузатилади.

  1. Фақат баланснинг актив қисмидаги сўммаларнинг ўзгариши. Масалан, ҳисоб-китоб счетида маблағ камайди. Кассада эса шу сўммага маблағ кўпаяди. Бироқ ўзгаришлар тенг бўлганлиги сабабли, баланс якуни ўзгармайди.

  2. Баланснинг пассив қисмидаги сўммаларнинг ўзгариши. Фойданинг бир қисмини бирор фондга қўшишни мисол қилиб олиш мумкин. Бу ҳолда фойдаланилмаган фонд сўммаси кўпаяди. Пассив якуни ҳам ўзгармайди. Чунки ўзгаришлар ўзаро тенгдир.

  3. Баланснинг актив ва пассив сўммалари бир хил миқдорда кўпайиши мумкин. Масалан, етказиб берувчилардан материаллар келди, дейлик. Бунинг натижасида «Материаллар» актив моддаси кўпаяди. Худди шу сўмма ҳисобидан етказиб берувчиларга қарз (пассив моддаси) ҳам кўпаяди. Яъни баланснинг иккала қисми ҳам (актив ва пассив) бир хил миқдорда кўпаяди.

  4. Баланснинг актив ва пассив моддалари бир хил миқдорда камайиши ҳам мумкин. Масалан, ҳисоб-китоб счетидан етказиб берувчига материаллар учун маблағ тўланди. Натижада, «Ҳисоб-китоб счети» актив моддаси камаяди ва худди шу сўммага етказиб берувчига қарздорлик (пассив моддаси) ҳам камаяди. Яъни баланснинг иккила қисми ҳам бир хил суммага камаяди.



6. БАЛАНСНИНГ МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ БОШҚА ШАКЛЛАРИ БИЛАН БОҒЛИҚЛИГИ


6.1. Баланснинг «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот» маълумотлари билан боғлиқлиги
Бухгалтерия баланси моддалари молиявий ҳисоботнинг муайян шакллари кўрсаткичлари билан бевосита боғлиқдир. Зеро, 2-сон «Молиявий натижалар ҳақидаги ҳисобот» шаклида корхона томонидан бир йилда олинган фойда ҳисоб-китоби берилади. Фойданинг барча 5 тури бўйича ҳисоб-китоб келтирилади. Бу шакл маълумотномасида эса бюджетга барча тўловлар кўрсатилади.
Бухгалтерия балансининг пассив қисми 1-бўлими «Ўз маблағлари манбалари»да тақсимланмаган фойда сўммаси кўрсатилади. Бу молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот маълумотига мос бўлиши керак.



Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling