Махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Баланснинг аниқлиги ва реаллигини текшириш


Download 1.65 Mb.
bet22/50
Sana17.06.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1547347
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   50
Bog'liq
1 Мол ҳисобот таҳ ЛИЯ ФАОЛ ТАҲЛИ РИСОЛА 5 12 16

7.2. Баланснинг аниқлиги ва реаллигини текшириш
Баланснинг аниқлиги ва реаллиги баланс моддаларини тўғри баҳолашга боғлиқ бўлади. Балансда хўжалик маблағларини баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 26 мартдаги 164-сон қарори билан тасдиқланган Бухгалтерия ҳисоботлари ва баланслари тўғрисидаги низом асосида амлага оширилади.
Бу Низомга кўра балансда кўрсатилган барча моддий бойликлар тўғри баҳоланган бўлиши керак, чунки нотўғри баҳолаш хўжалик фаолиятининг ҳақиқий натижасини бузиб кўрсатади. Нотўғри баҳолаш қўшиб ёзиш, яшириш ва бошқа ноқонуний ҳаракатлар оқибатида юзага келади.
Бухгалтерия ҳисоботи маъшлумотларининг боғланиши балансда ва бошқа ҳисобот жадвалларида акс эттириладиган айрим кўрсаткичлар билан қиёслаш орқали аниқланади. Масалан, кўриб чиқилаётган бухгалтерия балансида, 1 бўлимнинг актив қисмида «Узоқ муддатли активлар» ифодаланади. Унда асосий воситалар йил бошига ва охирига дастлабки қийматида, уларнинг эскириш сўммаси ва қолдиқ қиймати бўйича ҳам кўрсатилган. 3-сон ҳисобот жадвали «Асосий воситалар ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот»да асосий воситалар турларининг йил бошидаги ва охиридаги расшифровкаси, уларнинг йил давомидаги ўзгариши, шунингдек, эскириш сўммаси ва қолдиқ қиймати берилади. Улар бир-бирига тўғри келиши керак.
Бухгалтерия балансида асосий воситаларнинг йил бошига ва охирида кўрсатилган қолдиқлари тўғрисидаги маълумотлар (010, 011, 012 сатрлар) 3-сон шакл маълумотлари (3, 6, 7, 10, 11, 12-катак (графа)нинг 130-сатри)га мувофиқ келиши керак. Бухгалтерия балансининг маълумотлари молиявий ҳисоботини бошқа шакллари билан ҳам худди шу йўсинда таққосланади.


7.3. Балансни таҳлилга тайёрлаш
Молиявий аҳволни таҳлил қилиш учун дастлаб бухгалтерия баланси таҳлилга тайёрланиши керак. Таҳлилга тайёргарлик балансни тозалаш, рақамларни яхлитлаш ва бўлимларни гуруҳлашдан бошланади.
Ўзбекистон халқаро андоза (стандарт)ларга ўтишидан олдин ҳисобга олиш ва ҳисобот тизимида бухгалтерия баланси тартибга солувчи (регулировка қилувчи) моддалар (асосий воситалар эскириши, арзон ва тез эскирадиган буюмлар эскириши, савдо устамалари) билан тузилган. Бундай баланснинг номи баланс-брутто бўлган. Бухгалтерия балансида рақамлар аниқ бўлиши учун балансни тозалаш, яъни тартибга солувчи моддалар чиқариб ташланиши ва бир қатор моддаларни гуруҳлаш амлага оширилиши керак. Бундай бухгалтерия баланси баланс-нетто, яъни тозаланган баланс деб юритилади.
Тартибга солувчи моддаларга асосий воситалар эскириш, номоддий активлар эскириши, арзон ва тез эскирадиган буюмлар эскириши, ишлатилган фойда сўммаси, товарларга савдо устамаси киритилади.
Амалдаги меъёрий ҳужжатларга кўра баланс-нетто баҳалашда тузилади. Баланс якуни корхона тасарруфида бор бўлган маблағлар сўммасининг чамаланган баҳосини билдиради.
Бироқ таҳлил қулай бўлиши учун балансни мавжуд регуляторлардан тозалаб, айрим таркиби бир хил бўлган моддаларнинг сўммаларини бирлаштириш йўли билан тўлдирилган таҳлилий баланс тузилиши керак.
Тўлдирилган таҳлилий балансни тузишда ҳисобот йилида сўммалар акс эттирилмаган моддалар чиқарилиши, шунингдек, турли бўлимлар моддалари, масалан «Таъсисчилар билан ҳисоб-китоблар» моддаси дебиторлар (кредиторлар) ва бошқалар билан ҳисоб-китобларни акс эттирувчи моддалар билан бирлаштирилиши керак.
Кўриниб турибдики, бухгалтерия балансини таҳлилга тайёрлаш ҳам маълум даражада билимни талаб қиладиган иқтисодий ишдир. Шу туфайли бу масалага талабаларни ўқитиш жараёнида, айниқса амалий дарсларда катта аҳамият берилиши лозим.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling