Махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


“МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР ТЎҒРИСИДА ҲИСОБОТ”НИНГ (2-сон шакл) МАЗМУНИ ВА УНИ ТАҲЛИЛГА ТАЙЁРЛАШ ЙЎЛЛАРИ


Download 1.65 Mb.
bet23/50
Sana17.06.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1547347
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   50
Bog'liq
1 Мол ҳисобот таҳ ЛИЯ ФАОЛ ТАҲЛИ РИСОЛА 5 12 16

8. “МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР ТЎҒРИСИДА ҲИСОБОТ”НИНГ (2-сон шакл) МАЗМУНИ ВА УНИ ТАҲЛИЛГА ТАЙЁРЛАШ ЙЎЛЛАРИ


8.1. “Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот”нинг таркибий тузулиши
“Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот”да қуйидаги кўрсаткичлар ўз ифодасини топади:
“Маҳсулот (товарлар, ишлар ва хизматлар) сотилишидан соф тушум”
“Сотилган маҳсулот (товарлар, ишлар ва хизматлар) таннархи”;
“Маҳсулот (товарлар, ишлар ва хизматлар) сотилишидан ялпи фойда (зарар)”;
“Давр харажатлари, жами”;
“Молиявий фаолиятдан даромадлар, жами”;
“Молиявий фаолият бўйича харажатлар, жами”;
“Умумхўжалик фаолиятидан фойда (зарар)”;
“Фавқулодда фойда ва зарарлар”;
"Фойда солиғини тўлашга қадар фойда (зарар)";
“Ҳисобот даврининг соф фойдаси (зарари)”.
Мазкур кўрсаткичларнинг ҳамаси мазкур ҳисоботда кетма-кет жойлашган. Улар бир-бир билан ўзаро боғлиқ бўлиш билан бирга бир-бирини тўлдириб ҳам боради.


8.2. “Маҳсулот (товарлар, ишлар ва хизматлар) сотилишидан соф тушум”
Ҳисоботнинг бошланишида “Маҳсулот (товарлар, ишлар ва хизматлар) сотилишидан соф тушум” моддаси (010-сатр) кўрсатилади. Унда маҳсулот, товарлар, ишлар ва хизматларни сотишдан олинган тушум кўрсатилади. Мазкур кўрсаткичнинг соф тушум дейилишига сабаб, бунда солиқлар (қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи) ҳамда қайтарилган товарлар ва тайёр маҳсулотнинг қиймати, харидорнинг сотиш нархларидан чегирмалари ҳаммаси олиб ташланган бўлади. Мазкур тартиб 2004 йил 20 декабрда киритилган тартиб бўйича амалга оширилади (мазкур тартиб АВ томонидан ушбу санада 1209-2-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи асосида амалга оширилади). Мазкур кўрсаткичда асосий (операцион) фаолиятдан даромадларни ҳисобга олиш ҳисобварақлари (9000) маълумотлари ва асосий фаолияти мол-мулкни ижарага (лизингга) бериш ҳисобланган корхоналар бўйичаҳам жорий ҳисобот даврига тегишли бўлган даромад суммаси ҳам акс эттирадилар. Шунингдек, воситачи корхоналар комиссион ҳақлар суммаси ҳам мазкур кўрсаткичга қўшиб кўрсатилади. Ушбу кўрсаткични шартли равишда “Q”, деб белгилаб оламиз.
Ушбу кўрсаткич биринчидан корхона фаолиятининг пировард фаолиятининг ҳосиласи бўлса, иккинчидан ушбу кўрсаткич барча харажатларни қоплаб даромадларни олиш ва фойдага эришиш манбаи ҳамдир.



Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling