9.3. Дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг тузилиши нимани ифодалайди ва қандай аниқланади?
Дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг тузилиши ҳар бирининг умумий маблағлаода қанча фоиз ташкил қилишини ифодалайди. Ушбу кўрсаткич асосида дебиторлик ва кредиторлик қарзлари умумий сўммасида ҳар бир турнинг улуши аниқланади. Бу улуш корхонанинг ҳисоб-китоб-тўлов интизомига ва тарафлардан ҳар қайсисининг шартнома мажбуриятларини бажариш даражасига боғлиқ бўлади.
Дебиторлик қарзларининг умумий маблағлардаги улуши (Дқу) дебитор қарзлар суммасини (Деқ) барча маблағларга, яъни баланснинг умумий суммасига (Б) бўлиш йўли билан аниқланади:
Деқу = Деқ : Б
Кредиторлик қарзларининг умумий маблағлардаги улушни (Кқу) топиш учункредитор қарзлар суммасини (Крқ) барча маблағларга, яъни баланснинг умумий суммасига (Б) бўлиш йўли билан аниқланади:
Крқу = Крқ : Б
9.4. Сармояни иммобилизациялаш коэффициенти (Кс.им.) қандай аниқланади?
Иммобилизацияланганлик деганда жалб қилинганлик тушунилади. Корхона умумий маблағлари сўммасида дебиторлик қарзининг улушини кўрсатади ва у қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Деқ
Кс.им. = -------------- ;
С
бунда: Деқ - дебиторлик қарзи;
С - хўжаликмаблағлари (сармоя)нингумумийсўммаси, яъни баланснинг жами суммаси.
Ушбу коэффициент қанча ката бўлса, умумий сармоя сўммасидан шунча кўп маблағ дебиторлик қарзига жалб этилганлигини, яъни бизнинг маблағларимиз бошқа юридик ҳамда жисмоний шахслар қўлида бўлганлигини ифодалайди.
9.5. Айланма маблағларни иммобилизациялаш коэффициенти (К.маб.айм.им.) қандай аниқланади?
Айланма маблағларни иммобилизациялаш коэффициенти дебиторлик қарзининг айланма маблағлардаги улушини кўрсатади ва у қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Деқ
Кмаб.айм.им. = ----------------------
Айм.
бунда: Айм. - айланма маблағлар сўммаси.
Ушбу коэффициент қанча юқори бўлса, шунча кўп айланма маблағ айланишдан иштирок этмасдан, дебиторлик қарзларига жалб этилганлигидан далолат беради. Корхонанинг ушбу суммалари бошқа юридик ҳамда жисмоний шахслар ихтиёрида эканлигидан далолат беради. Шу туфайли уларни тезлик билан корхонага қайтариш чораларини кўриш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |