Махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 1.65 Mb.
bet33/50
Sana17.06.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1547347
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   50
Bog'liq
1 Мол ҳисобот таҳ ЛИЯ ФАОЛ ТАҲЛИ РИСОЛА 5 12 16

Крқ
Ккр.деб.н. = --------------
Деқ
Агар ушбу коэффициент 1,0 дан кўп бўлса, у кредиторлик қарзи дебиторлик қарзидан ошиб кетганлигини, яъни хўжалик маблағлари умумий сўммасидаги жалб этилган маблағлар бошқа юридик ва жисмоний шахслар қўлидаги маблағлардан ортиқ эканлигини кўрсатади ва аксинча. Агар бу коэффициент 1,0 дан кам бўлса – бошқа юридик ва жисмоний шахсларга фойдаланиш учун берилган маблағлар жалб этилган маблағлардан ортиқ эканлигини кўрсатади. Бундай ҳолатни ишобий баҳолаш мумкин, чунки бизнинг имкониятларимиз кимларнингдир олдидага мажбуриятларимизни тўлиқ қоплашлигидан далолат беради.


9.9. Дебиторлик ва кредиторлик қарзлари нисбатининг коэффициенти (Кдеб.кр.н.) қандай аниқланади?
Дебиторлик ва кредиторлик қарзлари нисбатининг коэффициенти дебиторликқарзининг кредиторликқарзидаги ҳиссасини ифодалайди. Мазкур кўрсатгич корхона ва унинг ҳамкорлари ўртасида тўлов интизомининг аҳволидан дарак беради. Одатда мазкур кўрсаткични қуйидаги формула орқали аниқланади:
Деқ
Кдеб.кр.н. = --------------
Крқ
Ушбу коэффициент 1,0 дан кўп бўлса, у дебиторликқарзи кредиторликқарзидан ошиб кетганлигини, яъни хўжалик маблағлари умумий сўммасидаги жалб этилган маблағлар бошқа юридик ва жисмоний шахслар қўлидаги маблағлардан кам эканлигини кўрсатади ва аксинча. Агар бу коэффициент 1,0 дан кам бўлса – бошқа юридик ва жисмоний шахсларга фойдаланиш учун берилган маблағлар жалб этилган маблағлардан кам эканлигини кўрсатади. Бундай ҳолатни ижобий баҳолаб бўлмайди, чунки бизнинг имкониятларимиз кимларнингдир олдидага мажбуриятларимизни тўлиқ қоплаш имкони йўқлигини кўрсатади.


9.10. Муддати ўтган дебиторлик қарзи коэффициенти (Кмуд.д.к.) қандай аниқланади?
Муддати ўтган дебиторлик қарзи коэффициенти дебиторлик қарзининг умумий суммасида унинг муддати ўтган қисми қандай ҳиссага эга эканлигини кўрсатади ва қуйидаги формула билан аниқланади:

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling