Махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 1.65 Mb.
bet29/50
Sana17.06.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1547347
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   50
Bog'liq
1 Мол ҳисобот таҳ ЛИЯ ФАОЛ ТАҲЛИ РИСОЛА 5 12 16

Сф = Фсс - Фс - Смт ;
Шундай қилиб, якуний натижага “Ҳисобот даврининг соф фойдаси (зарари)”ни аниқлашга эришдик. Мазкур кўрсаткичда бутун манфаатлар ўз ифодасини топади. Ушбу кўрсаткич қанча кўп бўлса, мулкдорга шунча яхши, унинг мулки, фойдаси кўпаяди, корхонаси барқарор фаолият кўрсатади. Меҳнат жамоаси учун ҳам яхши, чунки шунга яраша рағбатлантирилади, мукофотга сазовар бўлади, корхонанинг барқарор ишлаши, уларни иш билан таъминланишини ҳам барқарорлаштиради. Давлатга ҳам манфаатли, чунки қанча фойда кўп бўлса, ўшанча фойда солиғи ва бошқа мажбурий тўловлар ҳам ошиб боради. Давлат ва маҳаллий бюджетларнинг кўпайишига олиб келади. Жамият учун ҳам фойдали, чунки мазкур корхонада фаолият кўрсатаётган аҳолининг даромадлари оширилиши билан бирга мазкур корхона томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ва хизматларда узлулиш бўлмайди. Бозор ҳамиша тўйинган бўлади.


8.10. “Бюджетга тўловлар тўғрисида маълумот”нинг таркиби ва мазмуни
“Бюджетга тўловлар тўғрисида маълумот”да (280-470-сатрлар) корхоналар томонидан солиқ қонунчилигига мувофиқ ҳисоблаб ёзилган ва тўланадиган солиқлар ва тўловларнинг 20 та турлари бўйича бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар кўрсатилади. Буларга қуйидагилар киради:
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи;
Қўшилган қиймат солиғи;
Акциз солиғи;
Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ;
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ;
Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;
Ягона солиқ тўлови;
Ягона ер солиғи;
Қатъий белгиланган солиқ;
Бошқа солиқлар;
Республика йўл жамғармасига мажбурий тўловлар;
Бюджетдан ташқари;
Пенсия жамғармасига мажбурий тўловлар;
Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий тўловлар;
Ягона ижтимоий тўлов;
Импорт бўйича божхона божи;
Маҳаллий бюджетга йиғимлар;
Бюджетга тўловларнинг кечиктирилганлиги учун молиявий жазолар.
Кўриниб турибдики, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар анча кўп экан. Буларнинг бир жойга жамланиши тегишли бошқарув қарорларини қабул қилиш учун ахборот манбаи бўлиб ҳисобланади.
Мазкур маълумотноманинг 480-сатрида корхоналар томонидан ҳисобот даври учун бюджетга солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловларнинг ҳисобланган ва тўланган жами суммаси кўрсатилади.
Агарда корхоналарда ҳисобот даври учун ҳисоб-китоблар бўйича қонун ҳужжатлари билан ўрнатилган тартибга мувофиқ қўшилган қиймат солиғи бўйича манфий фарқ мавжуд бўлса, "Ҳисобот даври учун ҳисоб-китоб бўйича тўланади" устуни бўйича 310-сатрда ушбу манфий фарқ суммаси "минус" белги билан кўрсатилади. Бу ўз навбатида жами бюджетга тўловлар суммасида акс эттирилади.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling