9.6. Ўз маблағини иммобилизациялаш коэффициенти (Кўзим)қандай аниқланади?
Ўз маблағини иммобилизациялаш коэффициенти ўз маблағларида дебиторлик қарзларининг ҳиссасини кўрсатади. Ушбу кўрсаткичнинг миқдори қанча кўпайса, шунча салбий ҳолатга яқинлигини ифодалайди. Чунки ўз маблағларимизнинг бир қисми кимларнингдир фойдаланишида эканлигидан далолат беради. Буни қуйидагича аниқлаш мумкин:
Деқ
Кўзим= ---------- ;
Ўз
бунда: Ўз – ўз маблағлари суммаси.
9.7. Жалб этилган маблағлар коэффициенти (Кж.м.)қандай аниқланади?
Жалб этилган маблағлар коэффициенти (Кж.м.) кредиторлик қарзларининг хўжалик маблағлари умумий сўммасидаги улушини кўрсатади ва у қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Крқ
Кж.м. = ----------------------
С
бунда: Крқ - муайян санадаги кредиторлик қарзи сўммаси.
Коэффициент ошиб борган сари кредиторлик қарзининг корхона умумий хўжалик маблағлари сўммасидаги салмоғи ҳам ошиб боради ва бошқа жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг бизнинг айланма мабағларга жалб этилганларининг кўпайганлигидан далолат беради.
Ушбу коэффициентдан барча мажбуриятларни таҳлил қилиш чоғида ҳам фойдаланилади. Агар маблағлар манбалари таҳлил қилинаётган бўлса, жалб этилган маблағлар коэффициентини қуйидаги формула бўйича ҳисоблаш зарур:
П2Б
Кж.м. = ------------------
С
бунда: П2Б - баланс пассиви 2-бўлимининг жами.
Мазкур кўрсаткич барча мажбуриятлар, яъни бошқа жисмоний ва юридик шахс маблағларинингбизнинг фаолиятимизга жалбэтилганлигини кўрсатади. Бу коэффициент мажбуриятларнинг хўжалик маблағлари умумий сўммасидаги улушини ифодалайди.
9.8. Кредиторлик ва дебиторлик қарзлари нисбатининг коэффициенти (Ккр.деб.н.) қандай аниқланади?
Кредиторлик ва дебиторлик қарзлари нисбатининг коэффициенти кредиторлик қарзининг дебиторлик қарзидаги ҳиссасини ифодалайди. Мазкур кўрсатгич корхона ва унинг ҳамкорлари ўртасида тўлов интизомининг аҳволидан дарак беради. Агар тўлов интизоми бузулса, шу иккала кўрсаткичнинг ҳам миқдори ошиб боради ва муддати ўтган қисмига ўтиб кетади. Шу туфайли айниқса ҳозирги пайтда жуда ишончли ҳамкорларни топишни тақозо қилади. Одатда мазкур кўрсаткични қуйидаги формула орқали аниқланади:
Do'stlaringiz bilan baham: |