Махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 1.65 Mb.
bet34/50
Sana17.06.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1547347
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   50
Bog'liq
1 Мол ҳисобот таҳ ЛИЯ ФАОЛ ТАҲЛИ РИСОЛА 5 12 16

Муў.деқ
Кмуд.д.қ. = ----------------------
Деқ
бунда: Муў.деқ. - муддати ўтган дебиторлик қарзлари суммаси.
Ушбу коэффициентнинг ортиб бориши қарзларни ундиришдаги мавжуд камчиликларни, буюртмачилар, харидорлар томонидан ҳисоб-китоб-тўлов интизоми бузилаётганлиги каби салбий жараёнларни кўрсатади. Мазкур кўрсаткич миқдорининг ошиб бориши мазкур иқтисодиёт субъектида молиявий аҳволнинг ёмонлашаётганлигидан далолат беради.


9.11. Муддати ўтган кредиторлик қарзи коэффициенти (Кмуд.кр.қ.) қандай аниқланади?
Муддати ўтган кредиторлик қарзи коэффициентикредиторлик қарзида унинг муддати ўтган қисмининг ҳиссаси қанча эгалигини кўрсатади ва у қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Муў.крқ
Кмуд.кр.қ. = ------------------
Крқ
бунда: Муў.крқ - муддати ўтган кредиторлик қарзлари суммаси.
Бу коэффициент миқдорининг ортиб бориши ҳисоб-китоб-тўлов интизомида камчиликлар мавжудлигини, корхонанинг молиявий аҳволи ёмонлашиб бораётганлигини, унинг ноликвидлилиги ва тўловга қобилиятсизлик эҳтимолининг ошиб бораётганлигини кўрсатади. Шу туфайли таҳлил жараёнида муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзларига алоҳида эътибор бериш керак.
Муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг ҳар бир тури бўйича уларнинг келиб чиқиш сабабларини, бу маблағларни қайтариш имкониятини аниқлаш, уларни камайтириш юзасидан таҳлилчилар томонидан аниқ тавсиялар ишлаб чиқилиши зарур.


9.12. Дебиторлик ва кредиторлик қарзларини камайтириш ва корхонанинг молиявий аҳволини яхшилашнинг асосий йўналишлари нималардан иборат?
Меҳмонхона хўжаликларида ҳам бошқа иқтисодиёт субъектлари сингари дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг аҳволини яхшилашнинг асосий йўналишлари, бизнинг фикримизча, қуйидагилардан иборат:

  • зарур маҳсулотни етказиб бериш ва харид қилиш шартномаларини ўз вақтида ва тўғри тузиш;

  • ҳисоб-китоб-тўлов ҳужжатларини ўз вақтида ва тўғри расмийлаштириш;

  • маҳсулот етказиб бериш ва сотишни вақтида ҳисоб-китоб қилиб бориш;

  • маҳсулот етказиб берувчилар ва харидор корхоналарининг молиявий аҳволини ўрганиш натижасида тегишли шартномаларни тузиш;

  • Маҳсулот (иш, хизмат) ҳажмини ошириш ва сифатини яхшилаш;

  • маҳсулот етказиб берувчилар (асосан турфирмалар) ва харидорлар билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиш;

  • корхона бухгалтерлари, иқтисодчилари ва молиявий хизматларни кўрсатувчи ходимларининг малакасини мунтазам равишда ошириб бориш;

  • корхоналарнинг молиявий аҳволини ўз вақтида таҳлил қилиш ҳамда уларнинг натижаларини менежерларга тақдим этиш.

Ҳар бир корхона раҳбари дебиторлик ва кредиторлик қарзлари ҳолати фақат шу корхонанинг эмас, балки унга ҳамкор корхоналарнинг ва умуман бутун республика иқтисодиётининг молиявий аҳволига таъсир кўрсатадиган асосий омиллардан бири эканлигини доимо назарда тутиши керак.



Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling