Махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 1.65 Mb.
bet40/50
Sana17.06.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1547347
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   50
Bog'liq
1 Мол ҳисобот таҳ ЛИЯ ФАОЛ ТАҲЛИ РИСОЛА 5 12 16

Ҳаракатдаги маблағлар (сармоя) (ҲС) - оборотда мунтазам қатнашадиган ўз оборот маблағлари ҳажми. Ўз оборот маблағлари, шунингдек муддати ўзайтирилган дебиторлик қарздорликда ҳам бўлади, у оборотда узоқ вақт иштирок этмай, у иммобиллашган (яъни бошқа нарсага жалб этилган) бўлади. Шунинг учун ҲСни аниқлаш учун ОЎМдан 2а-«Дебиторлик ва кредиторлик қарздор­лик ҳақида ахборот» шаклида акс этган муддати ўтган де­биторлик қарздорлигини (мудк) чегириб ташлаш керак:

ҲС = ОЎМ - МУДК

  1. Жалб қилинган маблағлар (сармоя) (ЖС) - узоқ муддатли (УМ) ва жорий мажбуриятлар (ЖМ) йиғриндисидир, у корхонанинг ҳозирги пайтдаги қарзлари миқдорини кўрсатади ва у баланс пассиви 2-бўлими якунига тенгдир (2П):

ЖС = УМ +ЖМ = 2П.

  1. Жорий активлар (ЖА) («Мобил активлар», «Оборот маблағлари» деб ҳам аталади) - захира, харажат, пул маблағлари ҳамда дебиторлик қарздорлигида бўлган маблағларни акс эттиради, яъни у баланс активи 2-бўлими якунига тенгдир:

ЖА = 2А.
Уларни асосий воситалар ва бошқа оборотдан ташқари активлардан фарқли равишда қарздорлар билан ҳисоб-китоб қилиш учун тез қайтариб олиш мумкин бўлганлиги сабабли мобил актив дейилади.

  1. Жорий ёки қисқа муд­датли мажбуриятлар (ЖМ) -йил мобайнида тўланиши зарур бўлган қарздорлик. Унга қисқа муддатли қарзлар, кредитлар, олинган бунаклар киритилади. Бу сўммани аниқлаш учун баланс пассиви 2-бўлими якунидан (2П) узоқ муддатли мажбуриятларни (УМ) чегириб ташлаш керак. Унинг формуласи:

ЖМ = 2П - УМ.

  1. Узок муддатли актив­лар (УМА) (уларни «Иммобиллашган активлар» деб номлаш қабул қилинган) - асосий восита­лар ва бошқа оборотдан ташқари активлар йиғиндисибўлиб, улар оборот маблағлари (мобил активлар)дан фарқли равишда секинроқ айланади ва баланс активи 1-бўлими якуни бўйича аниқланади. Унинг формуласи қуйидагичадир:


Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling