11.2. Активларнинг ликвидлик нуқтаи назаридан турлари
Жорий мажбуриятларни бажариш учун ликвидлилиги айланиш тезлигига, яъни нақд пулга айланиш тезлигига боғлиқ бўлган турли активлардан фойдаланиш мумкин. Корхона активлари ликвидлилик даражасига қараб қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
Ликвидлилиги энг кучли активлар. Улар жумласига барча пул маблағлари ва қисқа муддатли молиявий маблағлар, яъни қимматли қоғозлар киради. (1-шакл. Бухгалтерия баланси. Активнинг 2-бўлими, 170-200-сатрлар).
Тез сотиладиган активлар. Улар муддати ўтказиб юборилган қисмдан ташқари дебиторлик қарзларини ва бошқа активларни ўз ичига олади (1-шакл. Активнинг 2-бўлими, 220-дн 290-гача бўлган сатрлар минус 2а-шакл 7-графасининг якуни).
Секин сотиладиган активлар. Бунга баланс активи 2-бўлимининг «Захиралар ва чиқимлар», «Бўлажак давр харажатлари», шунингдек, баланс активи 1-бўлимидан «Узоқ муддатли инвестициялар» деган моддалар киради (1-шакл.Активнинг 2-бўлими, 120 дан 160 гача бўлган сатрлар, активнинг 1-бўлими, 40 дан 100 гача бўлган сатрлар).
Қийин сотиладиган активлар. Булар асосий воситалар, номоддий активлар, тугалланмаган сармоя маблағлар, ускуна ва қурилмалар, муддати ўтказиб юборилган дебиторлик қарзларидир (1-шакл, активнинг 1-бўлими, 12, 22, 30-сатрлар плюс 2а-шакл 7-графасининг якуни).
Молияни бошқариш санъати ҳисоб счетларда минимал миқдорда маблағ сақлаб, уларнинг қолганини тез сотиладиган активларда сақлашдан иборатдир.
Ҳисоб-китоб счетидаги сўмма қанча катта бўлса, тўловлар ва мажбуриятлар юзасидан мавжуд маблағлар билан ҳисоб-китоб қилиш имконияти шунча кўп бўлади. Бироқ, пул маблағлари захирада ва харажатда, яъни айланишда бўлса, уларни нақд пулга айлантириш анча мураккаб бўлади.
Кредиторлар кредит беришдан олдин қай даражада хатарга йўл қўяётганларини аниқлайдилар. Бунинг учун корхонанинг кредитни қайтариш қобилиятини таҳлил қиладилар, яъни тегишли кўрсаткичлар ёрдамида унинг ликвидлигини ва тўлов қобилиятини билиб оладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |