Абсолют ликвидлилик коэффициенти (Абс. Лик.К.) жорий мажбуриятлардаги пул маблағларининг улушини кўрсатади ва у пул маблағларининг жорий мажбуриятларига нисбати сифатида аниқланади. Пул маблағлари - кассада, ҳисоб-китоб счетида, валюта ҳисоб счетида ва бошқаларда мавжуд бўлган пулдир. У қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқилади:
ПМ Ш.1. Сатр 170+180+190
Абс. Лик. К. = ---------- ёки ---------------------------------------
ЖМ Ш.1. Сатр 540 - (400+410)
Абсалют ликвидлилик коэффициенти асосида муайян пайтда мажбуриятларни қоплаш учун пул маблағлари мавжудлигини аниқлаш мумкин. Бу коэффициент, энг аввало, корхонага етказиб берувчиларни қизиқтиради. Ушбу коэффициент қанча юқори бўлса, корхонанинг энг зарур мажбуриятлар бўйича (солиқлар, ишчи ва хизматчиларга иш ҳақи тўлаш бўйича) ҳисоб-китоб қилиш имкониятлари шунча кўп бўлади. Мазкур коэффициент 0,2 ва ундан юқори бўлганида нормал ҳисобланади.
11.4. Корхонанинг ликвидлигини таъминлашда қўлланиладиган қўшимча кўрсаткичлар ва уларни аниқлаш йўллари
Юқорида кўрсатиб ўтилган коэффициентлар асосий ҳисобланади ва шуларга таянган ҳолда корхонанинг ликвидлилиги, тўлов қобилияти ва кредитни қутилиш қобилияти ҳақида ишончли хулоса чиқариш мумкин бўлади. Бироқ, корхонанинг бу борадаги ҳақиқий аҳволини янада пухта ўрганиш учун яна бир қатор кўрсаткичларни ҳисоблаш тавсия этилади.
Ишлатиладиган сармоянинг ўзгарувчанлиги ёки ўзгарувчанлик коэффициенти (ЎК): захиралар ва сармояга, яъни муддати кечиктирилган дебиторлик қарзларини чегириб ташлагандан кейин қолган ўз айланма маблағларига нисбати сифатида белгиланади ва у қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқарилади:
Зах.Хар. Ш.1. Сатр 120 + ... + 150
ЎК = --------------- ёки ------------------------------------------------
ЎМАйм Ш.1. Сатр 390+400-110-Ш.2а,7гр)
Бунда: Зах.хар - захиралар ва харажатлар;
ЎМАйм - ўз маблағлари ва узоқ муддатли пассивларнтинг
айланма маблағлардаги сўммаси.
Ушбу кўрсаткич корхонанинг эркин ҳаракатлантириш имконини бермайдиган шаклдаги ўз сармоясининг улушини англатади. Чунки жорий қарзлардан узилиш учун захиралар ва харажатларни муомалага киритиш, муддати ўтган дебиторлик қарзларини қайтариш керак бўлади.
Ишлатилаётган сармоя ҳаракатчанлигининг юқори коэффициенти банкротлик хавфи борлигидан далолат беради.
Бу коэффициент 0,5 дан ортиқ бўлмаслиги, яъни захира ва харажатлар сўммаси ўз айланма маблағлари жами сўммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги нормал ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |