10.3. Корхона молиявий ҳолатини тўлиқ баҳолаш
Баланс умумий сўммаси корхонанинг муайян бўлим ва моддаларда тақсимланган барча маблағларни акс эттиради.
Баланс алоҳида моддалари ва бўлимлари сўммаларининг умумий якунга нисбати уларнинг баланс сўммасидаги улушини ташкил қилади. Моддаларнинг муайян санадаги улушлари баланснинг таркибий тузилмаси дейилади. У корхона хўжалик фаолияти тузилиши ҳамда амалга оширилган ишларга боғлиқ бўлади. Шундай қилиб, савдони олсак, баланс активида товар захиралари, саноатда эса асосий воситалар, ишлаб чиқариш захиралари ва харажатлар муҳим ўрин тутиши мумкин.
Бозор муносабатлари шартларида олинадиган кредитлар учун фоизлар юқори бўлганлиги сабабли, баланс пассивидаги манбаларда ўз маблағлар устунлик қилиши керак. Балансни таҳлил қилишда унинг тузилмаси аниқланади, хўжалик фаолияти натижасида маблағлар таркиби ва улар манбаларида рўй берган ўзгаришлар ўрганилади, маблағлар қанчалик туғри жойлаштирилганлиги изоҳланади ва корхона молиявий холати олдиндан баҳоланади.
Хусусан, баланс тузилмаси таҳлил қилинаётганда оборотдан ташқари (узоқ муддатли) ва o6îрот активлари, ўз ва жалб қилинган маблағлар манбалари ўртасидаги нисбат аниқланади, дебиторлик ва кредиторлик қарзларнинг ўзгарганлиги, узоқ муддатли ва қисқа муддатли кредит ва қарзлардан фойдаланиш самарадорлиги кўриб чиқилади, бу ўзгаришларга баҳо берилади (6-жадвал).
6-жадвал
«Турон» ОТАЖнинг ҳисобот йилидаги қисқартирилган бухгалтерия баланси
(сўммаси, минг сўм; улуши, %)
Do'stlaringiz bilan baham: |