Махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети


Download 71.21 Kb.
Sana25.03.2023
Hajmi71.21 Kb.
#1294743
Bog'liq
Ҳисобот Шодибек ака


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА
МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

Умумий физика” КАФЕДРАСИ УКИТУВЧИСИ
АМИНОВ ШОДИБЕК ЙУЛДОШЕВИЧНИНГ 2022 ЙИЛ

  1. ДЕКАБРДАН 31 ДЕКАБРГАЧА БЎЛГАН МУДДАТДА ЎзМУ ҲУЗУРИДАГИ ПЕДОГОГИК КАДРЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ МИНТАҚАВИЙ (ТАРМОҚ) МАРКАЗИ КУРСИДА ТИНГЛОВЧИСИ СИФАТИДА АМАЛГА ОШИРГАН ИШЛАРИ БЎЙИЧА


ҲИСОБОТИ

ТЕРМИЗ -2022
Мен, Термиз Давлат университети Физика-математика факультети “Умумий физика” кафедраси укитувчисиАминов Шодибек Йулдошевич Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш тизимини жорий этиш тўғрисида 2019 йил 27 августдаги ПФ-5789-сон Фармони, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021-йил 21-декабрдаги “2022-йилда ўтказиладиган олий таълим муассасалари, академик лицей раҳбар ва педагогик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари режаси ва тингловчилар контингентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 530-сонли буйруғи ҳамда Термиз давлат университети ректорининг “Раҳбар кадрлар ва профессор-ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга юбориш тўғрисида” ги 29.12.2022 йилдаги № 226- ХС буйруғига асосан 2022 йил 1 декабридан 31 декабргача ЎзМУ ҳузуридаги педагогик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш минтақивий (тармоқ) марказида тингловчиси сифатида ўз малакамни ошириб қайтдим.
2022 йил 1 декабрида Тошкент шаҳрига етиб бориб ЎзМУнинг Минтақавий Марказ маъмуриятига бориб рўйхатдан ўтдим ва ходимлар бўлими бошлиғига етиб келганлигим тўғрисидаги хизмат сафаримга муҳр бостирдим ва ётоқхонасига жойлашдим.
Куннинг иккинчи ярмида соат 14-00 да БММ қошида жойлашган бинода дарсларимиз бошланди. Биз “Физика” йўналишида 8 киши бир гуруҳ бўлиб ўқидик.
6 декабрь куни Кириш тестини топширдим ва 60 фоиз натижага эришдим.
Малака ошириш жараёнида қуйидаги модуллардан ўз билимларимизни оширдик:
1. Астрофизика .
2. Таълим –тарбия жараёнларини ташкил этишнинг қонунчилик нормалари
3.Амалий хорижий тилни ўрганишнинг интенсив усуллари
4. Таълимни бошқарув жараёнидан тизимли таҳлил ҳамда қарор қабул қилиш асослари
5. Таълимда мультмедия тизимлари ва масофавий ўқитиш методлари
6. Электрон педагогика асослари ва педагогик шахсий, касбий ахборот майдонини лойиҳалаш
7 Замонавий таълим ва инновацион технологиялар бўйича илғор хорижий тажрибалар

Инновацион таълим технологиялари


9. Педагогик компонентлик ва креативлик асослари
10. Нанофизика
12. Хорижий тил (махсус фан инглиз тили)
“Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курси тингловчиларини баҳолаш мезонлари” (100 баллик тизимда) га асосан ҳар бир тингловчи максимал қуйидаги натижаларга эришдим:
1 Касбий фаолият (Электрон портфолиодаги натижалар асосида) 5,4 балл:
2. Якуний (чиқиш) On-line тести натижаси - 40 балл балл
3. Битирув иши ҳимояси – 14 балл.
Жами: 59,4 балл билан малака ошириш курсини якунладим.
Ушбу малака ошириш курсида мен ўқув жараёнини ташкил этишда замонавий услублар соҳасидаги сўнгги янгиликлар, юқори самарали замонавий таълим ва инновация технологиялари, илғор хорижий тажрибани кенг жорий этган ҳолда дарсни ташкил этиш, глобал Интернет тармоғи, мультимедиа тизимлари, модул, кредит тизими ва масофадан ўқитиш усулларидан фойдаланган ҳолда,замонавий инновацион педагогика, ахборот-коммуникация технологиялари ўқув жараёнига тадбиқ этишни зарурлиги, амалий хорижий тил чуқур ўзлаштириш ва ундан ўз касб маҳоратимизни педагогик ва илмий фаолиятимизни муттасил ошириб боришимиз учун кенг фойдаланиш кераклиги ҳақида маълумотларга эга бўлдим.
2023 йил 1 январь куни Термизга етиб келдим ва 4 январдан иш фаолиятимни бошладим.
Хизмат сафарига бориб-келиш учун кетган харажатларнинг асосини ушбу ҳисоботга илова қилдим.
Физика-математика факультети
Умумий физика кафедраси
укитувчиси: Аминов Ш.Й.
Download 71.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling