Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
Банк иши ва молия асослари китоб 23 04 2021 Akmal Norov 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4.1. Банк рискларини бошқариш тизими ва унинг тузилиши.
Назорат учун саволлар 1. Банкларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлган тарихий шарт- шароитларини ёритиб беринг? 2. Банкларнинг турлари ва улар фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини, банк тизими ва унинг элементларини айтиб беринг? 3. Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини, пул хўжалигининг юзага келиши ва пулларни сақлаш учун махсус муассасаларнинг зарурлигини, пул хўжалигининг номарказлашуви ва унинг шаклларини кенгайиши бўйича нималарни биласиз? 4. Пул ва кредит хўжаликларининг барқарор шаклларининг юзага келиши, марказий банкларнинг юзага келиш сабаблари ва шарт-шароитлари бўйича нималарни биласиз? 5. Марказий банк фаолиятининг мақсади, унинг ташкилий тузилиши ва функцияларини ёритинг? 6. Марказий банк фаолиятининг мақсади, вазифалари ва унинг ташкилий тузилишини очиб беринг? 7. Марказий банкнинг функциялари: эмиссион функция; “банкларнинг банки” функциясини ёритиб беринг? 8. Марказий банкнинг “давлатнинг банки” функцияси; расмий олтин-валюта захираларини бошқариш функциясини тушунтириб беринг? 57 4-МАВЗУ. БАНК РИСКЛАРИ ВА УЛАРНИ БОШҚАРИШ. Режа: 4.1. Банк рискларини бошқариш тизими ва унинг тузилиши. 4.2. Кредит риски мазмуни, баҳолаш ва уни бошқариш усуллари. 4.3. Фоиз риски ва уни бошқариш усуллари. 4.1. Банк рискларини бошқариш тизими ва унинг тузилиши. Риск - бу тадбиркорлик фаолиятининг энг асосий элементларидан бири ҳисобланиб, у кенг маънога эга бўлган кўп қиррали тушунча. Шунинг учун банк фаолиятининг самарадорлигига эришиш, унинг молиявий барқарорлигини таъминлаш учун иқтисодиётда мавжуд рисклар, уларнинг банк фаолиятига таъсир қилиш томонларини чуқур ўрганиб чиқиш зарур. Шу сабабли махсус адабиётларда, амалиётда мавжуд бўлган баъзи бир фикр ва мулоҳазаларни кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир. Товар-пул муносабатлариниг ривожланиши рискнинг иқтисодий категория сифатида юзага келишига ва субъектлар фаолиятида мустаҳкам ўрнашиб олишига имконият яратди. Шунинг учун ҳам рисклар бизни туну-кун, ҳар ер ва ҳар жойда ўраб келмоқда. У бизнинг ҳаётимизда ҳар доим ҳам қочиб бўлмайдиган ва ечиш лозим бўлган бир жараён бўлиб бирор бир натижани юзага келишига асос бўлади. Бундай натижа салбий ва ижобий бўлиши мумкин. Рискнинг синоними сифатида биз ишончсизликни, имконияцизликни, бир воқеа бўлиш-бўлмаслигини олдиндан айтиб бера олмаслик кабиларни мисол қилиб кўрсатишимиз ҳам мумкин. Энди биз рискнинг туб моҳиятини кўриб чиқадиган бўлсак, “риск”сўзи испанча-португалча сўздан олинган бўлиб “сув остидаги қоя” деган маънони билдиради. Шунинг учун ҳам риск хавф туғдириш эҳтимоли мавжудлигини ифода қилади. Таниқли луғатчи С.Н. Ожеговнинг рус тили луғатида “риск” бу “муваффақиятга интилиш, бахтли ҳодиса, умид” деган маънони англатади дейилса, машҳур Вебстера луғатида рискга “хавф, зарар 58 ёки талофат кўриш эҳтимоли”, деб қаралган. В.Т. Севрук 4 “риск-бу зарар кўриш ёки манфаатни қўлдан чиқариш билан боғлиқ эҳтимоллар ўлчамидир” 5 деган таъриф беради. Профессор В.М.Усоскин “Риск доимо ноаниқлик билан бирга келиб, охирги ўз навбатида олдиндан кўра билиш қийин ёки мумкин бўлмаган воқеалар билан боғлиқ бўлади” 6 деб изоҳлайди. Баъзи муаллифлар томонидан риск бу ноаниқлик деб таърифланади. Е.С.Стоянова “Риск бу режалаштирилган вариантга нисбатан даромад ола олмаслик ёки зарар кўриш эҳтимолидир” 7 деб таъриф келтирса, бошқа бир гуруҳ муаллифлар 5 риск бу корхона ресурсларининг бир қисмини йўқотиш ёки даромад ола олмаслик,қўшимча ҳаражатлар қилиш хавфидир деб уқтиришади. Баъзи бир иқтисодчилар рискни «хавф-хатар» деб ифодалайдилар. Баъзи олимлар рискни «таваккалчилик» деб ифодаласалар, бошқалари рискга «хато», «иккиланиш», «ноаниқлик», «мавхумийлик» ва ҳоказолар деб таъриф бериш тўғрироқ деган хулоса қиладилар. 8 Ҳар бир фаолиятни амалга оширишда иккиланиш ёки хавф - хатар бўлиши мумкин. Лекин уларни риск мазмунида ифода қилиб бўлмайди. Бугунги кунда мамлакатимиз банклари ўз тасарруфидаги ресурсларидан тўлиқлигича реал секторни кредитлаш учун фойдаланмаётганлиги ачинарли ҳол. Бундан келиб чиқиб, иқтисодиётнинг реал сектори эҳтиёжларини молиялаштириш мақсадида ортиқча банк ликвидлилигидан воз кечиш, ушбу ресурслардан реал иқтисодиётни кредитлаш орқали самарали фойдаланиш лозим. Аслида, «риск» сўзи италянча «риск» сўзидан олинган бўлиб, «сув остидаги қоятош» маъносини англатади, яъни қадимда денгизчилар сув ости тошларининг чиқиб қолиши хавфи риск деб 4 Севрук В.Т. Банковские риски. М.: Дело., 1995 г.. с. 3 5 Ольшаннов А.И.. Банковское кредитование. М.: РДЛ., 1997 г.с.34. 6 Усоскин В.М. Современный коммерческий банк. – М.: Финансы и статистики, 2003. 26 - б. 7 Стоянова КС. Финансовый менеджмент. - М.: Дело, 2002. – 121 с. 5 Грабовой П.Г., Петрова С.Н., Полталцев С.И. и др. Риски в современном бизнесе. М.: Алянс.. 1994 г. С.27. 59 аталган 9 . Профессор В.М. Усоскин «риск доимо ноаниқлик билан бирга келиб, охири олдиндан кўра билиш ёки мумкин бўлмаган воқеалар билан боғлиқ бўлади» 10 ,-деб изоҳлайди. Е.С. Стоянова эса «риск режалаштирилган вариантга нисбатан даромад олмаслик ёки зарар кўриш эҳтимолидир», деб таъриф беради 11 . Профессор В.Т. Севрук «риск ҳолат, яъни ҳар бир ишлаб чиқарувчининг ҳолати» деган таърифни берган бўлса 12 , рус олими А.Олшанный «риск зарар кўриш ёки манфаатни қўлдан чиқариш билан боғлиқ эҳтимоллар ўлчамидир» деган таъриф келтиради. Баъзи маҳаллий олимларимиз рискни «хавф-хатар» деб ифодаласалар, баъзилари эса хато, иккиланиш, ноаниқлик мавҳумийлик ва ҳоказолар деб таъриф бериш тўғрироқ деб таъкидладилар. Бозор иқтисодиёти шароитида риск бу - тадбиркорликнинг энг асосий элементларидан бири ҳисобланади. Рискнинг ўзига хос хусусиятлари бу – ноаниқлик, кутилмаган холат, ишончсизлик ва таҳмин. Сиёсий ва иктисодий нобарқарорлик шароитида риск даражаси ошади. Рискнинг иккита функцияси бор: рағбатлантирувчи ва ҳимояловчи. Рискнинг рағбатлантурувчи функциясининг иккита жиҳати бор, яъни конструктив ва деструктив. Конструктив жиҳати шундай бир холатда юзага келадики, бунда риск иқтисодий қарорларни хал қилишда катализатор ролини ўйнайди, айниқса инновацион, инвестицион қарорларни қабул қилишда. Деструктив кўриниши эса асосланмаган риск билан қабул қилинган ва амалга оширилган қарорлар натижасида юзага келади. Рискнинг ҳимояловчи функцияси ҳам икки жиҳатга эга: тарихий-генетик ва ижтимоий-ҳуқуқий. Тарихий-генетик жиҳати шундан иборатки, инсонлар доимо стихияли тарзда кутилмаган нохуш вокеалардан ўзларини асраш шакллари ва воситаларини излайдилар. Амалиётда бу суғурталанган резерв фондларини 9 А.Ўлмасов, Шарифходжаев М. Иқтисодиёт назарияси. Т.: Меҳнат., 1995 йил, 387-б. Абдуллаев Ё, Бобоқулов Т. Кредит.100 саволга 100 жавоб.Т.: 1996 й., 80-б. 10 Усоскин В.М. Современный коммерческий банк. – М.: Финансы и статистики, 2003. 24 - б. 11 Стоянова КС. Финансовый менеджмент. - М.: Дело, 2002. - 105 б. 12 Севрук В.Т. Банковские риски. М.: Дело., 1995 г.. с. 4 60 ташкил этиш, тадбиркорлик рискларини суғурталаш каби кўринишларда намоён бўлади. Ижтимоий-ҳуқуқий жихати эса, хўжалик, мехнат, жиноий қонун ҳужжатлари тўпламида риск категорияларини жорий қилишда намоён бўлади. Булардан ташқари рискнинг яна қуйидаги хусусиятлари мавжуд бўлиб, улар қарама-қаршилик, алтернативлилик ва ноаниқликлардир. Қарама-қаршиликлар қуйидагиларда намоён бўладилар: риск бир томонлама муҳим иқтисодий, сиёсий ва маънавий-аҳлоқий натижаларга олиб келади, яъни ижтимоий, техник ривожланишни тезлаштиради, жамиятнинг фикр ва маънавий муҳитига ижобий таъсир қилади. Иккинчи томонлама эса, аксинча таъсир қилиши мумкин, яъни риск ижтимоий-иқтисодий ва маънавий ривожланишга тўсқинлик қилиши мумкин. Алтернативлилик, бу бир ёки бир қанча кўринишдаги қарорларни тезлик билан танлашда намоён бўлади. Танлаш лозим бўлмаган жойда рискли жараёнлар ҳам вужудга келмайди ва риск бўлмайди. Ноаниқлилик, бу албатта ноаниқ, яъни кутилмаган холатлар билан боғлиқ. Унинг юзага келиш ва тус олиш шакли ноаниқ бўлиб қолаверади. А.Маршал, Дж.фон Нейман, О.Моргенштерн, Ф.Найтлар рискга қуйидагича ёндашганлар 13 : «Риск ва ноаниқлилик категорияси иқтисодий муносабатларда катта рол ўйнайди. Хўжалик фаолиятининг ажралмас қисми бўлган ноаниқлилик барча мураккаб ва мухим иқтисодий ходисаларнинг асосида ётади. Ноаниқлилик моҳияти рискда намоён бўлади». Ўтган асрнинг 20-йилларида Ф.Найт 14 биринчилардан бўлиб даромад доим ноаниқлилик билан боғлиқ деган фикрни олға суради. Банк мижознинг фойда олиши учун шарт-шароит яратар экан, демак ўзининг манфаатини ҳам амалга оширган бўлади. Банкларнинг келажакдаги янги хизмат турларини кенгайтириш ва мижозларни янада жалб қилиш мақсади юзасидан; “Замонавий банк хизматлари бу тармоқни кенгайишида туртки бўлади”,- дейди америкалик тахлилшунос олима Кейт Сталтер. 15 Шундай экан, 13 «Система страхования банковских рисков» Ю.А.Соколов, Н.А.Амосова, Москва-2003йил, 6-бет. 14 «Система страхования банковских рисков» Ю.А.Соколов, Н.А.Амосова, Москва-2003йил, 7-бет. 15 “The Future of Banking” by Kate Stalter, Contributor. U.S.News/Money/ June 29, 2015. 61 тижорат банкнинг мижозларга нисбатан шериклик муносабати ўзаро манфаатдорлик қоидасига асосланиши лозим.П.Самуелсон эса, қуйидагиларни таъкидлаган: «Ноаниқлилик қарама- қаршиликлар натижасида келиб чиқади, яъни инсонлар нималарни кутмоқдалар-у, нималар содир бўлмоқда, бунинг натижаси эса фойда ёки зарарда намоён бўлади». Иқтисодиётнинг табақалашган даражасида рискларни қуйидагича таърифлаш мумкин: - иқтисодий риск; - ижтимоий-сиёсий риск; - фискал-монетар риск. Иқтисодий риск деганда, умумий йирик тизим ва унинг таркиби ривожланишида, шу жумладан, агар бундай тизимнинг умумиқтисодий мувозанатини ва унинг ЯИМнинг ўсиш суръатини жаҳон бозорида рақобатбардош маҳсулотни чиқариш орқали ўрнатиш мақсади қўйилган бўлса, у ҳолда ишлаб чиқариш шаклларини оқилона уйғунлашувини танлашда юзага келадиган рисклар мажмуи тушунилади, давлатнинг антициклик усуллар ва бошқалардан фойдаланиб самарали чора-тадбирлар ўтказишини тақозо қилади. 1-чизма Риск турларининг тизимланиши 16 16 Иқтисодий адабиётлар материаллари асосида муаллиф томонидан тузилган. 62 Ижтимоий-сиёсий риск деганда, умуман йирик тизим ва унинг таркиби ривожланишида, шу жумладан, давлатнинг нархни шакллантириш сиёсатига, шунингдек, мулк ва интеллектуал бойлик жамғармаларининг манбаларини: Download 2.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling