Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Фаннинг бошқа иқтисодий фанлар билан ўзаро
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
Банк иши ва молия асослари китоб 23 04 2021 Akmal Norov 1
1.3.Фаннинг бошқа иқтисодий фанлар билан ўзаро
алоқадорлиги. “Банк иши ва молия асослари” фани фундаментал, назарий фанлардан бири бўлиб, бошқа иқтисодий ва мутахассислик фанларини чуқур ўрганишда асос бўлиб хизмат қилади. Шунингдек, мазкур фан “Банк иши” таълим йўналиши учун 2 – семестрда ўқитилади. Фаннинг ўқитишдан мақсад талабаларни пул-кредит соҳаси қонуниятлари, уни ижтимоий такрор ишлаб чиқаришдаги тутган ўрни, назарий асосларини, жамият ҳаётидаги 17 аҳамиятини, уларни муомаласини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш ва бошқалардан иборат. Шунинг билан бирга, фан банк, банк тизими, кредит тизими ва унинг жамият тараққиётидага ўрни, мамлакат пул муомаласини ташкил қилиш, мақсади ва вазифаларини ўргатишдан иборат. Мазкур фан пулнинг харид қуввати, унинг мамлакат иқтисодиётини барқарорлигига таъсири, инфляция ҳамда мавжуд макроиқтисодий омилларни чуқурроқ ўрганишдан иборат. Шунинг учун “Банк иши ва молия асослари” фани “Банк иши”, “Солиқлар ва солиққа тортиш”, “Молиявий менежмент”, “Тижорат банкларининг қимматли қоғозлар билан операциялари” фани билан чамбарчас боғлиқ. Бугунги кунда кредит пулларга кескин ошиб бормоқда. Кредит пуллар деб кредит муносабатлар асосида юзага келувчи, тўлов воситасини бажарувчи қиймат белгиларига айтилади. Кредит пуллар ўзининг мустақил қийматига эга эмас, чунки уларни яратиш учун абстракт зарурий меҳнат сарфланмайди. Кредит пуллар қоғоз пуллардан фарқ қилиб, улар бир вақтнинг ўзида қийматни ифодалайди ва у кредит ҳужжат бўлиб, кредитор ва қарз олувчи ўртасидаги иқтисодий муносабатни акс эттиради. Кредит пулларнинг асосий турларидан бири векселдир. Вексел – бу қарздорнинг (оддий вексел) ёки кредиторнинг (ўтказма вексел - тратта) кўрсатилган суммани, кўрсатилган вақтда ва жойда тўлаш тўғрисидаги ёзма мажбурияти ҳисобланади. Тижорат векселларнинг оддий ва ўтказма турлари мавжуд. Ундан ташқари, маълум суммани қарзга бериш билан боғлиқ бўлган молиявий векселлар мавжуд. Молиявий векселнинг бир тури хазина векселлари бўлиб, уларда давлат қарздор сифатида иштирок қилади. Яна векселларнинг ўртоқлик, бронза вексел турлари мавжуд. Банкнота – кредит пулларнинг этакчи вакилларидан бўлиб, Марказий банк томонидан, векселларни ҳисобга олиш йўли билан чиқарилади. Ўтмишда банкнота муддатсиз мажбурият бўлиб, хоҳлаган вақтда уни банкка топшириб, ўрнига унда кўрсатилган суммага олтин ёки кумуш олиш мумкин бўлган. Вексел банкнотадан қуйидаги хусусиятлари билан фарқ қилади: 18 – вексел маълум муддатни ўзида ифодалайди (3-6 ой муддатга эга бўлган вексел), банкнота маълум муддат билан чегараланмайди. – вексел бўйича векселни берган томон уни тўлашни кафолатласа, банкнотада уни тўлашни давлат (давлат банки) кафолатлайди. Банкнота қоғоз пуллардан қуйидагилар билан фарқ қилади: – келиб чиқиши бўйича қоғоз пуллар асосан муомала воситаси функциясини бажариш асосида, банкноталар тўлов воситаси функцияси асосида келиб чиққан: – алмашинуви бўйича, банкноталар олдин олтин ва кумушга алмаштирилган, қоғоз пуллар эса металларга ҳеч қачон алмаштирилмаган; – эмиссия қилиниши бўйича қоғоз пулларнинг банкноталардан фарқи бўлган (хазина билетларини Молия вазирлиги, банкноталарни Марказий банк чиқарган) ва ҳ. к. Ҳозирги замон банкноталари олтинга алмашилмайди. Лекин улар қуйидаги йўллар билан пул муомаласига келиб тушади: – хўжаликларни банк томонидан кредитлаш орқали берилган кредитларнинг бир қисми муомалага кириб келади; – давлатни кредитлаш. Яъни банкноталар давлатнинг қарз мажбурияти сифатида муомалага чиқади; – актив тўлов балансига эга бўлган давлатларда расмий валюта захираларининг ўсиши орқали ва бошқалар. Чек вексел ва банкнотадан кейин пайдо бўлган кредит воситаси ҳисобланиб, тўловчининг ўз банкига унинг счётидан маблағни олувчининг счётига ўтказиб қўйиш тўғрисидаги буйруғидир. Биринчи чеклар тахминан 1683 йилларда Англияда қўлланила бошлаган. Чекнинг қуйидаги турлари мавжуд: 1. Исми ёзилган чек – бу чек бир киши номига ёзилади ва уни бошқага бериш мумкин эмас. 2. Ордерли чек – бир киши номига ёзилган ва уни индоссамент бўйича бошқа шахсга бериш мумкин. 3. Кўрсатилганда тўланиши лозим бўлган чек. 4. Ҳисоб чеки – нақд пулсиз ҳисоб-китобларда қўлланиладиган 19 чек. 5. Акцептланган чек – банк чекни тўлаш бўйича розилик беради ва бошқалар. Чек ёрдамида банкдан нақд пул олиш мумкин. У билан тўловларни ва бошқа ҳисоб-китобларни амалга ошириш мумкин. Ҳозирги вақтда кредит пулларнинг замонавий турлари сифатида электрон пуллар ва кредит карточкалардан фойдаланилмоқда. Ҳозирги замон амалиётида қўлланилаётган кредит карточкалар нақд пуллар ўрнига ҳисоб-китобларни олиб бориш учун чиқарилган бўлиб, улар жуда қулай ва бир қатор афзалликларга эга. Кредит карточка билан барча турдаги чакана савдо ва хизматларга ҳақ тўлаш мумкин. Ҳозирги вақтда кредит карточкалар банк, савдо хизматларини тўлашга мўлжалланган. Download 2.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling