Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/63
Sana03.12.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1801105
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   63
Bog'liq
Банк иши ва молия асослари китоб 23 04 2021 Akmal Norov 1

1-МАВЗУ. КИРИШ. (Банк иши ва молия асослари фанининг 
асосий вазифалари, предмети ва объекти) 
Режа: 
1.1. Банкларнинг пайдо бўлиш сабаблари.
1.2. Банкларнинг моҳияти ва унинг намоён бўлиш шакллари.
1.3. Фаннинг бошқа иқтисодий фанлар билан ўзаро 
алоқадорлиги. 
Таянч иборалар: қиймат, махсулот, товар, эквивалент, 
муносабат, хусусиятлар. 
 
1.1. Банкларнинг пайдо бўлиш сабаблари. 
Пул махсулот, товарларни ишлаб чиқариш ва харидорларга 
керакли вақт, миқдор ва сифатда маълум шартларда 
айирбошлашни ташкил этиш ва бошқариш мақсадида вужудга 
келди ва хизмат қилмоқда. 
Фаннинг предмети, пулнинг пайдо бўлиш сабаблари, пул 
шакллари ва турларининг эволюцияси, унинг моҳияти ва унинг 
намоён бўлиш шакллари, функциялари, қиймат шаклларининг 
эволюцияси. 
Қийматнинг 
шакллари, 
бошқа 
иқтисодий 
категориялардан ажралиб турувчи ўзига ҳос хусусиятлари ҳамда 
кредит пуллари ва уларнинг турларини чуқурроқ ўргатади. 
Шунингдек, пул тўғрисидаги назариялар, унинг шакллари, 
унинг юзага келиш шарт-шароитлари, назарияларни яратган 
олимларни фикр ва ғоялари, камчиликлари ҳақида ўрганади. 
Пул айланмаси ва унинг таркиби, нақд ва нақдсиз пуллар, 
уларни айланиш тамойиллари, шакллари ҳақида гап боради. 
Шунинг билан бирга, пул муомаласини ташкил қилиш ва пул 
массаси, пул муомаласи қонунлари, пул агрегатлари, муомала учун 
зарур бўлган пул миқдорини аниқлаш услублари, пул муомаласи 
қонунларининг бузилиши ҳамда унинг ижтимоий-иқтисодий 
оқибатлари ёритилган. 
Пул тизими: тушунчаси, шакллари ва элементлари, 
Ўзбекистон 
Республикаси 
пул 
тизимининг 
ривожланиш 
босқичларини ўрганади. Пул ислоҳотларини амалга оширишнинг 
зарурлиги, уларни амалга ошириш шарт-шароитлари, пул 
ислоҳотларини амалга ошириш усуллари кенг ёритилган. 
Инфляция ва унинг турлари, юзага келиш сабаблари, ижтимий 



ва иқтисодий оқибатлари, инфляция тўғрисида назариялар ҳамда 
пулнинг барқарорлигини таъминлаш йўллари ёритилган. 
Шунинг билан бирга, кредитнинг зарурлиги, моҳияти ва 
функциялари, тамойиллари, характерли белгилари, хусусиятли 
томонлари ёритилган. Кредитнинг иқтисодий барқарорликдаги 
ўрни очиб берилган. 
Кредит муносабатларининг ривожланиш босқичларининг 
юзага келиш сабаблари. Кредит муносабатларининг ривожланиш 
босқичлари, шакллари ва туркумланиши, кредитнинг баҳоси ва 
унга таъсир қилувчи омиллар ёритиб берилган. 
Шунинг билан бирга, банкларнинг келиб чиқиши ва банк 
тизими, Марказий банк ва унинг функциялари, уларнинг актив ва 
пассив операциялари, уларни мустақиллиги кенг ёритиб берилган. 
Тижорат банклари ва уларнинг бажарадиган функциялари, 
уларни ташкил этиш ва иқтисодиётни ривожидаги ўрни ёритилган. 
Шунинг билан бирга нобанк кредит ташкилотлари, зарурлиги ва 
уларнинг турлари,вазифалар уларни тартибга солиш масалалари 
ҳамда кредит тизими, элементлари ва унинг барқарорлигига таъсир 
қилувчи омиллар очиб берилган. 
Узоқ қадимдан ишлаб чиқаришнинг ва товар муносабатларини 
ривожланиши натижасида пул юзага чиқа бошлаган. Бизнинг 
фикримизча пулнинг юзага чиқишига бевосита қуйидаги омиллар 
таъсир кўрсатган: 
1. Жамиятда меҳнат тақсимотини ҳамда маҳсулотлар 
алмашувини юзага чиқиши. 
2. Натурал хўжаликдан аста —секин товарларни ишлаб 
чиқариш ва уларни айирбошлашга ўта бошлаши; 
3. Товар маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ва мол —мулк 
жиҳатидан мустақил мулкдорларнинг шаклланиб бориши; 
4. Айирбошлаш жараёнида эквивалентлиги (мослик) юзага 
чиқиши ва унга риоя этила боришлиги. 
Инсоният ривожланишининг илк даврларида инсонлар жамоа 
бўлиб яшаганлар ва улар ўзларининг натурал хўжалигини 
юритганлар. Натурал хўжалик шароитида пул бўлмаган, чунки 
унга хеч қандай талаб ва эҳтиёж бўлмаган. Натурал хўжаликда 
маҳсулот ишлаб чиқарилган, товар эмас. Чунки ушбу хўжаликда 
маҳсулотлар ўз эҳтиёжларини қондиришга сарфланган. Фақатгина 



эҳтиёждан ортиб қолган маҳсулот тасодифий тарзда бошқа натурал 
хўжаликдаги ортиқча маҳсулотга айирбошланган ҳолос. 
Дехқончилик, чорвачилик ва хунармандчиликнинг ажраб 
чиқиши туфайли уларда энди маҳсулот билан бир вақтда товар 
ишлаб чиқариш пайдо бўлди. Ушбу ишлаб чиқарувчилар ўртасида 
ўзларидаги етиштирилган ортиқча маҳсулотларни ўзларининг 
эҳтиёжини қондириш мақсадида бошқа маҳсулотларга доимий 
равишда айирбошлашга кучли эҳтиёж юзага чиқди. Ишлаб 
чиқарувчилар томонидан ўз эҳтиёжини кондириш учун эмас, балки 
уни айрибошлаш мақсадида етиштирган маҳсулоти товарга айланди. 
Умумий эквивалентна ўтишнинг зарурияти шундан иборатки, 
жамиятда ишлаб чиқариш тараккиётининг маълум боскичида 
бозорда товарлар айирбошлаши мунтазам ходисага, иқтисодий 
хаётнинг муҳим омилига айланган. Жамият аъзолари товарлар 
айирбошлашсиз яшай олмай қолган ва ҳар бир ишлаб чиқарувчи 
меҳнати маҳсулига умумий ўлчов бирлиги зарур бўлиб қолган, 
Фақатгина умумий эквивалент ролини бажарувчи товаргина барча 
маҳсулотлар учун ўлчов воситасига айланган. Бундан маълум бир 
товар эгаси, ўзининг шахсий истеъмоли учун зарур бўлган бошқа 
бир товарни олиш мақсадида у дастлаб ўзи етиштирган товарни 
бозорда умумий эквивалент ролини бажарувчи товарга 
айирбошлаган. 
Ишлаб 
чиқаришнинг 
кенгайиб 
бориши, 
товар 
муносабатларини ривожланиши натижасида бозор пул ролини 
уйновчи металларга қуйидаги талабларни қўяди: 
- металнинг табиатда камёблиги 
- металлнинг бир таркиблилиги; 
- керакли микдорда олишнинг қийинлиги; 
- қийматни йуқотмасдан, ёки жуда кам микдорда йўқотиш 
асосида бўлиниши (майдаланиши); 
- ихчамлиги ва енгиллиги; 
- узоқ муддат давомида зангламасдан сақланиши. 
Биз юқорида таъкидлаб ўтган талабларга айнан кумуш ҳамда 
ундан кўп миқдорда олтин тўла жавоб берган. Ушбу талабларга 
жавоб берган кумуш ҳам уни кўп миқдорда ҳамда кам ҳаражат 
билан қазиб олиниши ва қайта ишланиши сабабли у олтинга бас кела 
олмаган. 


10 
Шундай қилиб пулнинг ривожланиш босқичида бутун дунё 
бўйича умумий эквивалент ролини ўйновчи пул сифатида олтин тан 
олинган ва бозорда у якка хукмронга айланган. Шу асосда бутун 
дунё бўйича халкаро ҳисоб-китобларда ягона тўлов воситаси бўлиб 
олтин ҳисобланган. 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling